Нур томон йўл (997)
Муборак Ҳашр сурасининг 8-13-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Ҳашр сурасининг 8-10-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
لِلْفُقَرَاءِ الْمُهَاجِرِینَ الَّذِینَ أُخْرِجُوا مِنْ دِیَارِهِمْ وَأَمْوَالِهِمْ یَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنَ اللَّهِ وَرِضْوَانًا وَیَنْصُرُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُولَئِکَ هُمُ الصَّادِقُونَ، «وَالَّذِینَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِیمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ یُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَیْهِمْ وَلَا یَجِدُونَ فِی صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَیُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ کَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ یُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِکَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ، وَالَّذِینَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ یَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِینَ سَبَقُونَا بِالْإِیمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِی قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِینَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّکَ رَءُوفٌ رَحِیمٌ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
8 - Фақир муҳожирларгаки, улар ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан жудо қилинган эдилар, (улар) Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигини умид қилулар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берурлар. Ана ўшалар содиқлардир. 9 - У(муҳожир)лардан аввал бу жойда яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севадирлар ва у(муҳожир)ларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир. 10 - Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар. (Ояти каримада Ислом умматининг аввали билан охирини боғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишидан қатъий назар, ўзидан аввал ўлиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хорлаш мусулмонларга муносиб иш эмас. Ислом умматининг ўлигию, тириги, аввалию охири бир хилда эъзозга лойиқдир.)
Аввалги дастурда урушсиз, қон тўкмасдан, душманнинг таслим бўлиши билан мусулмонлар қўлига тушган ўлжалар ҳақида сўз борди. Бу оятлар шундай дейилади: Бу ўлжа жангчиларники эмас, чунки улар ҳеч қандай зарар кўрмаганлар, балки муҳтожлар орасида биринчи ўринга кўра тақсимлаш Расулуллоҳнинг ваколатидир.
Биринчи ўринда Маккада яшаб, Мадинага ҳижрат туфайли мол-мулки ва уй-жойидан айрилган ва қашшоқ қолган муҳожирлар эди. Иккинчи ўринда Мадинанинг муҳтож аҳолиси эди, улар қашшоқликларига қарамай, муҳожирларни биринчи ўринга қўйдилар; Уларни ўз уйларига қўйишди ва ёрдам беришди.
Кейинги вазифа муҳожирлар ва ансорлар орасида бўлмаган ва бу икки гуруҳдан кейин иймон келтирганлар эди. Улар тобеинлар деб аталди. Бу оятларга кўра, Расулуллоҳ ислом жамиятидан қашшоқликдан халос бўлиш ҳақида ўйлашлари ва бу йўлда зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак. Бошқа имонлилар ҳам ўлжа қидирмасдан, уни камбағаллар орасида баҳам кўришга тайёр бўлишлари керак.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ўз ватанида яшаш ҳар кимнинг табиий ҳуқуқи, ўз ватанидан ҳайдаш эса инсоннинг табиий ҳуқуқларини инкор этишдир.
2. Иймонли камбағаллар Аллоҳнинг марҳаматига кўз тикиб, бошқаларга қўл чўзмайдилар, лекин уларнинг аҳволига ғамхўрлик қилиш ва уларга фойда келтириш мўминларнинг бурчидир.
3. Машаққат ва босим авжида ҳам Аллоҳнинг динини қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришдан тўхтамайдиганлар иймон даъвосида холисдирлар.
4. Иймон аҳлини севиш ва улар учун қурбонлик қилиш ҳақиқий мўминларнинг хусусиятларидандир.
5. Ғараз, ҳасад, бахиллик ва баднафсликдан узоқ туриш инсоннинг камолотларидан бири бўлиб, унинг саодат ва нажот омилларидандир.
6. Диний биродарликда чегара, ер, замон, жой ва ирқ муҳим эмас.
Энди муборак Ҳашр сурасининг 11-13-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِینَ نَافَقُوا یَقُولُونَ لِإِخْوَانِهِمُ الَّذِینَ کَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْکِتَابِ لَئِنْ أُخْرِجْتُمْ لَنَخْرُجَنَّ مَعَکُمْ وَلَا نُطِیعُ فِیکُمْ أَحَدًا أَبَدًا وَإِنْ قُوتِلْتُمْ لَنَنْصُرَنَّکُمْ وَاللَّهُ یَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَکَاذِبُونَ، لَئِنْ أُخْرِجُوا لَا یَخْرُجُونَ مَعَهُمْ وَلَئِنْ قُوتِلُوا لَا یَنْصُرُونَهُمْ وَلَئِنْ نَصَرُوهُمْ لَیُوَلُّنَّ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا یُنْصَرُونَ، لَأَنْتُمْ أَشَدُّ رَهْبَةً فِی صُدُورِهِمْ مِنَ اللَّهِ ذَلِکَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا یَفْقَهُونَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
11 - Нифоқ қилганларнинг аҳли китобдан бўлмиш куфр келтирган ўз биродарларига: «Агар сизлар чиқарилсангиз, биз ҳам сизлар билан чиқамиз, сизни қуйиб ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмасмиз ва мабодо сизларга уруш қилинса, албатта ёрдам берурмиз», дейишларини кўрмайсанми? (Мунофиқлар аҳли китоб бўлмиш яҳудий қабиласи Бани Назийрга келиб: «Муҳаммаддан қўрқманглар, биз сизлар билан биргамиз. Мабодо ўз юртларингдан чиқиб кетишга мажбур бўлсаларингиз, биз ҳам сизга қўшилиб чиқиб кетамиз. Агар Муҳаммад сизга қарши уруш қиладиган бўлса, биз сизларга ёрдам берамиз», дейишган.) 12 - Албатта агар у(яҳудий)лар чиқарилсалар, улар бирга чиқмаслар. Ва, албатта, агар у(яҳудий)ларга уруш қилинса, (мунофиқлар) уларга ёрдам бермаслар. Бордию ёрдам берганларида ҳам, ортларига қараб қочарлар ва алар ёрдамсиз қоларлар. 13 - Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Чунки улар яхши англамайдиган қавмдирлар. (Мунофиқу кофирлар Аллоҳдан кўра мўмин-мусулмонлардан кўпроқ қўрқадилар. Агар Аллоҳнинг Ўзидангина қўрқанларида эди, мунофиқ ҳам, кофир ҳам бўлмас эдилар.)
Аввалги оятларда мўминларнинг уч тоифаси, яъни муҳожирлар, ансорлар ва тобеинларнинг хусусиятлари баён қилиниб, уларнинг иймон-эътиқоди, ихлос, ростгўйлик, фидойиликлари таъкидланган эди. Бу оятлар уларнинг олдидаги Мадина мусулмонлари орасида яшаб, ўзини мўминдек кўрсатган гуруҳга ишора қилади. Мунофиқ бўлган бу гуруҳ Мадиналик яҳудийлар билан яширин алоқада бўлиб, Пайғамбаримиз ва мусулмонларга қарши фитна уюштирдилар.
Яҳудийлар келишувни бузиб, мусулмонлар хавфсизлигига қарши иш олиб борганларидан кейин, Расулуллоҳ уларни Мадинадан чиқариб юборишни буюрдилар, аммо мунофиқларнинг раҳбари яҳудийларнинг катталарига: Шаҳарни тарк этманглар ва қолинглар, чунки биз сизнинг тарафдорларингиз ва уруш бошланса, биз сизни ҳимоя қиламиз.
Лекин амалда мусулмонлар келишувни бузган яҳудийларни қамал қилганларида, мунофиқлар шунчалик даҳшатга тушдиларки, яҳудийларни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч қандай чора кўрмадилар, улар шунинг учун таслим бўлишга ва Мадинани тарк этишга мажбур бўлдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ислом назарида мўминлар биродардирлар, аммо мунофиқлар кофир ва душманлар билан дўстлик ва биродарлик қиладилар ва бу мўминларни мунофиқлардан ажратишнинг бир йўлидир.
2. Ёлғон, фириб ва қўрқув мунофиқларга хосдир. Улар хавфли майдондан ҳар қандай йўл билан қочишади.
3. Биз мунофиқларнинг алдамчи, маъюс ва қўрқинчли сўзларидан қўрқмаймиз, балки уларни сўз ва хатти-ҳаракатларимиз билан шундай қўрқитишимиз керакки, улар саҳнани ташлаб, мусулмонларга қарши чора кўришдан сақлансин.
4. Аллоҳдан қўрқиш ўрнига одамлардан қўрқиш иймон заифлигидан, инсон қалби ва руҳида риёкорликни илдиз отганлик белгисидир.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.