ноябр 06, 2016 13:42 Asia/Tashkent

Ислом дини нуқтаи назаридан иш ва меҳнат қилиш инсон иззат-обрӯйини сақлаши билан бирга даромад касб этиш манбаи ҳамдир.

Жорий йили июн ойида дунёдаги 8 давлат намояндалари  Шотландияда йиғилишиб, Африка қашшоқ давлатларига кӯмаг этиш учун фикр алмашишди. Аммо бу йиғилиш ҳеч бир дуруст натижа бермади. Йиғилиш якунида Африка давлатлари қарзидан 40 миллиард долларни кечиришга келишишди. Аммо бундай кӯмаклар қашшоқликда кун кечираётган давлатлар учун кифоят қилмайди.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда ислом нуқтаи назаридан қашшоқликни бартараф этиш ва қуръоний дастурларга биноан мол-мулкни бир гуруҳ қӯлида бӯлиб, бошқалар ундан бенасиб қолишлари мумкин эмасликлари ҳақида такидлаб ӯтдик. Жумладан Қуръони карим Ҳашр муборак сураси 7 ояти каримасида бу борада келган:

  Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар аҳлидан қайтариб берган нарса. Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир. ( Аллоҳ таоло яҳудийлар қолдирган молларни «қайтарилган мол» деб номлаяпти. Аслида, мол Аллоҳники, Бани Назийрга берган молини энди Пайғамбарига қайтарди. Аслида ўлжаларни жиҳодда қатнашган мужоҳидларга тақсимланади. Аммо бу сафар ўлжа урушсиз қўлга тушгани учун ушбу ва кейинги оятда зикри келган: Аллоҳ, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбар алайҳиссаломнинг яқин қариндошлари, сафарда оғир аҳволга тушганлар, етим, мискин ва фақир муҳожирларга тақсимланмоқда.)

 Ислом дини дастурамалларида одамрани ишга жалб этиш ва шу билан бирга жамиятда табақавий фосилаларни кӯтаришга қаттиқ такидланади. Шунингдек ишга жалб этиш жамиятда қашшоқлик ривожланиши олдини олади. Бугунги кунда жамият аъзоларини иш билан таъминлаш кӯплаб давлатлар иқтисодчилари дастурамалларидан ҳисобланади. Агарчи янги технологиялар инсон меҳнати ӯрнини бир миқдор  камайтирса ҳам технологиялар инсон томонидан ихтиро этилган.

Ислом дини таълимотларида иш ва меҳнат қилиш муҳим аҳамият касб этган бӯлиб, диний ривоятларда меҳнат қилишни ибодат қилиш билан бир деб тарифлашган. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Ибодат 70 қисм бӯлиб, уларнинг энг афзали ҳалол ризқ қӯлга киритишдир.

Ислом дини нуқтаи назаридан иш ва меҳнат қилиш инсон иззат-обрӯйини сақлаши билан бирга даромад касб этиш манбаи ҳамдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Агар иш билан таъминланиш дуруст йӯлга қӯйилмаган бӯлса, ихтирокорлар ҳам ҳар куни бир янги нарса ихтиро эта олишмайди. Ихтиро этиш ҳам иш жараёнида ҳосил бӯлади. Акс ҳолда истеъдодлар барбод бӯлиб, жамиятда рибохӯрлик авж олади.

Аслида ҳар бир иш  ва фаолият махсус маданият ва тафаккурга асосланган. Инсоннинг иқтисодий фаолиятига таважжӯҳ қилиши ҳам унинг дунёқараши ва дидига боғлиқ.

Ҳар ким бу жаҳонга моддий дид билан боқса, унинг иш ва меҳнати ҳам фақаи моддий эҳтиёжини қондиришга йӯлланган.

Асрлар оша ислом муттафаккирлари исломий иқтисод тўғрисида фикр юритиб келганлар. Ўз даврида айнан улар иқтисодий масалалар билан шуғулланганлар ва уларнинг ечими усулларини излаганлар.

Исломий тафаккур соҳибларининг кўпчилиги меъёрий тусдаги интизомий усуллардан фойдаланганлар,бу анъаналар замонавий шароитда ҳам давом эттирилиши лозим.

Шунга кўра, исломий иқтисод бўйича билимларни такомиллаштиришда турли соҳалардаги билимлар ҳисобга олиниши ва бирлаштирилиши лозим.