октябр 27, 2016 13:58 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 7-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил муҳаррам ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 28-чи кунидир.

 

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 7-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил муҳаррам ойининг 26-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 1374 йил олдин ҳижрий-қамарий 64 йил муҳаррам ойининг 26-чисида:

Исломий ўлкаларга ҳукмронлик қилган мустабид ва золим ҳоким Язид Ибн Муовия ва унинг қўшунлари томонидан Макка шаҳри қуршовга олинганидан кейин  тошборон этилди. Язид Бин Муовия Карбалода Або Абдуллоҳ Ҳусейн  (а) ва ул ҳазрат ёронларини Карбалода  шаҳодатга етгазгани , аҳли байт ва уларнинг авлодаларини асирликка олганидан сўнг ўзини мусулмонлар олдиларида қадрсиз ва обру-эътиборсиз этиб қуйди. Бошқа томонидан аҳли байт алайҳимсаломларнинг тарафдорлари ҳамда покиза хонадоннинг ифшогарликлари  халқни Язид ҳукуматига қарши қиём қилишга ундади. Шунинг учун қамарий 63 йил Ҳижозда Язид ҳукуматига қарши қузғалон ва ҳаракатлар вужудга келди.

Охири Макка ва Мадина аҳолиси Язид қўшунларига қаршилик кўрсатиб қуролли туқнашувларни амалга оширишди. Маккада Абдуллоҳ Бин Зубайр тоат ибодат билан шуғулланиб Язид Бин Муовияга қаршилик кўрсатиб халқни ўз атрофига тўплади ва аста-секинлик билан куч-қувват олиб Макка шаҳрини Язид қўшунлари қўлидан озод этди.

Шом қушунлари Маккага ҳужум қилиб бу шаҳарни қаршаб олишди ва унинг аҳолисига нисбатан қаттиққўллик кўрсатишди. Улар Макка атрофдаги бўлган баландликларда манжаниқ ва катта тошотувчи жиҳоз-аслаҳаларни қарор беришди. Ва ушбу аслаҳалар билан бутун шаҳарни тошборон этишди.  

Абдуллоҳ Бин Зубайр ва халқнинг аксарияти отилаётган тошлардан амонда қолиш учун Масжидул Ҳаромга яширинишди . Аммо Ҳусайн Бин Намир Масжидул Ҳаром ва Каъбани нишонга олиб тош отишга буйруқ берди. Язиднинг қўшунлари буаъмоллари билан Абудуллоҳ Бин Зубайр ва унинг қиёми аксинча мустаҳкамланди. Охири Язид уша йил рабиъул аввал ойнинг 14-чисида ҳалокатга учради ва ва Шомнинг кучлари ўз шаҳарларига қайтишди. Шунингдек Абдуллоҳ Зубайр Ҳижоздаги ҳукуматни ўз қўлига олди.

Бундан 312 йил илгари милодий 1704 йил октябр ойнинг 28-чисида:

Англиянинг машҳур назариячиси ва файласуфи  ва демократик ҳукуматининг фалсафасига асос солган Жон Лок оламдан ўтди. У ўз таҳсилотини Оксфорд шаҳрида битирди  ва сўнг юнон тили ҳамда баён маъноси ва фалсафа билан шуғулланди. Кейинги йилларда дунё демократиясининг асоси бўлган  ўзининг фалсафий афкори билан шуғулланди. Лок фалсафасининг калиди икки сўз “Келишувни мувофиқлаштириш”-ни ўзига қамраб олади.  Локнинг эътиқодига кўра инсоннинг зеҳни таваллуд топган пайтида оппоқ бир қоғозга ўхшайди ҳисс-туйғуси тажрибаси китобнинг матнидек инсоннинг таваллуд топганидан ўлимигача унинг уша зеҳнида ёзилади.

Лок барча халқнинг  розилигига асосланган адолатли ҳукумат ҳақида фикр баён этарди. Халққа ўз сўз ва   фикрларини баён этиш, дин ва танлашнинг эркинлигини беринглар, деб айтарди. Лок ўзининг фалсафий ақидаларнинг  шарҳини баён этган  Башариятга сўз эркинлиги, фикр эркинлиги, диний эркинлик ва танлаш эркинлигини беришни таклиф этарди.

Лок асарларидан ”Таълим ва тарбият ҳақида фикрлар” ва Масеҳ (а) динининг маъқулият китобларига  ишора этиш мумкин. Жон Лок 72 ёшида оламдан ўтди.

Бундан 90 йил олдин ҳижрий шамсий 1305 йил обон ойнинг 7 чисида: Эроннинг курашувчи ва фаъол бўлган руҳонийларидан бири Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Мударрис жонига қасд қилинди. Ушбу суиқасд олимларга нисбатан зулм, истибдод, қуполлик ва қаршилик кўрсатишда машҳур бўлган Ризохон омиллари томонидан амалга оширилди.  Паҳлавий режимининг Оятуллоҳ мударрисга қарши душманлиги унинг халқнинг уйғониши ва паҳлавий режими ва унинг ҳомийси бўлмиш Англиянинг  фитна-найрангларини фош этишда фаол қатнашиши сабабли эди. У бир неча муддат давомида парламентда халқнинг намояндаси сифатида фаолият олиб борди. Оятуллоҳ сайид Ҳасан муддаррис с бу кунда унга қарши амалга оширилган сўқасдан тирик қолди. Аммо кейинчалик Эроннинг мустабид шоҳи Ризошоҳ дастури билан сургўн қилинди ва бир неча вақтдан кейин унинг омиллари томонидан шаҳодатга етказилди.