ноябр 10, 2022 03:05 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (966)

Муборак Тур сурасининг 41-49-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак Тур сурасининг 41-43-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

أَمْ عِنْدَهُمُ الْغَیْبُ فَهُمْ یَکْتُبُونَ، أَمْ یُرِیدُونَ کَیْدًا فَالَّذِینَ کَفَرُوا هُمُ الْمَکِیدُونَ، أَمْ لَهُمْ إِلَهٌ غَیْرُ اللَّهِ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا یُشْرِکُونَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Балки уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар?! Балки ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортурлар. Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок бўлди.

Олдинги кўрсатувда Аллоҳ таоло Ислом пайғамбарига мухолиф бўлганларни нимага асосланиб, Расулуллоҳ s.a.v.ga бундай айбловлар қўяётганликларини сўроқ остига олди. Бу оятлар ҳам худди шундай саволларни беришда давом этади: Мухолифлар ғайб оламига боғланиб, тўғридан-тўғри илоҳий ваҳий оладилар ва Ислом пайғамбари уларга етказган Аллоҳнинг каломига муҳтож эмасликларини даъво қиладиларми?!

Ёки ўзлари Аллоҳнинг иродасига бўйсунишларини ва уларнинг режалари ўзларига зарар етказишини билишлари керак бўлган ҳолда, Расулуллоҳни ҳалок қилиш учун тил бириктириб, режа қилганлардир. Агар улар Аллоҳнинг шериклари деб ўйлайдиган сохта кучларга таянган бўлсалар, билсинларки, улар Аллоҳнинг қудратига қарши уларни қўллаб-қувватлай олмайдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Йўлдан озганларни даъват қилиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш усулларидан бири одамларни уйғотиш, ўйлантирмоқ учун кўп саволлар беришдир.

2. Пайғамбарлар ва илоҳий авлиёлардан бошқа кимки ғайбга алоқадорлигини даъво қилса, унинг даъвоси ақлий ва илмий асосга эга эмас ва унинг сўзлари ботилдир.

3. Аллоҳ таоло содиқ ва собит инсонларнинг мададкоридир, керак бўлганда душманларнинг уларга қарши фитналарини ҳам бартараф қилади.

Энди муборак Тур сурасининг 44-46-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

وَإِنْ یَرَوْا کِسْفًا مِنَ السَّمَاءِ سَاقِطًا یَقُولُوا سَحَابٌ مَرْکُومٌ، فَذَرْهُمْ حَتَّى یُلَاقُوا یَوْمَهُمُ الَّذِی فِیهِ یُصْعَقُونَ، یَوْمَ لَا یُغْنِی عَنْهُمْ کَیْدُهُمْ شَیْئًا وَلَا هُمْ یُنْصَرُونَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дерлар. Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй. У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.

Бу оятлар мухолиф ва инкорчиларнинг қайсарлигининг баландлигига ишора қилиб, шундай дейилади: Агар Аллоҳнинг азоби осмондан тош бўлаклари ҳолида тушса, уни инкор этиб: “Булар осмон булутларидирки, қуюқлашиб, йиқилиб тушади" дейишади. Улар нафақат маънавий ҳақиқатларни инкор этадилар, балки ҳиссий ва моддий ҳақиқатларни ва ўз кўзлари билан кўрган нарсаларни Аллоҳ таолонинг розилиги юкига тушмасликлари учун бузиб кўрсатадилар.

Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган оятларнинг давомида шундай дейилади: Бу одамларни ўз ҳолларига қолдиринг; улар ухламаяптиларки уйғотсангиз. Улар ўзларини уйқуга солишади ва сиз қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам уйғонмайдилар. Фақат ўлим ва ҳалокат уларни уйғотади, лекин ўша даврда улар учун фойдали бўлмайди. Қолаверса, ҳақиқатни енгиш ва Аллоҳнинг динини йўқ қилишга қаратилган режалари ҳам уларга иш бермайди ва энди улар учун нажоткор ҳам йўқ.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ўжарликинсон кўзини кўрсифат қилиб, ҳам  моддий ҳақиқатларни, кўнгил кўзи билан кўриш ва қабул қилиш керак бўлган руҳий ҳақиқатларни ҳам кўрсатади. Асосан, ўжарлик одамни фактларни нотўғри таҳлил қилишга мажбур қилади.

2. Пайғамбарларнинг ҳидояти ҳақиқатни билишга интилган киши учундир, ҳақиқатга қарши ўжар ва қайсар киши учун эмас.

3. Мухолифлар ўзларининг ҳисоб-китобларида уларнинг йўқ қилинишини ҳисобга олмайдилар. Улар ўзларини абадий ва ўзларининг режалари ва фитналарини амалга оширишлари мумкин, деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, қачон Аллоҳ хоҳласа, уларни ўлим ва ҳалокат қоплайди ва режалари пучга чиқади.

Сўнгда муборак Тур сурасининг 47-49-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

وَإِنَّ لِلَّذِینَ ظَلَمُوا عَذَابًا دُونَ ذَلِکَ وَلَکِنَّ أَکْثَرَهُمْ لَا یَعْلَمُونَ، وَاصْبِرْ لِحُکْمِ رَبِّکَ فَإِنَّکَ بِأَعْیُنِنَا وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّکَ حِینَ تَقُومُ، وَمِنَ اللَّیْلِ فَسَبِّحْهُ وَإِدْبَارَ النُّجُومِ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар. Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан, ўрингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт! Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт. 

Олдинги оятларнинг давоми сифатида Аллоҳ таолонинг ғазаби ва жазосининг ўжар инкорчиларга тушиши ҳақида шундай дейилади: Аллоҳнинг азоби фақат охиратга хос эмас, балки уларни дунё ва ҳозирги ҳаётда ҳам ўз ичига олади. Улар бундан бехабар, улар огоҳликка эга эмаслар ва ўзларини яхшилаш ва Худонинг жазосидан қутулиш ҳақида ўйламайдилар.

Бу суранинг охирида Аллоҳ таоло душманларнинг ҳар хил туҳмат ва фитналарини баён қилгандан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга айтади: Биз сенинг елкангизга юклаган вазифани адо этиш учун барқарор ва мустаҳкам бўл, чунки биз сенинг йўл кўрсатувчи ва ҳомийингмиз ва  бир лаҳза кўзимиз йироқда бўлмагансанки, ёлғиз қолган бўлсанг.

Албатта, қалбингни мустаҳкамлаш учун, Аллоҳ билан доимий алоқада бўл ва ҳар куни эрталаб ва кечқурун унга ҳамд айт, чунки бу сени бошқалардан мустақил қилади ва сени куч ва буюклик манбасига боғлайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Золимлар қилган ишларининг дунё ва охиратда қандай ёмон оқибатларга олиб келишини билмайдилар, акс ҳолда улар бундай иш қилмаган бўлардилар ва бошқача айтганда, ўзларига зулм қилишдан тўхтаган бўлар эдилар.

2. Аллоҳ таолонинг динини сақлаш йўлида ўжар мухолифларга қарши туриш, бу йўлнинг машаққаларига сабр билан чидаш керак.

3. Инсоннинг Аллоҳ таоло ўзи учун ҳаракат қилганларни кўриб, ёрдам беришига иймон келтирса, сабри зиёда бўлади, саъй-ҳаракатларини тўхтатмайди. 

4. Аллоҳга дуо қилиш, тилни зикр қилиш Аллоҳ таолонинг амрларини бажариш йўлида инсон руҳи ва иродасини мустаҳкамлашда катта таъсир кўрсатади.

Муборак Тур сураси тугаши билан сиз азизларни Улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва бошқа дастургача фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

Ёрлиқ