Нур томон йўл (1015)
Муборак Таҳрим сурасининг 9-12-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал Таҳрим сурасининг 9-ояти кармасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«یَا أَیُّهَا النَّبِیُّ جَاهِدِ الْکُفَّارَ وَالْمُنَافِقِینَ وَاغْلُظْ عَلَیْهِمْ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمَصِیرُ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
9 - Эй Набий! Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга маҳкам тур. Уларнинг жойи жаҳаннамдир ва у жой қандоқ ҳам ёмон манзил!
Аввалги кўрсатувда кофирларнинг хор ва шарми, қиёмат кунида мўминларнинг номус ва ифтихорлари ҳақида сўз юритилган эди. Бу оят Расулуллоҳ с.а.в.га қаратилган: Кофирлар ва мунофиқлар билан жанг қилинг, керак бўлса, улар билан қаттиққўллик қилинг, чунки куфр ва мунофиқликнинг оқибати дўзахдир.
Баьзи буюк муфассирлар айтганидек: Бу оятдаги жиҳоднинг маьноси кофир ва мунофиқларга қарши ҳарбий уруш эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида мунофиқлар билан жанг қилмаганлар, балки жиҳод деганда, «Фурқон» сурасининг 52-оятида айтганидек, ақлий жиҳод назарда тутилган:
«فَلا تُطِعِ الْکافِرینَ وَ جاهِدْهُمْ بِهِ جِهاداً کَبیراً»
— Эй Пайғамбар, кофирларнинг (йўл ва усулларига) эргашма ва у (Қурьон) орқали улар билан катта жиҳод қил.
Бу оятда Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига кофир ва мунофиқлар билан фикрий жиҳодга киришиб, уларни мантиқ ва аниқ далиллар билан Аллоҳга даьват этишни, агар улар унга қарши чиқишса, ишнинг қаттиқлигини кўрсатишни буюради.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Диннинг ҳақиқати қалб эътиқодидир. Мунофиқ зоҳирда мусулмон, ботинида эса кофир, чунки қалбида ишонмайди.
2. Юмшоқлик ва зўравонлик ўз ўрнида ва шароитга қараб керак. Албатта, меҳрибонлик ҳар доим қаттиққўллик ва зўравонликдан устун туради.
3. Душманларга қарши жиҳоднинг турли турлари мавжуд бўлиб, кофир ва мунофиқларга қарши ҳарбий ва қуролли жиҳоддан кўра фикрий ва тушунтириш жиҳоди муҳимроқдир.
Энди Таҳрим сурасининг 10-ояти кармасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا لِلَّذِینَ کَفَرُوا امْرَأَتَ نُوحٍ وَامْرَأَتَ لُوطٍ کَانَتَا تَحْتَ عَبْدَیْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَیْنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمْ یُغْنِیَا عَنْهُمَا مِنَ اللَّهِ شَیْئًا وَقِیلَ ادْخُلَا النَّارَ مَعَ الدَّاخِلِینَ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
10 - Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳнинг азобини қайтара олмадилар ва уларга, дўзахга кирувчилар билан киринглар, дейилди.
Бу суранинг бош оятлари пайғамбарнинг сирларини бошқаларга ошкор этиб, у зотни бало ва ғам-ғуссага солган баьзи аёллари ҳақида эди. Бу оятлар шундай дейди:Аввалги пайғамбарлар даврида ҳам шундай хотинлар бўлган; Нуҳ ва Лут каби пайғамбарлар хонадонида яшаган аёллар. Лекин улар душманлари билан ҳамкорлик қилдилар ва одамларнинг ўша икки илоҳий пайғамбарнинг сўзларини қабул қилишларига тўсқинлик қилдилар.
Кўриниб турибдики, илоҳий адолат тизимида тобелик ёки пайғамбарларга яқин бўлиш жазодан халос бўлиш шарафи бўла олмайди ва ҳар ким ўз хатти-ҳаракати ва нутқига қараб сўроқ қилинади ва жазоланади. Шундай экан, бу икки аёл (Нуҳ алайҳиссалом ва Лут алайҳиссаломнинг хотини) Аллоҳнинг пайғамбарларининг хотинлари бўлсалар ҳам, улар қиёматда дўзахда бўладилар.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Пайғамбарнинг хотини ёки фарзанди бўлиш инсонни қутқармайди. Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг дунё ва охиратдаги бахти ёки бахтсизлиги ўз танловига боғлиқ бўлиб, қайси йўлни танлагани, нима қилганига боғлиқдир.
2. Эркак ҳам, аёл ҳам ирода эркинлигига эга ва мажбурий эмас. Шундай экан, ҳатто Пайғамбарнинг хотини ҳам, гарчи у зотга оила нуқтаи назаридан қариндош бўлса ҳам, унинг йўлига зид бўлган йўлни танлаши мумкин.
3. Покиза ва солиҳ инсонлар оиласига ғамхўрлик қилиши керак. Чунки куфр ва динсизлик оқими пайғамбарлар хонадонига ҳам кириб боради.
Таҳрим сурасининг 11-ояти кармасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا لِلَّذِینَ آمَنُوا امْرَأَتَ فِرْعَوْنَ إِذْ قَالَتْ رَبِّ ابْنِ لِی عِنْدَکَ بَیْتًا فِی الْجَنَّةِ وَنَجِّنِی مِنْ فِرْعَوْنَ وَعَمَلِهِ وَنَجِّنِی مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِینَ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
11 - Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин, деб айтди.
Кофир аёлларнинг икки намунаси сифатида таништирилган Нуҳ ва Лутнинг хотинларидан фарқли равишда, бу оят ва кейинги оят икки аёлни иймоннинг мукаммал намуналари сифатида таништиради:Бири Фирьавннинг хотини, иккинчиси Марям. Фиръавннинг саройида Фиръавннинг хотини, исми Осиё бўлган ва ҳар хил ҳашамат ва қулайликлар унинг ихтиёрида эди. Лекин у Мусо пайғамбарнинг ростини англагач, унга иймон келтирди ва Фиръавннинг таҳдидларига қарши турди ва ниҳоят Фиръавннинг малайлари томонидан қаттиқ қийноқлар остида шаҳид бўлди.
Бутун умрини Қуддусга хизмат қилиш ва Аллоҳга сажда қилиш билан ўтказган Ҳазрати Марям у зотнинг марҳаматига сазовор бўлди ва Аллоҳ унга Исони берди.
Гарчи бу икки аёл жуда бошқача шароитларга эга бўлса-да, лекин иккаласи ҳам Аллоҳнинг бандалари бўлганлари ва Унинг амрига бўйсунганлари учун мўминлар ҳар қандай вазиятда ҳам ҳақиқатга итоат қилишлари ва Аллоҳнинг амрларига бўйсунишлари кераклигини билишлари учун тарих давомида иймонли эркак ва аёл намунаси сифатида таништирилган.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Пайғамбарлардан ташқари оддий одамлар ҳам Аллоҳнинг бандаларига намуна бўлишлари мумкин. Ҳатто аёллар ҳам эркаклар учун намуна бўлиши мумкин, чунки Фиръавннинг хотини барча мўминлар учун намуна сифатида таништирилган.
2. Уй ва оила муҳити ёки жамиятда нотўғри эътиқод ва урф-одатларнинг тарқалиши куфр ва динсизликка баҳона бўла олмайди. Фиръавннинг хотини Фиръавн саройида яшаган, лекин у Мусо пайғамбарга иймон келтирди. Шунинг учун биринчи ва охирги сўзлар бошқа ҳеч нарса эмас, балки инсон иродаси ва ихтиёри билан берилади.
3. Аллоҳ таолога иймон келтирган, Унинг ризолигини қидирган, фирьавн саройи ва унинг моддий кўринишларидан кўра жаннат уйини афзал кўрган одам дунёнинг кўркамлиги унинг кўзини юммайди.
4. Аёл диний масалаларда эркакдан мустақил бўлиб, эрининг диний амрларига бўйсунмаслиги керак.
Сўнгда Таҳрим сурасининг 12-ояти кармасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«وَمَرْیَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ الَّتِی أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِیهِ مِنْ رُوحِنَا وَصَدَّقَتْ بِکَلِمَاتِ رَبِّهَا وَکُتُبِهِ وَکَانَتْ مِنَ الْقَانِتِینَ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
12 - Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди.
Бу оят Марямнинг хусусиятларига ишора қилади, уларнинг ҳар бири барча мўминлар учун намуна бўла олади. Биринчи хислат иффатдирки, у бутун инсонлар, айниқса, аёллар учун юксак қадрият ва мавқега эга. Марямнинг яна бир хислати Аллоҳга иймон келтириш ва Аллоҳнинг амрига итоат қилиш, Аллоҳга ибодат ва хизмат қилиш ортидан келган Муқаддас Китобни тасдиқлаш эди.
Ана шу хусусиятлари туфайли Аллоҳ таоло Исо пайғамбарни ўз даьвати ва рисолатиучун юбормоқчи бўлганида, Марямни она қилиб танлади. Чунки ўша пайтда Ҳазрати Марям Бани Исроилнинг энг покиза ва содиқ аёли эди. Аёллар орасида Қуръонда исми тилга олинган ягона аёл Марямдир. Бу китобда Марям 30 дан ортиқ марта зикр қилинган.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Поклик ва этакни ҳар қандай жинсий ифлосланишдан ҳимоя қилиш барча илоҳий динларда таъкидланган қадриятлардир.
2. Поклик ва тозалик инсон қобилиятига кўра илоҳий иноятни олиш учун асос бўлади.
3. Онанинг покизалиги фарзанднинг руҳи ва руҳиятига катта таьсир кўрсатади, покиза оналар бағридан покиза ва ҳалол фарзандлар вояга етади.
Ушбу дастур тугаши билан, азизлар Аллоҳ таолонинг ихтиёрига қолдириб, фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.