октябр 27, 2016 12:40 Asia/Tashkent

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва тожик  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азизлар мухлислар, сизга маълумки, буюк  Эронзамин   диёри   ўзининг   ўта  машхур   қўшиқчилари ила    дунёни  лол   қолдирган. Қайси  бир  бошқа  ўлкаларга  борманг,  қаерда  бўлманг,  дилнишин, дилга  ором бахш  этувчи   форсий  гўзал  куй-қўшиқларнинг   ажиб бир   сеҳрли садоси   қулоққа чалинади. Ана шундай сеҳрли товушнинг соҳиби Эрон санъаткорларидан бири бўлмиш Али Луҳросби саналади. Бугун сизларга тақдим этиладиган биринчи қўшиқимиз бу санъаткор ижро этилган "Атри борон" қўшиғидир.

Дилрабо,   дилнишин   куй-қўшиқлар  инсонни  ўз Яратувчиси – Парвардигори  каримга, ўз  диёрига, ўз халқига,  ўз  она - ватанига , ўз яқин  кишиларига янада  муҳаббатли, янада  садоқатли   айлайди. Она ҳақида эса қайси тилда куйламанг, қалбларни забт этаверади.

Она! Нақадар буюк сўз, муқаддас тушунча! Қанчалар муҳтарам ва азиз сиймо, илоҳий талъат! Бу мўътабар зот ҳақида ўйламаган инсон, мадҳ этмаган шоир, куйламаган ҳофиз бўлмаса керак. Оналарга таъриф берилганда, аввало, уларни меҳридарё деб атайдилар. Дарҳақиқат, Онанинг фарзандига бўлган меҳрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Шу сабабли ҳам фарзандларнинг Она олдидаги қарзи бир умрликдир. Мана шу қарзни узиш мақсадида Она хизматида бўлиш, уни ардоқлашнинг ўзи камлик қилади.

Азизлар, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳрларидан  мухлисларимиз Аъзамбек Ботиров ва Шодмон Ғаффуров Ўзбекистоннинг  машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Озодбек Назарбеков  ижросида "Онам бўлсайди" қўшиқини эфирга ўзатишни бизлардан илтимос қилишган. Бу чиройли қўшиқни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Бобуржон Ғиёсов ва Рустам Раҳимов  ҳам тинглаш истагини билдиришган. Биз мухлисларимиз  хоҳиш-истакларини назарга олиб "Онам бўлсайди" қўшиқини манзурингизга ҳавола этамиз. Бу қўшиқ  мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз.

 Азиз  мухлислар,  Хўжанд шаҳридан азиз мухлисларимиз Абдулло Соҳибов ва Хурсаной Жабборова  Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандалари Афзалшоҳ Шодиев ижро этилган "Чавони рафт" номли  чиройли қўшиқни эфирга ўзатишимизни сўрашган.

Чи суд аз зар ало ёри зарафшони, чавони рафт

Чи ҳаст аз лаъл эй шўхи бадахшони, чавони рафт

Чи донову, чи зебову чи чўё буд, аммо зуд

Ба нодони, ба ҳайрони ба сарсони, чавони рафт

 

 Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, ҳамда бу мухлисларимизга бизнинг радиомизга эътибор қаратишлари учун миннатдорчилик билдириб бу дилрабо қўшиқни сизларга тақдим этамиз.