Турли халқларда Ошуро ва муҳаррам ойининг нишонланиши
Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойидирким, Шаҳрул-Ҳаром ва Муҳаррамул-Ҳаром ҳам деб аталади.
Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойидирким, Шаҳрул-Ҳаром ва Муҳаррамул-Ҳаром ҳам деб аталади. Бу ойни шу сабабдан муҳаррам деб аташганки, араб халқлари ушбу ойда урушишни ҳаром деб билишарди. Аммо карбало воқеаси ушбу ойда вужудга келди. Тслом динининг суюкли пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш Имом Ризо алайҳиссалом бу ой ҳақида шундай марҳамат қилади: “Жоҳоилият даврида ушбу ойга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишарди. Ва бу ойда урушмасдилар. Аммо ушбу ойда бизни қонларимизни тукишди ва бизнинг ҳурматимизни поймол этишди ва бизнинг болаларимиз ва аёлларимизни асирликка олишди ва хаймаларимизга ўт қуйишди ва уни ғорат қилишди. Ҳамда Пайғамбаримизнинг уруғ ҳақидаги ҳурматини ҳам риоят қилишмади. ”
Муҳаррам ойи Ошуро ва Карбало ҳодисасининг эслатадиган ойдир. Ошуро ер юзида кенгайгани туфайли ер куррасининг турли жойларида муҳаррам ойи кириб келиши билан Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг юлдошлари ва ошиқлари юраклари тўла ғам-кулфат ила ул ҳазрат шаҳодат топган кунида азодорлик маросимларини ўткаўишади. Қайғули ва аччиқ мазкур ҳодиса шунча замон ўтишига қарамасдан ҳеч қачон одамларнинг эсидан чиқмайди, балки мазҳабий азим ушбу фожеа кундан кунга шиа мусалмонлари ва пок имомлар алайҳимсаломлар хонадонинин севадиганларнинг зеҳн ва хотираларида қайта жон олмоқда деган савол вужудга келади.
Бу мавзў оқил ҳар бир инсонни Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг шахсияти ва ва Ошуро қиёмининг фалсафасини қайтап эслатиш ва ушбу ҳаракат йиллар давомида эскилик рангини ўзига олмаган ушбу жараённинг ҳақиқатини топиш учун фикрлашга ундайди. Шиа мазҳабининг маданияти Ошуро қиёмидан таъсир олган маданиятдир. Ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом учун азодорлик ва шаҳодатталаблик билан чамбарчасб боғланиб қолган. Бу азодорлик инсоний юксак қадриятларни қайта жонлаштиришнинг рамзи ҳисобланади. Бу қадриятлар учун Имом Ҳусейн алайҳисалом ва ёронлари ўз жонларини фидо қилишга. Шу сабабдан бу буюк ҳодисанинг паёми шиа мусалмонларининг ижтимоий ва шахсий ҳаёт шаклини ўз таъсири стига қарор берган. Шиа мусалмонлари томонидан дунёнинг турли бурчакларида ўтказиладиган маънавий расм-русумлар, айниқса Ошуро маданияти энг рангли ва энг чуқур ва энг кенг анъаналардан ҳисобланади. Турли миллатлар орасида Муҳаррам ойининг азодорлик удумларининг аҳамияти ва ривожланишини эътиборга олган ҳолда, ушбу дастур давомида дунёнинг турли бурсаларида муҳаррам ойи азодорлик расм-русумларининг айрим жиҳатларини муносиб деб билдик. Устод шаҳид муттаҳарий шундай буюради: “ Ошуро ҳодисаси икки саҳифа оқ ва нуроний ҳамда зулумот ва қаронғулик саҳифани ўзига қамраб олади. Бир қарашда фақат зулм ва жиноят кўринадиким, йиғлаш, марсия ва хўрликдан бошқа нарсани талаб этмайди. Аммо агар унинг нуроний саҳифаси устидан тадқиқот олиб борилса, ушбу саҳифанинг қаҳрамонлари Ҳусейн алайҳиссалом, аҳли байт алайҳимсаломлар ва саҳобалар ҳисобланишади. Бу саҳифа жиноят эмас, балки қаҳрамонлик, фахрланиш, нуронийлик, ҳақиқатнинг тажалийси, инсоният ва ҳақиқатпарастликдир. Агар Ҳесейния таърихининг нуронийлик саҳифасини уқисак, уша вақти унинг расолиги жиҳатларидан фойдалана оламиз ”
Муҳаррам ойи яқинлашиши билан Эроннинг барча шаҳарлари ва қишлоқлари ва ислом дунёсининг ьурли бурчаклари ғам-кулфатга юзмаюз бўлади ва халқ ўзларини бу ойнинг азодорлик маросими учун тайёрлашади. Ислом дунёсида масжид, азодорлик маконлар ва Ҳусейния марказларини тайёрлаш ҳар бир минтақа, шаҳар ва қишлоқларда географик фарқлар ва маданий хусусиятлар билан турли шаклларда ўтказилади. Муқаддас маконларни тайёрлашда ёш ва кекса ёшда бўлган шахслар ва аёл эркаклардан бошлаб барча халқ завқ билан иштирок этишади. Муҳаррам ойининг арафасида Ҳусейний хаймалар ва чодирлар ўрнатилиб, ушбу муқаддас маконлар тозаланади ва қора байрақлар ўрнатилади. Ҳусейния маконларга байрақ ва турли порчалар қуйилади. Ҳамда ушбу маконлар вақф этилган ва ҳадя этилган гиламлар билан тушалади ва фазолари эса лампалар ва турли чироғлар билан нуроний этилади. Ҳусейний азодорлик маросимининг масъуллари ҳам ушбу азодорлик ва Муҳаррам айёмларини ўтказиш учун тайёргарлик кўришади.