октябр 29, 2016 07:17 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 8 - чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил муҳаррам ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 29-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон  ойининг 8 - чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил муҳаррам ойининг 27-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  октябр  ойининг 29-чи кунидир.

                                   

Бундан 233 йил олдин милодий 1783 йил октябр ойнинг 29-чисида:

Франциянинг математика соҳасининг  нобиғаси Жон Доломбер вафот этди. Франциялик машҳур математик Жон Лорен Доломбер милодий 1717 йил ноябр ойиннг 15-чисида парижда таваллуд топди.  Унинг ота –онаси уни бир парча матоъга ураб  париждаги калисонинг ёнида ташлаб кетишган эди. Бу замондан бошлаб шиша сотувчининг хотини бўлмиш бир аёл уни тарбиялади. Доломбер 22 ёшлигида интеграл ҳисоби ҳақида мақола нашр этиши билан ўзининг илм дунёсида таништирди ва бир неча вақтдан кейин шўҳрат топди. У кейинги йилларда ўзининг идмий ишларини давом этди ва ўзининг машҳур проблемаларини тақдим этди. Доломбер номи билан маълум бўлган бу масалага асосан ҳар бир алгебра тенгламаси ўзининг жавобига эгадир. Агарчи Доломбер ушбу масалани исботлаш учун кўп са-ҳракат қилган бўлсада, аммо унинг ўлимидан 16 йил ўтганидан кейин бу масала исботланди. Доломбер шунингдек ўзининг бошқа ватандоши Дидро номли доиратул-маорифни ташкил этган олимлардан ҳисобланади. Кейинчалик у шундай даражада шўҳратга эга бўлдиким, Россиянинг маликаси ва пруссия подшоси у билан дўст бўлишдан фахрланишарди. Жон Доломбер охири милодий 1783 йил 29 октябрда 66 ёшида вафот этди.    

Бундан 91 йил олдин милодий 1923 йил 29 октябр куни Туркияда Отатурк номи билан танилган Мустафо Камол Пошо раҳбарлигидаги республика ҳукумати ташкил этилди. Туркия мамлакати 623 йилдан буён Усмонийлар империясининг вориси бўлиб биринчи жаҳон урушида кетма-кет мағлубиятларга учрагандан сўнг Усмонийлар империяси парчаланади. Отатурк 15 йил давомида ўзининг диктатурасини Туркияда жорий этди. Шунинг билан бирга, Исломий қадриятларни ва қонун-қоидаларга барҳам бериш билан баробарида Туркияда ғарбнинг қонун-қоидаларини ва урф-одатларини кенг тадбиқ этди. Отатуркнинг ўлимидан кейин ҳам унинг ишлари 1938 йилда ҳам олдингидек давом этди. Айни пайтда Туркиянинг дунёвий давлат тизимининг барча уринишларига қарамай, охирги йилларда бу мамлакатнинг халқи томонидан исломга мойилликлари ортмоқда.

                               

Бундан 8 йил илгари , яъни ҳижрий-шамсий 1386 йил  обон ойининг 8-кунида Эрон Инқилоб  замонидаги шоир Қейсари  Аминпур 48 ёшида оламдан ўтди. Қейсари  Аминпур ҳижрий-шамсий 1338 йил шаҳривар ойида Эронинг жанубий Хузистонда жойлашкан Кетванд шаҳрида таваллуд  топкан.У бошланғич ва ўрта илмини Кетванд шаҳрида  ўрганди ва Теҳрон шаҳрига келди  ва Теҳрон университетида форс адабиёти соҳасида докторантура қабул бўлди.У ҳунари фаъолиятини ҳижрий-шамсий 1358 йилда андеша ва исломий ҳунар соҳасида  бошлади. Аминпур юрак ва  буюрак жароҳликини бошидан кечирди ва ушбу кунда вафот этди