Нур томон йўл (998)
Муборак Ҳашр сурасининг 14-19-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Ҳашр сурасининг 14 ва 15-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
لَا یُقَاتِلُونَکُمْ جَمِیعًا إِلَّا فِی قُرًى مُحَصَّنَةٍ أَوْ مِنْ وَرَاءِ جُدُرٍ بَأْسُهُمْ بَیْنَهُمْ شَدِیدٌ تَحْسَبُهُمْ جَمِیعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى ذَلِکَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا یَعْقِلُونَ، کَمَثَلِ الَّذِینَ مِنْ قَبْلِهِمْ قَرِیبًا ذَاقُوا وَبَالَ أَمْرِهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِیمٌ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
14 - Сизларга қарши уюшиб очиқ уруш қила олмаслар, балки қўрғон билан ўралган қишлоқларда ёки деворлар ортига бекиниб олиб уруш қилурлар. Ўз ораларида адоватлари шиддатли. Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир. Бу, уларнинг ақл юритмайдиган қавм эканликларидандир. (Табиийки, ихтилофлар туфайли истаклар, мақсадлар, фирқалар ва шиорлар кўпаяди. Бу эса ҳар бир миллатни ҳалокатга олиб боради.)15 - Бу худди яқинда ўз қилмишларининг оқибатини татиб кўрганларга ўхшашдир. Ва уларга (охиратда) аламли азоблар бор. (Бу оятда, Бани Назийр аҳли ҳам хиёнат, исён туфайли худди улардан аввалги Бани Қайниқоъ аҳли тушган ҳолга тушганлари эслатилмоқда.)
Олдинги дастурда Мадиналик яҳудийларнинг мусулмонларга қарши фитнаси ва улар билан мунофиқларнинг яширин ҳамкорлиги ҳақида эди. Бу оятлар давом этади: Сизнинг душманларингиз бир-бирлари билан бирлашгандек кўринади, лекин аслида улар йўқ ва уларнинг ҳар бири ўз манфаатини кўзлайди; Уларнинг юраклари бир хил эмас ва улар бир-бири билан кучли зиддиятларга эга бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло яҳудийларнинг қалбларига сиз Мадиналик мўминлардан қўйган даҳшат ва қўрқув уларни уйлари ва қасрлари деворлари ортидан чиқмасликларига ва жанг майдонида юзма-юз кўринмасликларига сабаб бўлди. Бу Аллоҳнинг иродаси билан уларни енгишингиз учундир. Шунинг учун улар мунофиқларга ишонишнинг аччиқ оқибатини бу дунёда тотдилар ва охиратда уларни қаттиқ азоб кутмоқда.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Агар мўминлар Аллоҳга таваккал қилиб дин душманларига қарши турсалар, Аллоҳ таоло душманлар қалбига шундай қўрқув соладики, улар муқаррар равишда чекиниб, таслим бўлишади.
2. Турли гуруҳларнинг расмий ва зоҳирий иттифоқлари барқарор ва мустаҳкам эмас. Ҳақиқий бирлик доимий ва барқарор бўлган илоҳий ва инсоний қадриятлар асосида шаклланади.
3. Ўтмиш - келажак учун чироқдир. Ўтган авлодлар тарихи ва тақдири келажак авлодлар учун насиҳат ва сабоқ бўлиши керак.
Энди муборак Ҳашр сурасининг 16 ва 17-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:
کَمَثَلِ الشَّیْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنْسَانِ اکْفُرْ فَلَمَّا کَفَرَ قَالَ إِنِّی بَرِیءٌ مِنْکَ إِنِّی أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِینَ، فَکَانَ عَاقِبَتَهُمَا أَنَّهُمَا فِی النَّارِ خَالِدَیْنِ فِیهَا وَذَلِکَ جَزَاءُ الظَّالِمِینَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
16 - Бу худди Шайтон инсонга, кофир бўл, деган пайтга ўхшайдир. У (инсон) куфр келтирганда эса, сен билан менинг ишим йўқ, мен оламлар Оббиси-Аллоҳдан қўрқаман, деди. 17 - Бас, уларнинг оқибатлари бир. Албатта, икковлари ҳам дўзахда бўлурлар, у ерда абадий қолурлар. Ва бу золимларнинг жазосидир. (Бани Назийр қабиласи ушбу жонли мисол билан хотима топади.)
“Анфол” сурасининг 48-оятида таъкидланганидек: “Мусулмонлар ва мушриклар ўртасидаги биринчи тўқнашув бўлган Бадр жангида шайтон мушрикларнинг қалблари ва руҳларига мусулмонларни кам ва сиз улар устидан ғалаба қозонасиз деб талқин қилди. Шу тариқа шайтон уларни урушда қатнашишга ундади, лекин урушда мусулмонларнинг кучини кўриб, орқага чекинди ва мушрикларни ёлғиз қолдирди.
Мунофиқлар Мадина яҳудийларини ҳам шундай алдашдики, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз ва сиз мусулмонлардан ғолиб бўлишингизга ишончингиз комил бўлсин, дейишди. Лекин улар мусулмонлар билан тўқнаш келганларида, яҳудийларни ташлаб, орқаларини бўш қўйишади. Улар бу дунёда мўминлардан мағлуб бўлдилар, қиёматда эса Аллоҳ таоло томонидан азобланади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Иккиюзламачилик инсоннинг шайтонга айланишига, доимо бошқаларни алдашга интилишига ва бошқаларни тузоққа туширган жангдан қутулишга сабаб бўлади.
2. Мунофиқлар дўстлари ва ўртоқлари билан ҳамкорлик қилишни тўхтатиб, хавф-хатар пайтида омон қолишларига ёрдам бермаслик учун Аллоҳдан қўрқишни баҳона қиладилар.
3. Инсонлар қалбига фақат шайтон васвасага солиб қолмайди, балки мунофиқлар ҳам ўзларининг ёғли ва юмшоқ тили билан бошқаларни алдайдиган инсоний тоифадаги шайтонлардир.
Сўнгда муборак Ҳашр сурасининг 18 ва 19-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:
یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنْظُرْ نَفْسٌ مَا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِیرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ، وَلَا تَکُونُوا کَالَّذِینَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنْسَاهُمْ أَنْفُسَهُمْ أُولَئِکَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
18 - Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.)19 - Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўз шахсларини унутдирди. Ана ўшалар, фосиқдирлар. (Аллоҳни унутган одам бу дунёда уни олий мақом билан боғлаб турувчи алоқани йўқотади. Уни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган олий мақсаддан маҳрум бўлади. Ва ниҳоят, ўзининг инсонлигини унутади.)
Қуръони карим яҳудийлар ва Мадиналик мунофиқлар билан боғлиқ оятларнинг охирида мўминларга хитоб қилиб, шундай дейди: Улардан ибрат олинглар ва Аллоҳни унутманглар, чунки агаршундай қилсангиз, Аллоҳ сизларни ёлғиз ташлаб қўяди ва сизлар инсоний қадриятларингизни унутасизлар. Ундай бўлса, комилликка эришиш, Аллоҳга яқин бўлиш ўрнига, дунё ва унинг нафсларига илиниб, охири бузуқлик билан тугайди.
Шунинг учун ҳар доим Аллоҳни ўйлаб кўринг. Гуноҳ вақтида Аллоҳ таолога итоатсизлик қилишдан сақланинг ва билингки, Аллоҳ ҳозир ва кузатувчидир. Қилаётган ҳар бир яхшилик, билингки, Аллоҳ бундан хабардордир ва уни қайта қиёматингиз учун сақлайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Иймоннинг талаби тақводир ва амалий тақво бўлмаса, фақат қалб эътиқодлари иш бермайди.
2. Ҳар бир инсон ўзининг қиёмати ҳақида ўйлаши ва меросхўрларининг унга яхшилик қилишига умид қилмаслиги керак.
3. Охиратимиз учун нималарни солиҳ амаллар деб сақлашимиз ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрайлик.
4. Аллоҳ таолонинг илми ва огоҳлигига, унинг ҳозир ва нозир эканлигига иймон келтириш тақво манбаи бўлиб, одамларни яхши амалларга эргаштиради, номақбул ишлардан сақланишга ундайди.
5. Ким Аллоҳни унутса, инсонни яратиш борасидаги ҳикматли мақсадларини унутади, ким унинг яратилиш мақсадини унутса, инсонийлигидан узоқлашади. Бундай одам ўз ҳаётий капиталини ва истеъдодларини беҳуда сарфлайди.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.