Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда сиз билан биргаликда "Тақводор заргар" номли эртакни эшитган эдик. Бугун эса ушбу эртакнинг давомини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Қиссамизни шу жойига келгандикки султон айтди: "Бу узукни ясаш учун сенга уч кун мўҳлат бераман. Тўртинчи куннинг тонгида ясаган узукинг билан бирга ҳақиқий узукни ҳам сендан оламан. Аммо сен менинг узугимдан эҳтиёт бўлгин. Агар йўқолиб қолса, бошингни танангдан жудо қилиш учун дастур бераман. Кейин султон ўз вазири билан дўкондан чиқиб денгиз қирғоғи томон борди ва бир кемага ўтирди. Кема ўзоқ масофаларни кезди. Султон эса узукни денгизнинг ўртасида ташлади ва ўз қасрига етиб келди.
Заргар эса ўз дўконини тезда қулфлади ва ўйига қайтиб ушбу воқеани ўз хотинига айтиб берди. Хотини унга айтди: Зудлик билан дўконинга қайтгин. Қалбаки узукни ясашингдан олдин уша ҳақиқий қийматли узук дуконингда қолмаслиги керак. Ўзинг айтдингки агар бу узукни юқотсанг ҳоким сенинг бошингни танангдан жудо қилади. Дўконинга бор ва бир лаҳза ҳам ушбу узукдан ғафлатда қолмагин. "
Заргар ўз дуконига шошилинч билан қайтди ва уша катта сандуқни очиб унинг ичида кичик сандуқчани ҳам олиб очди, аммо ичида ҳеч қандай узук йўқ эди. У ҳайратланиб қолди. Қандай қилиб ушбу узук юқолиши мумкин? Уша вақтда унинг хотини ўз турмуш ўртоғига овқат олиб келди ва кўрдики эри асабийлашиб қолган. Эри ўзик юқолиб қолди деб айтди. Заргарнинг хотини ҳаяжонланиб ўз юзига уриб эри билан кун бўйи ўзикни қидирдилар. Аммо уларнинг сайъ-ҳаракатларининг фойдаси йўқ эди.
Уч кун ўтди, аммо ҳоким заргарнинг дуо қилишини бошқа эшитмади. Султон ўз вазирини чақириб айтди: "Менинг тузган режам муваффақиятли чиқишига амин эдим. Заргар ҳар эрталабки ўз дуоларини уқиб мени ширин ўйқумдан ўйғотарди. Энди эса ўз ўқийдиган дуоларидан қул тортди. " Аммо тўртинчи кунида заргар баланд товуш билан заргарнинг дуосини эшитиб ўйқусидан ўйғонди. Султон асабийлашган ҳолда заргарнинг дўконига йўл олди ва хизматкори ҳам унинг орқасидан қилич билан чопиб борди. Султон заргарни хурсанд бўлишини кўриб янада асабийлашди ва баланд товуш билан унга айтди: " Ваъдаларимиздан уч кун ўтди. Энди зудлик билан иккита ўзигимни олиб келгин. Акс ҳолда хизматгорларим бошингни танангдан жудо қилишади."
Энди эртакимизни давомини эшитинглар!
Заргар шошилмасдан катта сандуқни очди ва унинг ичидан кичик сандуқчани олиб ичидан иккита ўзик, асосий узик ва қалбаки, яъни ўзи ясаган ўзикни олиб султонга топширди. Султон эса бу ҳодисадан ҳайратланиб қичқирди: "Ишончим келмаяпти! Қандай қилиб менинг асосий ўзикимни топтинг? Қандай қилиб менинг ўзикимга ўхшаган ўзикни ясадинг? Мен ўз қўлим билан уни денгизга ташлаган эдим."
Заргар айтди: " Мен ва хотиним ўзикни топишдан ноумид бўлганимизда ўз дўконимга қайтмадим ва хафа бўлиб ўйда ўтириб қолдим. Икки кун на овқат едим ва на бирор нима ичдим. Хотиним балиқ сотувчилар бозорига бориб катта бир балиқни олиб келди. Бу балиқнинг қорнини хотиним тозалаганида бир қийматбаҳо ўзикни топди. Бу ўзикни ювиб менга кўрсатди. Ўзикни кўрганим билан мен қичқириб юбордим: Бу уша султоннинг ўзикидир! Уни олиб тезда дўконимга келдим ва ишимни бошладим. Тонг ботгунича ишладим ва сизга ваъда берган ўзикни ясаб қўйдим. Ишимни битиргач дўконним олдига туриб ушбу дуони ўқидим. Султон эшитган сўзларига ишонмасди ва ҳайратга қолган эди. Султон ўз қўлларини заргар томон чўзди ва уни ўз қучоғига олган ҳолда айтди: "Субҳоналлоҳ! Сен ҳақиқатан солеҳ эркаксан. Мен сенинг ҳақингда қилган барча ёмон ишларим учун узр сўрайман. "
Сўнгра султон ўз хизматкоридан минг динор танга олиб келишига буйруқ берди ва заргарга айтди: "Ҳар куни тонгда ўз дуоларинг билан мени ўйқумдан ўйғотишингга бўйруқ бераман. Махсусан уша дуоингким унда шундай айтилади: "Эй дуоларни мустажоб эттирадиган ва эй рўзи берувчи меҳрибон Зот! Қудратингнинг интиҳоси йўқ ва сен ҳар бир нарсага қодирсан. Агар денгизга бирон нарса тушиб қолса сенинг қудратинг билан бу нарса қуриқликка чиқарилади. "