октябр 29, 2016 15:22 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда таъкидлаб ӯтгандикки тоат— ибодат қилиш ислом динининг рукнларидан бири ҳисобланади ва Аллоҳ таоло билан алоқа ӯрнатишнинг энг муҳим ва энг покиза макони масжиддир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда таъкидлаб ӯтгандикки тоат— ибодат қилиш ислом динининг рукнларидан бири ҳисобланади ва Аллоҳ таоло билан алоқа ӯрнатишнинг энг муҳим ва энг покиза макони масжиддир. Масжид энг шарофатли ва муқаддас макондирким инсон бошқа маконларга қараганда худодан ташқари қолган барча нарсалар билан ажралади ва Парвардигор билан ӯз алоқасини барқарор этади. Шунинг учун айрим одамлар аниқ бир муддат давомида масжидда қолиб Худога тоат-ибодат қилишади. Тоат ибодат қилиш нияти билан масжидда қолишни эътикоф деб аташади. Бу тоат -ибодатнинг замирида намоз ӯқиш, рӯза тутиш, қуръон тиловат этиш ва дуо ӯқиш каби ибодатлар жой олган.

Исломий таълимотларнинг барча руҳияси бирлашиш ва жипслашишга даъват этишдан иборат. Ислом динида яккаланиш ва ажралиш қабул қилинмайди. Аммо ана шу дин эътикофни моддий ҳаётда ғарқ бӯлган инсоннинг ӯзини топиш ва руҳу жонинини борлиқ холиқи билан боғлаши мақсадида ӯз Парвардигори ва ӯзига қайтиши учун бир фурсат унвонида қарор берган. Эътикоф яьни ӯз ҳисс -туйғуси, амаллари,  хатти -ҳаракатлари ва қобилиятларига аҳамият берган инсоннинг маънавий ва руҳий вазъиятини таҳлил этиш, қайта кӯриб чиқиш  ва Аллоҳ билан бӯлган ӯз алоқаси ҳақида тафаккур қилиш учун бир фурсатдир.  Эътикоф намоз ӯқиш,  рӯза тутиш,  қуръонни тиловат этиш,  тавба ва истиғфор қилишни ӯзига қамраб олган.

Бу ибодат қилишнинг барчаси умумий бир мақсадда, яъни Аллоҳ таолога яқинлашиш учун муштаракдир. Аммо уларнинг ҳар бири учун алоҳида мақсад мавжуддир. Масалан намоз инсонни гуноҳ ва мункир ишлардан қайтаради. Рӯза эса инсоннинг сабр -тоқат қилиши ва чидамлигини мустаҳкамлайди. Тоат -ибодатнинг мажмуаси бӯлмиш эътикоф тоат -ибодат қилишнинг барча мақсадларига қӯшимча бошқа мақсадга ҳам эгадир ва бу ҳам бӯлса Парвардигордан ташқари барча нарсалардан қӯл тортишни машқ қилишдир.
Муътакиф,  яьни тоат -ибодат қилувчи шахс тутган ӯз эътикофи давомида дунёвий барча нарсалардан айрилиб фақат тоат -ибодат қилиш билан шуғулланади.Худонинг ӯйи бӯлмиш масжиддан ӯз ӯйи ёки бошқаларнинг ӯйига бормайди.

Худонинг каломи бӯлмиш намоз, дуо ва Қуръондан бошқа каломни тилга олишмайди. Муътакиф ӯз иродасини  Аллоҳнинг иродасининг йӯлида қарор беради ва кун давомида Парвардигор учун ичиш ва овқатланишдан қӯл тортиб рӯза тутиш ва намоз ӯқиш билан шуғулланади.

Азизлар, бугунги дастуримиз давомида мусулмонлар ӯртасида муқаддас тӯртинчи масжид унвонида Куфа масжидини сизларга таништиришни афзал кӯрдик.
Куфа масжиди Куфа шаҳрида қурилган ислом дунёсининг буюк турт масжидларидан бири саналади. Ривоятларга кӯра Куфа масжиди Маккадаги Масжидул Ҳаром ва Мадинадаги Масжиду Наби масжидларидан кейин ислом дунёсининг энг муҳим масжиди ҳисобланади. Айримлар унинг кароматини Масжидул Ақсодан ҳам юксакроқ деб билишади. Айрим ривоятларга биноан Куфа масжидини режалаштирилган ва уни кенг шаклда қурган биринчи шахс Ҳазрати Одам алайҳисалом эдилар. Кейинчалик Ҳазрати Нуҳ (а)  бурондан сӯнг қайтадан бино этган.
Ривоятларга келтиришларича Имом Али алайҳисалом Куфа халқининг тӯпланида шундай марҳамат қилади:  Парвардигор бошқа шахсга бермаган нарсасини сизларга бахшида этган.

Аллоҳ Куфа масжидига махсус афзаллик берган. Бу масжид Одам (а) нинг ӯйи Нуҳнинг жойгоҳи,  Идриснинг манзили,  Иброҳим Халил ва биродарим Хизрнинг мусаллоси ва менинг намоз ӯқиш маконимдир. Шундай замон етиб келадиким ана шу масжид мавъуд Маҳди (а) ва ҳар бир муъминнинг намоз ӯқиш  маҳаллига айланади.Бу масжидга кирмаган ва унга кунгил қӯймаган мӯъмин мусулмон ер юзида йӯқ. Бу муқаддас маконни тарк этманг. Масжидда намоз ӯқинг ва бу намозни бажо келтириш билан Худога яқинлашинг ва ӯз эҳтиёжларингизни Худодан суранг.
Имом Содиқ (а)  Пайғамбар (с)  нақлига таяниб муқаддас ушбу масжиднинг васфи ҳақида шундай буюради:  Дарҳақиқат бу макон жаннатдаги боғлардан бир боғидир. Ҳақиқатанҳам бу масжидда намоз ӯқиш минг марта намоз ӯқиш билан тенгдир. Ва бу ерда Нофила намозини бажо келтириш бешюз намоз билан тенгдир. Зикр ва тиловатсиз бу масжидда ӯтириш тоат -ибодат қилиш эмас. Агар халқ бу маконнинг қандай фазилатга эга бӯлишини билсалар агарчи болага ӯхшаб эмаклаб ҳаракат қилсаларда бу маконда келишади.

Ёрлиқ