Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
- Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари чегара масаласини келишиб олди.
- Ўзбекистон сиёсий партиялари сешанба куни ўз сайтларида номзодларининг сайловолди дастурларини эълон қилди.
- Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилади.
- Ўзбекистон президентлик сайловларини Европадаги 21 мамлакат вакиллари кузатади.
- Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси озодликка чиқди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз.
Жорий ҳафта давомида Ӯзбекистоннинг ён қушниси Қирғизистон билан йиллар давомида ҳал этилиши чӯзилиб келаётган муҳим чегара масаласи деярли ҳал этилди.
22-31 октябрь кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинган.
Кун. ўз сайтига кўра, учрашув чоғида Давлат чегара чизиғининг 49та участкаси бўйича қўшма дала текширувлари ўтказилди ва позициялар келишиб олинди.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.
Ххххххххххххххххххх
Ўзбекистон сиёсий партиялари сешанба куни ўз сайтларида номзодларининг сайловолди дастурларини эълон қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш устувор вазифа сифатида белгиланган
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» Демократик партиясидан номзод Сарвар Садуллаевич Отамуратовнинг сайловолди дастури «Миллий манфаатлар — ҳар нарсадан устун!» дея номланган.
Ўзбекистон президентлигига номзод Наримон Умаров эса Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров сайловолди ташвиқоти доирасида 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ххххххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди
Ҳафта давомида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Россияга ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини янада юқори ва сифатли даражага олиб чиқиш ҳисобланади. Бу ҳақда Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Агентлик билан ҳамкорликда ишга жойлашиш Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудидаги ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини таъминлайди ва кафолатлайди. Мустаҳкам чоралар қаторида меҳнат мигрантлари юзага келган масалалар бўйича зудлик билан жавоб олиши мумкин бўлган алоқа каналларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда кўп дуч келадиган муаммолардан бири Россия Федерацияси ҳудудларида маъмурий органлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳисобланади. Ташриф чоғида Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Кемерово ва Астрахань каби шаҳарларда Россия иш берувчилари билан ишчи музокаралар олиб борилди.
Ххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон президентлик сайловларини Европадаги 21 мамлакат вакиллари кузатади
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Йохан Петер Трауготт Тейлер Ўзбекистон президентлик сайловлари Европанинг 21 мамлакати вакиллари томонидан кузатилишини маълум қилди.
Форс ахброт агентлиги хабарига кўра, Йохан Петер Трауготт Тейлер Тошкент шаҳрида ўтказилан ички ва ташқи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашганида Еврпада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси Ўзбекисоннинг келгуси президентлик сайловларини кузатиб бориш учун расман ўз фаолиятини бошлашди деб эълон қилди.
Ххххххххххххххххххххххххх
Азизлар, сӯнгги хабаримиз ӯзгача фикрлагани учун сиёсий муҳожирлик машаққатини чекаётган минглаб ӯзбекистонликларнинг қалбида янги ӯзбек ҳукуматига нисбатан умид учқурларини уйғотмоғи табиий.
Ўзбекистон ахборот манбалари ушбу мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳимоячиларининг бири озодликка чиққанлиги ҳақида хабар берди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти раиси Васила Иноятова сешанба куни, Бобомурод Раззоқовнинг ўз муддатидан олдин қамоқдан озод этилгани ҳақида маълум қилди. Эзгулик жамияти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилот сифатида қонуний тарзда рўйхатдан ўтган. Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси ва таниқли шахс Бобомурод Раззоқов 2013 йилда одам савдоси билан шуғулланиш айби билан қўлга олиниб, озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон Суд маҳкамаси уни 2017 йилгача озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарган эди.