Масжид - ишқ ва имон маскани
Мӯъмин -мусулмоннинг эҳтиёжини қониқтириш ва унинг мушкулотларини ҳал этиш учун рӯзадорга масжиддан чиқиш ва ӯз эҳтиёжларини бартараф этишдан сӯнг қайта масжидга кириш ижозат берилган
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Мӯъмин -мусулмоннинг эҳтиёжини қониқтириш ва унинг мушкулотларини ҳал этиш учун рӯзадорга масжиддан чиқиш ва ӯз эҳтиёжларини бартараф этишдан сӯнг қайта масжидга кириш ижозат берилган. Чунки бу иш арзигули амал бӯлиб эътикофнинг давоми ҳисобланади.
Пайғамбари Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Кимки ӯз диний биродарининг эҳтиёжини қониқтиришга сайъ -ҳаракат қилса минг йил Парвардигорга тоат -ибодат ва ушбу йиллар давомида кунларни рӯза тутган ва кечаларида эса тоат -ибодат қилгандек бӯлади. "
Азизлар, ӯтган дастуримизда таъкидлаб ӯтдикки масжидда бажо келтириладиган махсус ибодатларидан бири бу эътикоф ҳисобланади. Агарчи барча замон ва маконларда Худога тоат -ибодат қилиш ва уни зикр этиш яхши амал ҳисоблансада, аммо айрим ривоят ва оятларга биноан маконлардан айримлари махсус шарофатка эгадирким инсоннинг Аллоҳга яқин бӯлиши ва дуоларининг ижобат бӯлиши учун таъсир етказади.
Энг афзал ва Аллоҳнинг ӯйи бӯлмиш масжид эътикоф, яъни рӯза тутиш маҳаллига қарор берган. Мазкур тоат -ибодат шундай аҳамиятга эгадирким ҳар қандай масжидда бажо келтириш учун тавсия этилгани йӯқ, балки бу тоат -ибодатни Масжидул Ҳаром, Масжидун Наби ва Масжидул Куфада бажо келтириш тавсия берилган. Агар бу масжидларда эътикофни амалга оширишнинг имкони бӯлмаса, бу вақтда Жоме Масжидда бажо келтириш мумкин. Жоме масжиддан мақсад бу ҳар бир маҳалла, шаҳар ва ноҳияда мавжуд бӯлган масжиддирким у ерда аҳолининг аксарияти тӯпланиб тоат -ибодат қилишади.
Эътикоф энг умумий ва энг гӯзал ибодат маросимларидан бири саналадиким ӯзига хос замон ва маконда бажо келтирилади. Эътикоф мустаҳаб ибодат бӯлиши ва инсон бу ибодатни бажо келтиришда эркин бӯлсада, аммо уни бошлаш ва давом эттириш билан вожиб бир ибодатга айланади. Чунончи уни тарк этолмайсиз. Эътикофни бажо келтиришнинг энг кам замони ҳақида фақеҳшунослар орасида ихтилофлар мавжуд.
Аҳли суннат фақеҳшунослари Молик ва Абу Ҳанифа эътикоф ибодатини бажо келтиришнинг энг кам замонини бир кечаю кундуз деб билишади. Эътикоф замон нуқтаи назаридан махсус бир замонга тегишли эмас. Эътикофдан мақсад рӯза тутишдир. Ва шариатга асосан рӯза тутиш мумкин бӯлса уша вақти эътикофни бажо келтириш мумкин. Касал, мусофир ва қасдан рӯза тутмаган шахс каби рӯзадорларнинг рӯзалари қабул қилинмайди. Ва рӯза тутиш ҳаром деб белгиланган Фитр байрами ва Қурбон ҳайити байрамларида эътикофни бажо келтириш мумкин эмас. Аммо эътикофни бажо келтиришнинг энг афзал кунлари Рамазон муборак ойининг охирги ункунлиги ҳисобланади. Эътикоф этишнинг энг муносиб замонлари ҳар бир қамарий ойнинг 13, 14, ва 15 -чи кунларига тӯгри келадиган Айёмул Байз, яъни Оқ кунлар саналади. Бу кунларда рӯза тутиш катта фазилатга эгадир.
Масжидда ҳузур топишнинг давом этиши эътикофнинг соғлом шароитидан далолат беради. Чунончи Имом Али (а) шундай марҳамат этади: "Рӯзадор шахс ӯз эҳтиёжларини қониқтиришидан сӯнг зарурий эҳтиёжлари учун масжиддан чиқиши мумкин. Рӯзадор шахс масжиддан чиқиши учун зарурий айрим эҳтиёжлари қӯйидагича:
Жума намози, жанозани дафн этиш, беморнинг аёдатига бориш, мӯмин -мусулмоннинг эҳтиёжини қониқтириш ва бошқа эҳтиёжлар.
Шуни зикр этиш лозимки зарурий ушбу эҳтиёжларни қониқтиришдан сӯнг кечикиш мумкин эмас ва зудлик билан эътикоф маҳаллига қайтиш лозим. Мӯъмин -мусулмоннинг эҳтиёжини қониқтириш ва мушкулотларини ҳал этиш шу даражада муҳим масала ҳисобланадиким эътикоф бажо келтираётган рӯзадорга масжиддан чиқиш ва бу эҳтиёжларни таъминлашдан сӯнг қайта масжидга келишига ижозат берилади. Чунки арзигули бу иш эътикофнинг давомидир.
Маймун Бин Меҳрон номли шахс шундай ривоят этади: Имом Ҳасан (а) билан масжидда эътикоф вақтида ул ҳазратнинг ёнида эдим. Бир шахс келиб шундай деди: Эй Худо расулининг фарзанди! Мен бир шахсдан қарздорман.У мени шу масала бӯйича зиндонга ташлашни хоҳлайди.
Имом (а) шундай марҳамат қилди: " Ҳозир сенга берадиган пулим йӯқ. Бу шахс айтди: Сиз бориб у билан фақат сӯҳбат қилинг. "
Имом Ҳасан (а) йӯлга чиқиш учун ӯз пойафзалини кийди. Мен Имом (а) га айтдим: Эй Худо расулининг фарзанди! Эътикофда эканлигингизни эсингиздан чиқардингизми?
Ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: Эсимдан чиқарганим йӯқ. Аммо отамдан эшитган эдимки Расули Акрам (с) шундай марҳамат қилгандилар: " Пайғамбари Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Кимки ӯз диний биродарининг эҳтиёжини қониқтиришга сайъ -ҳаракат қилса минг йил Парвардигорга тоат -ибодат ва ушбу йиллар давомида кунларни рӯза тутган ва кечаларида эса тоат -ибодат қилгандек бӯлади. "
Азизлар, бугунги дастуримизда ислом дунёсининг тӯртта энг буюк масжидларидан бири Куфа масжидини таништиришни давом этамиз. Ривоят этишларича Имом Содиқ (а) Куфа масжидига яқинлашиб ӯз отларидан тушдилар. Отдан тушган сабабини сӯраганларида ул ҳазрат шундай буюрдилар: “Бу ер Ҳазрат Одам (а) масжид қуриш учун аниқлаган Куфа масжидининг ҳудудидир.
Ва мен от билан ушбу ҳудудга киришни раво кӯрмайман.”
Ривоятнинг давомида шундай келтирилади: " Рови сӯради: Агар Куфа масжидининг ҳудуди сиз айтган ҳудуди бӯлса унинг ӯзгаришига нима сабаб бӯлган?
Ул Ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: Унинг ӯзгаришига сабаб бӯлган биринчи нарса Нӯҳнинг бурони эди. Кейинчалик Кисро саҳобалари ундан сӯнг Нӯъмон Бин Мунзар, ундан сӯнг эса Зиёд Бин Аби Суфён уни ӯзгартиришди. Бунга асосан маълум бӯладиким ушбу шариф масжид Одам Абул Башар замонидан бошлаб Аллоҳ таолога тоат -ибодат қилиш учун бир маҳал унвонида тайинланган эди. Аммо таърих давомида ӯзгаришларга юзмаюз бӯлиб турли замонларда масжид ҳудудидаги бинолар ӯзгаришларга дуч келган. Куфа масжиди 11 минг квадрат метр масоҳатга эгадир. Ва ун метр баландликка эга бӯлган деворлар билан муҳофазат этилади. Масжидда, 187 та устун ва 30 метр баландлик билан тӯртта минораси ва бешта эшиклари бор. Эшикларнинг номи Амирал Муъминин дарвозаси номи билан маълум бӯлган Бобул Сада, масжиднинг ғарбий томонида жойлашган Бобул Канда, қибла қаршисида қарор олган Бобул Анмот ва Бобул фил ёки Ас -Саъбон. Бу масжид таърих давомида кӯп иллоҳий анбиёлар ва ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) ҳузур топишининг шоҳидига айланган.