ноябр 13, 2016 15:22 Asia/Tashkent

Ислом ийтисодий тизимида мол-маҳсулотни сарфлаш махсус сиёсатлар асосида тизилган бӯлиб, уларни йӯлга қӯйган ҳолда инсоннинг моддий ҳаёти давомини таъминлайди.

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда исрофгарчилик ва унинг ислом динида ҳаром этилгани ҳақида суҳбатлашамиз.

Исрофкорликка йӯл бермаслик исломий иқтисодий сиёсатларда қашшоқликка барбод бериш учун қӯлланилади. Исроф дегани бирор бир нишда ҳаддан ортиш демакдир.

Бутун дунё фуқаролари асосий мушкулотларидан бири, бу барча неъматлардан эҳтиёждан ортиқ фойдаланишдир. Инсоннинг бу қилмиши бир томондан табий захираларнинг барбод беришига иккинчи томондан бошқа одамларнинг ҳам бу неъматлардан тӯлиқ фойдалана олмаслигига олиб келиши мумкин.

Шубҳасиз, исрофкорчиликка йӯл бермаслик барча соҳаларнинг ривожланишига олиб боради.

Мол-маҳсулотни дуруст сарфлаш сиёсати исрофкорлик олдини олиш учун кӯмаг этадиган асосий омил ҳисобланади.

Ислом ийтисодий тизимида мол-маҳсулотни сарфлаш махсус сиёсатлар асосида тизилган бӯлиб, уларни йӯлга қӯйган ҳолда инсоннинг моддий ҳаёти давомини таъминлайди.

Аммо шуни ҳам такидлаш жоизким исрофгарчиликка йӯл бермаслик дегани киши ӯзини бутунлай маҳрум этсин дегани эмас. Балки барча неъматлардан дуруст фойдаланиш демакдир. Ислом динида исрофгарчиликнинг ман этилгани умумий бӯлиб, ҳаётнинг барча жиҳатларини ӯзида қамраб олади.
Аллоҳ таоло Ўзи белгилаб берганидан кам ишни қилиш нуқсон ва гуноҳ бўлганидек, Унинг белгилаб берганидан ортиқча қилишга уриниш ҳам тажовузкорлик ва гуноҳ ҳисобланади.

Қуръони карим Аъроф муборак сураси 31 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас. (Ўтган ояти каримада келганидек, кийимсиз ҳолда ибодат-тавоф қилиш ёхуд жанда, ямоқ-ясқоқ кийим билан бажариш ибодат фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекин табиати бузуқ кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар ила ҳосил бўладиган этиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло эса, энгил-бошда ҳаддан ошиб фахр ва ғурурга кетишни қоралаганидек, унинг паст ва табиатсиз ҳолда истеъмол қилинишини ҳам қоралайди.)Шунингдек қуръони карим Фурқон муборак сураси 67 ояти каримасида келган:   Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Қуръоний нуқтаи назардан Аллоҳ таоло ер юзида шу қадар неъматларни фаровон яратганки улардан дуруст фойдаланиш асосида барча инсонларни таъминлаш имкони бор. Аммо инсоннинг ӯзи табиат манбалардан аёвсиз равишда фойдаланади. Натижада жамиятда табий манбалардан фойдаланишда адолатсизлик юзага келади. Ҳаммага маълумки, ҳар қандай ишда ўртаҳоллик ва меъёр ҳамиша маъқулланиб келинган. Исрофгарчилик динимизда қаттиқ қораланган. Лекин минг афсуски исрофдан сақланишга эътибор бермаймиз.

Шунигдек Қуръони карим Исро муборак сураси 26-27 ояти каримасида келган:

Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма.

Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир.

Шуни ёдда тутишимиз лозимки, ҳайри эҳсонда исроф бўлмаганидек-исрофгарчиликда ҳам ҳеч қандай ҳайр бўлмайди. Исрофгарчилик деганда фақат мол мулк ва бойликларга нисбатан исрофгарчиликни тушунмаслик керак.  Мақсадсиз ўтаётган умр, мазмунсиз ўтаётган вақт, билаклардаги фойдаланилмаётган куч-қувват, беҳуда айтилган сўз… Буларнинг барчаси увол, исроф.   Одамлар Аллоҳ берган неъматларга шукроналик билан муносабатда бўлмас эканлар демак, ўша жойда исрофгарчилик ва уволга йўл қўйилади.