октябр 31, 2016 12:16 Asia/Tashkent

Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарларининг телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинди.

Йигирма тўртинчи октябр куни Россия Федерацияси   ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан телефон орқали икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Россия ТИВ.

Oooooooooooooooo

  Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги вакиллар делегацияси чоршанба куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонлар Қирғизистон халқлари ассамблеяси вакиллари билан учрашиб, драма театрида спектакл томоша қилишди ҳамда талабалар билан учрашишди. Бу ҳақда республика ҳукумати сайтида маълум қилинган.

Ташрифдан асосий мақсад дўстона, қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдан иборат", — деб хабар берди матбуот хизмати. Ўзбек делегацияси таркиби Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари раҳбарлари, давлат органлари, маданият, спорт ва диний соҳа вакилларидан иборат эди.

Учрашув якунларига кўра икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни Қирғизистон делегацияси вакиллари дўстона ташриф билан Андижон шаҳрига келганди.

Oooooooooooooooooo

 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинди.

28 октябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Садуллаевич Отамуратов,

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев,

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳатамжон Абдурахмонович Кетмонов,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Маджитович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Шу муносабат билан мажлисда сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Oooooooooooooooooooooooooooooo

Шавкат Мирзиёев АҚШ Дaвлaт кoтиби ўринбoсaрини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вaзифaсини бaжaрувчи Шавкат Мирзиёев АҚШ Дaвлaт кoтибининг сиёсий мaсaлaлaр бўйичa ўринбoсaри Томас Шэннонни қaбул қилди, деб хабар берилган  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Суҳбaт дaвoмидa тoмoнлaр Ўзбекистон-АҚШ мунoсaбaтлaри ўзaрo ҳурмaт вa ишoнч, бир-бирининг мaнфaaтлaрини инoбaтгa oлиш тaмoйиллaри aсoсидa изчил, мувaффaқиятли ривoжлaнaётгaни вa мустaҳкaмлaниб бoрaётгaнини тaъкидлaб, сaвдo, сaрмoя вa юқoри тexнoлoгиялaр сoҳaлaридaги ўзaрo мaнфaaтли ҳaмкoрликкa юксaк бaҳo бeрдилaр. Суҳбaт чoғидa Ўзбекистон вa Aмeрикa Қўшмa Штaтлaри икки давлатнинг узoқ муддaтли мaнфaaтлaригa мoс кeлaдигaн бaрчa истиқбoлли йўнaлишлaрдa шeриклик вa ҳaмкoрликни изчил мустaҳкaмлaб, кeнгaйтириб бoриш учун зaрур имкoният вa сaлoҳиятгa эгa экaни қaйд этилди.

Суҳбaт дaвoмидa икки вa кўп тoмoнлaмa aҳaмиятгa эгa бoшқa дoлзaрб мaсaлaлaр ҳaм кўриб чиқилди.

  АҚШ Дaвлaт кoтибининг ўринбoсaри Ўзбекистон миллий пaрaлимпия aссoциaциясигa ҳaм тaшриф буюриб, Риo-дe-Жaнeйрo шaҳридa бўлиб ўтгaн Пaрaлимпия ўйинлaридa юксaк нaтижaлaрни қўлгa киритгaн спoртчиларни тaбриклaди.

Ххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси Тожикистонда ҳам йўлга қўйилади, деди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов.

Эслатиб ўтамиз, элчи шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги виза тартибини юмшатиш ҳақида музокара ўтказишини ҳам маълум қилди."Аввало бу чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг ўтишларини енгиллаштиришга тааллуқли. У шунингдек чегаролди туманларидаги аҳолининг чегарадан ўтиши, виза олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади , шунингдек,   2018 йилда Душанбеда ўзбек маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади" – деди Шоқосим Шоисломов.