июл 25, 2016 12:01 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

                   

  Азизлар,  ўтган дастуримизда эслатиб ӯтган эдикки бугунги Голливуд  кино саноати кенгроқ моҳиятга эгадир ва Ғарб сиёсатчилари ва сармоячилари,  айниқса Америка Қӯшма Штатларининг мақсадлари хизматида фаъолият олиб боради. Бугунги дастуримизда Эрон университетининг устодларидан бири доктор Аббосийнинг дунё устидан ғалаба қозониш учун Ғарб мамлакатларининг сиёсатлари ҳамда Голливуд ва оммавий ахборот воситалари  ҳақида биз билан қилган сӯҳбатларини сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг!
 

Ӯрта Шарқ минтақасида вужудга келган охирги ӯзгаришлар ҳақида доктор Аббосийнинг эътиқоди шундан иборатки воқеалар тез суръатда жараён олмоқда. Ҳозирги замон таърихида ӯзгаришларнинг ҳажмини собиқаси бӯлмаган ва стратегия нуқтаи назаридан ӯзига хос хусусиятга эгадир деб баҳолаш мумкин. Аммо жаҳон ҳақида умумий бир чорчубани тасвирлаш учун ЦРУ ташкилотининг собиқ раҳбари Жеймс Вулси томонидан бир неча йил олдин баён этган сӯзларига ишора этиб ӯтишимиз лозим. У Калифорния университетида Лос Анжелес шаҳрининг талабаларининг олдида тӯртинчи Жаҳон уруш масаласини таҳлил этиб шундай айтди:  Тӯртинчи Жаҳон урушида биз 22 мамлакат билан ӯз масалаларимизни  ҳал этамиз. Унинг айтишича бу урушда бир нечита исломий мамлакатлар, Россия,  Хитой ва Шимолий Корея ҳужум остига қарор олишади. Бу амалиётларнинг бошланиши ҳам 11-чи сентябр ҳодисалари эди. Ва биринчи босқичи ҳам исломий иккита мамлакат ҳужум остига қарор олди. Албатта Вулси ӯзининг ушбу қарашларида профессор Элвут Кухоннинг қарашлари таъсири остида қарор олган. Куҳан ун биринчи сентябр ҳодисаларидан сӯнг эълон қилдиким  бу воқеанинг вужудга келиши билан биз тӯртинчи Жаҳон урушига гирифтор бӯлдик. Чунончи  Буш 11-чи сентябр ҳодисаларидан кейин салибий урушларга қайтиш ҳақида сӯҳбат қилганининг шоҳидига айландик. Ҳақиқатан ҳам бу масала дунё келажаки ҳақида Куҳан назариясига қандайдир муносибат қилишдир. Куҳан шарҳ -эзоҳ берадиким биз Биринчи Жаҳон урушида дунёда демократия учун заминани тайёрладик. Иккинчи Жаҳон урушида эса идеологиялар пайдо булди. Ва милодий 1945 йилдан бошлаб милодий 1990 йилгача давом этган Учинчи Жаҳон уруши,  яъне совуқ урушида либерал -демократия дунёни фатҳ этди. У шундай айтади:  Бу учта урушнинг муштарак жиҳатлари шундан иборатки, учала ушбу урушларнинг ҳар бири  ҳозирги замонда руй берди. Куҳан ва Вулсининг эътиқодига  кӯра тӯртинчи Жаҳон урушида модернизм замонавий бӯлмаган идеологиялар билан тўқнашади. Бу назариянинг ушбу қисмини Буш сӯзлари ва салибий урушларнинг қаторида қӯйсак шу нарса маълум бӯладиким дунё келажаки ҳақида Америка Қушма Штатларининг башоратлари Самуэл Хантингтон айтган сӯзлари саналади. Яъне ифротий ва экстремист ушбу шахснинг назариясига кӯра , бугунги замон мазҳабий тафаккур ва замонавий тафаккурнинг  низоъ ва туқнашувининг асри саналади.

Бугунги кунда ушбу идеяларни амалда татбиқ этиш учун Американинг ракеталари, танклари ва аскарлари билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари ҳам амалиёт майдонларига киришган.

Бугун ушбу келажакни амалга ошириш учун Америка круизида аскарлар, танклар ва ракеталар қаторида ахборот воситалари ҳам майдонга келган. Агар ВВС, СNN ва Фокс нюс каналларида 11-чи сентябр ҳодисаларидан кейинги кунларда дастурларини тамоша қилган бўлсангиз барча телевидение намойишларнинг ёнида шундай бир жумлани мушоҳада этиш мумкин эди Юнайтид Стейтс анде аттак, яъни Америка ҳужум остида! Ушбу гап Американинг Афғонистон ва Ироққа ҳужум қилиш жараёнида ушбу гап ўрнига Америка урушда деган гапга ўзгартирилди. Афғонистон ва Ироқни босиб олишдан сўнг ҳам бу гап  war on terror  террор билан урушиш деган гап билан ўзгартирилди. Ғарбнинг ахборот воситалари ушбу психологик жанглар турларидан фойдаланиб  ғаразли мафҳумлар орқали оммавий афкор билан ўйнашади ва ўз нуқтаи назарларига маъқул бўлган фикр-афкорни тақдим этиш учун  сайъ-ҳаракат қилиб ҳақиқатни халқдан яширишади.

Доктор Аббосий яна қўшимча қилади:  Ушбу психологик жангни  Голливуд филмида  "муҳосира " номи билан ижод этилган филмда мушоҳада этдик. Ушбу филм 11 –чи сентябр воқеаларидан бир йил олдин яратилган эди. Ушбу филм Америка, айниқса Нью-Йорк террористик амалиётларининг бир тури ёки бошқа маъно билан айтганда ўзи ўзини ўлдириш, яъни худкўшлик каби маънони  ошкор этади. Ва унда оддий халқ, кинода, автобусда, кўчаларда худкушлик вазъиятида қарор олишади ва қурбон бўлишади. Филмнинг дастурлари ва диалоглари шундай яратилганким ушбу террористик амалиётлар мукаммал тарзда мусулмонларга нисбат берилади. Масалан ушбу филмнинг бир жойида  ЭФБиЭй ташкилотининг  раиси  террористик ҳужумлар ҳақида сўҳбатлашиб шундай айтади: Улар биз яшаётган ҳаётимиз моделини нишонга олишган ва бизнинг ҳаётимиз билан уруш олиб боришади. Бир-икки йилдан сўнг Буш қилган ўз суханронлигида Ироққа ҳужум қилишдан олдин ушбу гаплардан фойдаланди.   айтди улар биз ҳаётимиз модели билан уруш олиб боришади. Улар биз яшаётган ҳаётимиз моделини нишонга олишган.     

Ёрлиқ