Нур томон йўл (959)
Муборак Зорият сурасининг 38-46-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Зорият сурасининг 38-40-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَ فِی مُوسى إِذْ أَرْسَلْناهُ إِلى فِرْعَوْنَ بِسُلْطانٍ مُبِینٍ، فَتَوَلَّى بِرُکْنِهِ وَ قالَ ساحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌ، فَأَخَذْناهُ وَ جُنُودَهُ فَنَبَذْناهُمْ فِی الْیَمِّ وَ هُوَ مُلِیمٌ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Мусода ҳам. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юбоганимизда. У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнундир», деди. Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди.
Олдинги дастурда гуноҳкор Лут қавмига жазо тушиши ҳақида гап борди. Бу оятлар эса Фиръавн ва унинг тарафдорлари тақдирига ишора қилиб, шундай дейилади: Мусо пайғамбар Бани Исроил қавмига бориш ўрнига биринчи қадамда Фиръавн ҳузурига борди. Чунки у ўша халқни золим ҳукмронлиги остига олиб, уларнинг эркак ва аёлларини қувғин қилиб, ўзига қул ва чўри қилиб қўйган эди.
Шундай қилиб, Мусо алайҳиссалом Исроил қавмини Фиръавннинг чангалидан озод қилиш учун дастлаб Фиръавн ҳузурига бориб, илоҳий мўжизалар ва аниқ далиллар ва мантиқ билан унинг ҳақлигини исботлади. Лекин Фиръавн ва унинг қавми ҳақиқатга бўйин эгмади. Улар Мусо алайҳиссаломни сеҳргар деб атаб, уни ақлдан озганликда айбладилар.
Охир-оқибат, илоҳий ғазаб фиръавн ва унинг атрофидагиларни қамраб олди, уларнинг қочишга иложи йўқ эди. Уларнинг барчаси Нил дарёсида чўкиб кетди ва тарих давомида турли халқлар ва халқлар томонидан қораланганлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Одамларни золим ва фосиқлар ҳукмронлигидан озод қилиш пайғамбарлар ҳаракатининг мақсадларидан биридир.
2. Бузуқ ҳукмдорлар жамият ишларини ислоҳ қилиш учун кўтарилган Аллоҳнинг одамларини ўлдирадилар, уларга ноҳақ айбловлар қўядилар ва уларни бузуқлар, жодугарлар ёки телбалар сифатида таништирадилар.
3.Катта кучлар бутун куч ва имкониятлари билан жуда заиф ва Аллоҳ таолонинг иродасига қарши ожиздирлар, шунинг учун биз Аллоҳ таолога таваккал қилишимиз ва қалбларимизда улардан ҳеч қандай қўрқувга йўл қўймаслигимиз керак.
Энди муборак Зориёт сурасининг 41-42-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَ فِی عادٍ إِذْ أَرْسَلْنا عَلَیْهِمُ الرِّیحَ الْعَقِیمَ، ما تَذَرُ مِنْ شَیْءٍ أَتَتْ عَلَیْهِ إِلاَّ جَعَلَتْهُ کَالرَّمِیمِ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик. У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.
Ҳазрати Ҳуд алайҳиссалом Од қавмининг пайғамбари эди; Арабистон ярим оролининг жанубида яшаган ва жисмонан бақувват, баланд бўйли ва йирик халқ. Улар тоғлар бағрида баланд ва улкан иморатлар қуришда алоҳида қобилият ва маҳоратга эга эдилар.
Лекин улар илоҳий пайғамбарларга эргашиш ўрнига, золим ҳукмдорларга итоат қилиб, Аллоҳ уларга қаттиқ азоб туширгунга қадар ҳақ йўлига қарши бўлдилар. Қаттиқ бўрон бўлди, кучли одамларни сомондек улоқтириб, ер билан яксон қилди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Булутлар ва ёмғирлар ҳаракатида ва ўсимликларнинг ўсишида илоҳий раҳматнинг нишонаси бўлган шамол баъзан илоҳий ғазабнинг намоён бўлишига олиб келади, ҳалокатга сабаб бўлади ва гуноҳкорларни ҳалок қилади.
2. Сув ва шамол табиат ҳодисаси бўлса-да, лекин Аллоҳнинг амри ва иродаси билан золимларни ғарқ қилиб, ҳалок қилади.
Сўнгда муборак Зориёт сурасининг 43-46-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَ فِی ثَمُودَ إِذْ قِیلَ لَهُمْ تَمَتَّعُوا حَتَّى حِینٍ فَعَتَوْا عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ فَأَخَذَتْهُمُ الصَّاعِقَةُ وَ هُمْ یَنْظُرُونَ، فَمَا اسْتَطاعُوا مِنْ قِیامٍ وَ ما کانُوا مُنْتَصِرِینَ، وَ قَوْمَ نُوحٍ مِنْ قَبْلُ إِنَّهُمْ کانُوا قَوْماً فاسِقِینَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга вақтинчалик маза қилиб туринглар, дейилган вақтда. Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди. Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар. Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
Ҳазрати Солиҳ алайҳиссалом Самуд қавмининг пайғамбари эди. Солиҳнинг ростлигини исботлаш учун ундан ғалати бир мўъжиза сўрашди: тоғдан туя чиқазиб бер! дедилар. Ҳазрати Солиҳ уларга деди: Агар шундай қилинса ва ишонмасангиз ҳалок бўласизлар, лекин бундай мўъжиза бўлиши мумкинлигига ишонмаганлар шу талабга туриб олдилар.
Илоҳий қудрат билан тоғдан улкан туя чиқди, аммо Самуд қавми Ҳазрати Солиҳнинг ҳақлигини тан олиш ўрнига уни инкор этиб, туяни ўлдиришга интилдилар. Туя ўлдирилгандан кейин уларга тавба қилишлари учун уч кун муҳлат берилган, бироқ улар тавба қилмадилар ва осмондан чақмоқ чақиб ерга тушди улар эса йиқилиб, ўрнидан туриб ёрдам сўраолмай ҳалок бўлишди.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг улуғ пайғамбари Нуҳ алайҳиссаломнинг кўп йиллик саъй-ҳаракатларига қарамай, Нуҳ қавмини ҳидоят қилиш учун улардан бир нечтасигина иймон келтириб, бошқалари ўзларининг куфр ва нолойиқ ишларида туриб олдилар, токи улар ҳам улкан бир тошқин ва бўрон томонидан ҳалок бўлди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳ таолонинг урф-одати жиноятчиларга муҳлат беришдир, лекин тавба қилмаса, бу дунёда ёки охиратда жазоланади.
2. Ўтмиш тақдиридан сабоқ олмаган, ўз йўлини тўғриламаган этник гуруҳлар, миллатлар келажак учун сабоқ бўлади.
3. Барча табиат ҳодисалари, жумладан, сув, шамол ва чақмоқлар илоҳий ғазабга восита бўлиши ва гуноҳкор ва бузуқ одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.