Масжид-ишқ ва имон маскани
Ислом буюк Пайғамбари (с) биъсатдан сӯнг ӯзларининг ҳаётлари давомида жамоат намозини ҳамиша бажо келтирардилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ислом буюк Пайғамбари (с) биъсатдан сӯнг ӯзларининг ҳаётлари давомида жамоат намозини ҳамиша бажо келтирардилар. Ул Ҳазрат турли шароитларда ва ҳаттоки касал бӯлганларида ҳам жамоат намозларини тарк этмас эдилар. Чунки ул ҳазратнинг издошлари ва саҳобалари ҳам жамоат намозини бажаришга жиддий муносабатларда эдилар.
Абдуллоҳ Ибн Масъуд ривоятида шундай келтиради: "Ҳеч ким жамоат намозига бажо келтиришда хилоф қилмас эди ва мунофиқлиги аниқ бӯлган мунофиқлар ва касаллар ҳузур топмаслиги мумкин эди.
Албатта кӯп вақтларда касалликка гирифтор бӯлган шахс ҳам ӯз беморлигига қарамасдан бошқаларнинг кумакида жамоат намозига борарди. "
Азизлар сизларга маълумки масжид намоз ӯқиш маҳалли ва жамоат намозини бажо келтириш иқомасидир.
Жамоат намози жамоат бӯлиб жамоат имоми билан ӯқиладиган намоздир. Жамоат имоми ҳамадан олдинроқ туриб қиблага юзланиб намозга туради ва намоз ӯқидиганлар унга иқтидо қилигади. Жамоат бӯлиб уқийдиган намозлардан бу кунда бажо келтирадиган намозлари, яъни бомдод, зуҳр, аср мағриб ва ишо намозлари, ҳамда майит намози, ҷумъа намози, фитр байрамининг намози ва Қурбон ҳайити намозларини ӯзига қамраб олади.
Жамоат намози дунё жамиятининг энг шукуҳли ва энг маънавий жамоаси ҳисобланади. Шунинг учун кӯп савоб ва фазилатларга эгадир. Жамоат намози ва масжид томон инсоннинг қӯйган ҳар бир қадами учун савоб ва яхшилик назарга олинади. Ва агар намозхонларнинг сони ун нафардан ошса Парвардигордан бошқа ҳеч ким унинг савобини ҳисобини билмайди. Ҳадислардан бирида шундай келтирилади: "Кимки жамоат намозини яхши кӯрса Худо ва фаришталар уни яхши кӯришади.
Расули Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Огоҳ бӯлингиз, кимки жамоат намозини бажо келтириш учун масжид томон ҳаракат қилса унинг ҳар бир қадамига етмиш минг ҳасана ва савоб ёзилади. Ҳамда унинг етмиш минг гуноҳи кечирилади. Шу мизонда мавқеи юксалади.Агар шу ҳолатда ӯлиб қолса Парвардигор унинг қабрини зиёрат этиш ва ёлғизлигида унга мунис бӯлиш учун ва унга истиғфор айтиш 70 мингта фаришталарни юборади.
Жамоат намози сафлари ва ушбу намознинг гўзал ҳамда маънога бой зикрлари намоз ўқувчиларга нисбатан чуқур таъсирга эга бўлиб, ҳамда уларнинг маънавий юксаклик ва бойликларини оширишда ёрдам беради. Шунингдек, мусулмонларнинг бир-бировига бўлган боғлиқлик ва иттифоқини икки бараварга оширади.
Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Масжид- ишқ ва имон маскани " дастурини тинглаяпсиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Дастуримиз давом этади.
Масжидда ҳузур топишнинг давом этиши эътикофнинг соғлом шароитидан далолат беради. Чунончи Имом Али (а) шундай марҳамат этади: "Рӯзадор шахс ӯз эҳтиёжларини қониқтиришидан сӯнг зарурий эҳтиёжлари учун масжиддан чиқиши мумкин. Рӯзадор шахс масжиддан чиқиши учун зарурий айрим эҳтиёжлари қӯйидагича:
Жума намози, жанозани дафн этиш, беморнинг аёдатига бориш, мӯмин -мусулмоннинг эҳтиёжини қониқтириш ва бошқа эҳтиёжлар.
Шуни зикр этиш лозимки зарурий ушбу эҳтиёжларни қониқтиришдан сӯнг кечикиш мумкин эмас ва зудлик билан эътикоф маҳаллига қайтиш лозим. Мӯъмин -мусулмоннинг эҳтиёжини қониқтириш ва мушкулотларини ҳал этиш шу даражада муҳим масала ҳисобланадиким эътикоф бажо келтираётган рӯзадорга масжиддан чиқиш ва бу эҳтиёжларни таъминлашдан сӯнг қайта масжидга келишига ижозат берилади. Чунки арзигули бу иш эътикофнинг давомидир.
Маймун Бин Меҳрон номли шахс шундай ривоят этади: Имом Ҳасан (а) билан масжидда эътикоф вақтида ул ҳазратнинг ёнида эдим. Бир шахс келиб шундай деди: Эй Худо расулининг фарзанди! Мен бир шахсдан қарздорман.У мени шу масала бӯйича зиндонга ташлашни хоҳлайди.
Имом (а) шундай марҳамат қилди: " Ҳозир сенга берадиган пулим йӯқ. Бу шахс айтди: Сиз бориб у билан фақат сӯҳбат қилинг. "
Имом Ҳасан (а) йӯлга чиқиш учун ӯз пойафзалини кийди. Мен Имом (а) га айтдим: Эй Худо расулининг фарзанди! Эътикофда эканлигингизни эсингиздан чиқардингизми?
Ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: Эсимдан чиқарганим йӯқ. Аммо отамдан эшитган эдимки Расули Акрам (с) шундай марҳамат қилгандилар: " Пайғамбари Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Кимки ӯз диний биродарининг эҳтиёжини қониқтиришга сайъ -ҳаракат қилса минг йил Парвардигорга тоат -ибодат ва ушбу йиллар давомида кунларни рӯза тутган ва кечаларида эса тоат -ибодат қилгандек бӯлади. Азизлар, бугунги дастуримизда ислом дунёсининг тӯртта энг буюк масжидларидан бири Куфа масжидини таништиришни давом этамиз. Ривоят этишларича Имом Содиқ (а) Куфа масжидига яқинлашиб ӯз отларидан тушдилар. Отдан тушган сабабини сӯраганларида ул ҳазрат шундай буюрдилар: “Бу ер Ҳазрат Одам (а) масжид қуриш учун аниқлаган Куфа масжидининг ҳудудидир.
Ва мен от билан ушбу ҳудудга киришни раво кӯрмайман.”
Ривоятнинг давомида шундай келтирилади: " Рови сӯради: Агар Куфа масжидининг ҳудуди сиз айтган ҳудуди бӯлса унинг ӯзгаришига нима сабаб бӯлган?
Ул Ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: Унинг ӯзгаришига сабаб бӯлган биринчи нарса Нӯҳнинг бурони эди. Кейинчалик Кисро саҳобалари ундан сӯнг Нӯъмон Бин Мунзар, ундан сӯнг эса Зиёд Бин Аби Суфён уни ӯзгартиришди. Бунга асосан маълум бӯладиким ушбу шариф масжид Одам Абул Башар замонидан бошлаб Аллоҳ таолога тоат -ибодат қилиш учун бир маҳал унвонида тайинланган эди. Аммо таърих давомида ӯзгаришларга юзмаюз бӯлиб турли замонларда масжид ҳудудидаги бинолар ӯзгаришларга дуч келган. Куфа масжиди 11 минг квадрат метр масоҳатга эгадир. Ва ун метр баландликка эга бӯлган деворлар билан муҳофазат этилади. Масжидда, 187 та устун ва 30 метр баландлик билан тӯртта минораси ва бешта эшиклари бор. Эшикларнинг номи Амирал Муъминин дарвозаси номи билан маълум бӯлган Бобул Сада, масжиднинг ғарбий томонида жойлашган Бобул Канда, қибла қаршисида қарор олган Бобул Анмот ва Бобул фил ёки Ас -Саъбон. Бу масжид таърих давомида кӯп иллоҳий анбиёлар ва ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) ҳузур топишининг шоҳидига айланган.