ноябр 02, 2016 11:48 Asia/Tashkent

Рисолат, Жавон ва Жумҳурии исломи газеталари

Рисолат газетаси шундай ёзади, милодий 1979 йил ноябрь ойининг учинчиси ва шамсий йилномаси билан 1358 йил обон ойининг 13-чиси ва Американинг жосуслик уясини тасарруф этиш ҳам буюк мувафаққият ҳамда эсдан чиқмайдиган дарс ҳисобланади. Мамлакатдан Америка қулини узиш, Американинг элчихонаси унинг маркази бўлмиш кенг ва уюштирилган жосусликларнинг олдини олиш бутун дунё учун Эрон Исломий Инқилоб ормонларининг мақсади ва энг  муҳими Американинг дунёдаги қудратини мағлуб этишдан иборат эди. Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Эроннинг ичида боқий қолган ягона марказ бу Американинг Эрондаги элчихонаси эди ва ушбу макон Эронга қарши фитна-найрангларни вужудга келтириш учун жиҳозланган асосий жосуслик бир марказига айланган эди. Исломий Инқилобнинг асосий ва муҳим минтақаларида нуфуз топиш билан инқилоб кенгайишининг олдини олиш, бўҳронларни  келтириб чиқариш, инқилобнинг асил кучлари  ва Ҳазрат Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг шахсияти ва мавқеини  заифлантириш шунингдек халқ ва раҳбарлик ўртасида бушликни ижод этиш ушбу жосуслик уясида ЦРУ ташкилотининг зобитлари томонидан режалаштирган лойиҳалари эди. Якшанба куни ҳижрий-шамсий 1358 йил обон ойининг 13-чиси унитилмайдиган бир кунга айланди ва шуни исботладиким, Америкага қарши кўраш олиб боришга жавоб берадиган йўл бу фақат фаолиятсизлик эмас, балки огоҳлик ва ҳушёрлик билан қарши устувор тўриш ҳисобланади, яъни талабалар амалга оширган ҳаракатдир ва албатта инқилобий ушбу сайъ-ҳаракатдан Ҳазрат Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг қатъийлик билан ҳимоят этишлари саналади. 

                                                                      *****

Жавон газетаси ҳам “зўравон қудратларни ёмон кўриш миллий ва қуръоний бурчдир” сарлавҳаси остида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, агар бир замонлар Фиравн ва бир замонда эса Намруд зўравонликнинг намунаси бўлган бўлсаларда, ҳозирги асрда эса Америка дунё зўравонлик қудратининг комил ва яққол намунаси ҳисобланади.  Америка ва ушбу мамлакат етакчи сиёсатчиларининг сиёсий тизими Қуръонда келтирилган зўравонликларнинг барча хусусиятларига эгалар. Бизнинг замонимизда дунёнинг энг буюк қудрати бўлишни истайдиган ва халқаро раҳбарликни ўз ихтиёрига қарор беришни хоҳлайдиган ҳамда барча миллатлар ва давлатларни ўз ҳукмронлиги остига олишни истаган мамлакат бу Америка Қўшма Штатлари ҳисобланади. Америка қудратга етиш учун ўтган йиллар давомида қулидан келадиган барча жиноятларни содир этди. Бинобарин Америка ҳозирги асрда дунё зўравон қудратлар тармоғининг раҳбари ва ушбу тизимнинг пешвоси саналади. Шунинг учун буюк Тоғут ва дунё зўравон қудратларининг яққол намунаси ҳисобланади. Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Американи “Буюк шайтон ” деб аташлари қуръоний таълимотларга асосланган бир ном қуйишдир. Бинобарин Америка билан қарши кўрашиш, яъни шайтон ва зулм билан қарши кўрашиш бу зўравон қудратларга қарши кўрашиш ҳисобланади.      

                                                                          *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, БМТ ташкилоти бош котибининг ўринбосари Яман мазлум халқининг чидаб бўлмайдиган ва оғир айрим шароитларини шарҳ-изоҳ бериш зимнида, Яман фожеадан бир қадам узоқлигида қарор олган мамлакатдир, -деб огоҳлантирди. Шундай ҳол билан “Қатъий бўрон ” унвони остидаги коалиция доирасида Араб айрим реакцион режимлар билан бирга саъудиялик жаллодлар Яман мазлум халқини оммавий қирғин қилиш ва ушбу мамлакатнинг инфратизилмаларини нобуд қилиш билан шуғулланишмоқда. БМТ ташкилотининг расмийлари саъудиялик коалициянинг содир этган жиноятларига шерик эканликларини ҳаммадан ҳам яхшироқ билишади ва Яманда қатл этиш ва жиноятларни амалга ошириш ижозатини ўзлари содир этишган ва бир резоюциянинг содир этишлари билан Яманда уруш жинояткорларига имконият яратиб амалда тенгсиз ушбу урушда Ол-Саъуд ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларга йўл очиб берган томон ҳисобланишади. Бу нарса дунё ҳамжамиятлиги учун шармандалик ҳисобланадиким, уруш жинояткорлари уларнинг ҳимоятлари ва қуллаб қувватлашишлари билан хавфсизлик кенгашида вето қилиш ҳаққига эгалар. БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгаши аъзоларининг жинояти Саъудия коалициясининг жиноятидан кам эмас. Чунки улар ўз жиноятларини оқлаш учун гўё БМТ хавфсизлик кенгашининг тасдиқланган сиёсатларини ижро этишади деб иддао қилишади.