октябр 31, 2016 10:47 Asia/Tashkent

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек, афғон тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз!

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек, афғон тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз мухлислар бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз таҳририятимиз ходимлари томонидан танланган Эрон санъаткорларидан бўлмиш Алиризо Ифтихорий ижросида «Рафиқ» қўшиғидир.   

Марҳамат тингланг!

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

 

Азизлар, Тошкент ва Бухоро шаҳрларидан  мухлисларимиз Нодиршоҳ Авазов ва Элмурод Ботиров Ўзбекистоннинг  машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Шоҳжаҳон Жураев ижросида "Ло илоҳа иллалоҳ" қўшиқини эфирга ўзатишни бизлардан илтимос қилишган. Бу чиройли қўшиқни Намангон ва Фарғона вилоятларидан Замира  ва Азиза сингилларимиз  ҳам тинглаш истагини билдиришган. Биз мухлисларимиз  хоҳиш-истакларини назарга олиб бу дилрабо қўшиқини манзурингизга ҳавола этамиз. Бу қўшиқ  мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат.

 Азизлар,  Душанбе шаҳридан азиз мухлисларимиз Қурбоной Сафарова  ва Наргиза Жабборова  Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш марҳум Аҳмад Зоҳир ижро этган "Худо бувад ёрат" номли  чиройли қўшиқни эфирга ўзатишимизни сўрашган.

 Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, ҳамда бу мухлисларимизга бизнинг радиомизга эътибор қаратишлари учун миннатдорчилик билдириб бу дилрабо қўшиқни сизларга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.