Нур томон йўл (964)
Муборак Тур сурасининг 22-31-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Тур сурасининг 22-24-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَ أَمْدَدْناهُمْ بِفاکِهَةٍ وَ لَحْمٍ مِمَّا یَشْتَهُونَ، یَتَنازَعُونَ فِیها کَأْساً لا لَغْوٌ فِیها وَ لا تَأْثِیمٌ، وَ یَطُوفُ عَلَیْهِمْ غِلْمانٌ لَهُمْ کَأَنَّهُمْ لُؤْلُؤٌ مَکْنُونٌ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик. Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ. Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришадир.
Олдинги дастурда жаннат неъматлари ҳақида эди. Бу оятларда яна баъзи таомлар ва ичимликлар ҳақида сўз юритилади ва шундай дейилади: Жаннатда турли хил мевалар бор ва жаннат аҳли хоҳлаган мевалар мавжуд. жаннатда ҳар бир мева мавсум ёки маълум бир географик минтақага боғлиқ бўлган дунёдаги ҳолатдан фарқли равишда, барча мевалар ва нозу неъматлар мавжуд.
Ҳар хил мевалардан ташқари, осмондаги қушлар, денгиз балиқлари, чўл чорваларининг гўштидан олинган ҳар хил оқсил моддалари, жаннат жонзотлари нима хоҳласа, уларнинг ихтиёрида бор ва улар учун чекланиш йўқ.
Озиқ-овқат билан бирга ичимликлар ҳам зарурлиги табиий. Жаннатда бир шароб борки, уни жаннат аҳли қўлларида баҳам кўришади ва ундан завқланишади. Мастлик ва беҳуда гапларга сабаб бўлувчи, инсонни гуноҳ ва ёмон ишларга етакловчи дунё шаробидан мутлақо фарқ қиладиган ичимлик.
Жаннатнинг гўзал ҳурлари ҳар доим жаннат аҳлини кутиб олишга ва уларга жаннат аҳли сўраган нарсаларни тақдим этишга тайёр, токи улар камчиликни ҳис қилмасинлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Жаннатнинг таомлари ва ичимликлари хилма-хил ва кўп бўлиб, жаннат аҳлининг хоҳиш ва истакларига бўйсунади, шунда улар у ерда овқат ва ичимликларни иштаҳа билан ейишади ва ҳеч нарса уларни зериктирмайди.
2. Бу дунёда ёмонлик ва ёмон ишлардан ўзини сақлаганлар охиратда аҳли айнан шундай хислатларга эга жаннатда бўладилар.
3. Жаннат шароби дунёвий шаробига ўхшамайди. Бу мастлик ва ортиқча гап-сўзларга сабаб бўлмайди, инсонни фисқ ва гуноҳ ишларга олиб келмайди.
Энди муборак Тур сурасининг 25-28-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
وَ أَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلى بَعْضٍ یَتَساءَلُونَ، قالُوا إِنَّا کُنَّا قَبْلُ فِی أَهْلِنا مُشْفِقِینَ، فَمَنَّ اللَّهُ عَلَیْنا وَ وَقانا عَذابَ السَّمُومِ، إِنَّا کُنَّا مِنْ قَبْلُ نَدْعُوهُ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِیمُ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Баъзилари бошқаларидан ўгрилиб сўраша бошладилар. Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик. Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади. Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳмлидур.
Бу оятлар жаннат аҳлининг бир-бирлари билан бўлган суҳбатларига ишора қилиб, шундай дейилади: Баъзи суҳбатларда уларнинг ўтмишлари, дунёда қандай яхши амаллар қилганлари, шу туфайли Аллоҳ таоло уларга жаннат ато этгани ҳақидадир.
Бу саволга бериладиган энг муҳим жавоб уларнинг оилага бўлган меҳр-шафқати ва ғамхўрлигидир. Бу инсонлар ота-она, хотини, фарзандлари олдидаги бурчини тўғри бажариб, тўғри йўлдан оғишмасликлари учун бор куч-ғайратларини адо этганлар. Улар нафақат ўзларини гуноҳдан ҳимоя қилдилар, балки ўз фарзандларини содиқ ва солиҳ инсонлар бўлишлари учун тарбиялаш учун жуда кўп меҳнат қилдилар.
Бу эътибор ва раҳм-шафқат ортидан илоҳий иноят келиши табиийдир; Ана шу иноят туфайли оилалари улар билан бирга жаннатга жойлашадилар ва ҳаммалари дўзах оловидан қутуладилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Жаннат ва дўзах бизнинг қўлимизда. Бу дунёда қилган амалларимиз ва хатти-ҳаракатларимиз қиёматда бизни шу икки қисматдан бирига дучор қилади.
2. Фарзандларни тўғри тарбиялашга етакловчи оилага бўлган ғамхўрлик, эътибор ва меҳр жаннат калитидир. Бу хусусият инсонни ҳам, унинг фарзандларини ҳам жаннатга тегишли қилади.
3. Жаннат аҳли жаннатни Аллоҳ таолонинг чексиз неъматларига тенглаштириб бўлмайдиган кичик амаллари учун мукофот эмас, балки Аллоҳнинг неъмати деб биладилар.
Сўнгда муборак Тур сурасининг 29-31-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
فَذَکِّرْ فَما أَنْتَ بِنِعْمَةِ رَبِّکَ بِکاهِنٍ وَ لا مَجْنُونٍ، أَمْ یَقُولُونَ شاعِرٌ نَتَرَبَّصُ بِهِ رَیْبَ الْمَنُونِ، قُلْ تَرَبَّصُوا فَإِنِّی مَعَکُمْ مِنَ الْمُتَرَبِّصِینَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан. Балки улар: «У шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар? Сен: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман», деб айт.
Аллоҳ таоло ўтган оятларда жаннат неъматларини зикр қилгандан сўнг, ушбу оятларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилади: Доим одамларга мана шу нарсаларни эслатиб тургин ва қиёмат кунини эслатгинки, дунё ҳаётидан лаззатланишлари уларни охират ҳақида унуттириб қўймасин.
Албатта, мушриклар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни коҳин деб атаганлар ва у зот келажакни башорат қилувчи коҳинлар каби келажак ҳақида гапиради ва ғайб сирларидан одамларга хабар беришни хоҳлайди ва шунинг учун у жинларга тегишли бўлиб, улардан келажак хабарларини олади, дейишган.
Аллоҳ таоло айтадики: Пайғамбарнинг келажак ҳақидаги билимлари илоҳий ваҳий ва пайғамбарлик ва рисоладаги масъулият туфайлидир ва у коҳинлик ёки жинни чиқаришга алоқаси йўқ. У шоир эмас ва нутқи шахсий фикр ва тасаввурлари эмас, Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун, у кетгандан кейин унинг даври тугаб унинг ўрнига бошқа бир коҳин ёки шоир келмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Пайғамбарларнинг мухолифлари у зотга доимо шоир, коҳин каби ноўрин нисбатлар бериш билан атрофдаги одамларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилганлар.
2. Ислом душманлари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотлари билан ислом чироғи ўчади, деб кутишган, лекин Аллоҳ таолонинг иродаси шуки, бу чироқ доимо ёрқин ва барҳаёт. Бугун кўриб турганимиздек, барча фитналарга қарамай, ислом дунёда кенгайиб бормоқда.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.