ноябр 13, 2016 12:16 Asia/Tashkent

Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

1. Ўзбекистон Афғонистонга "Толибон" билан музокаралар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

2. ЕИ қишлоқ жойларда сув захираларини бошқаришда Ўзбекистонга ёрдам беради.

3. Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди.

4.ЕХҲТ   кузатувчилари Наманганда ўз миссиясини бошлади.

5 .Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз.

  Ххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ва "Толибон" радикал гуруҳи ўртасида музокаралар учун майдон тақдим қилишга тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар

Каргар 7 ноябрдаги матбуот-анжуманида Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, балки ярашув жараёнини аниқ ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди. Шу муносабат билан Тошкент ўз ҳудудида толиблар билан учрашувни ташкиллаштиришни таклиф қилмоқда.   

Бундан ташқари, Каргарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Қобулнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тўлақонли аъзолик қилиши бўйича аризасини қўллаб-қувватлаш ҳамда Афғонистонга наркохавфга қарши курашда кўмак кўрсатишга розилик билдирган, деб маълум қилди афғон оммавий ахборот воситалари.

 Ххххххххххххххххххх

Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (GIZ) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув захираларини самарали бошқариш» дастури доирасида ҳамкорлик қилади. Бу лойиҳа ЕИ томонидан молиялаштирилади..

Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги дастур ижроси бўйича бош ҳамкор ҳисобланади. Дастур таркибий қисмининг асосий жиҳати Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олаётган соҳа мутахассисларига берилаётган илмий салоҳиятни ривожлантиришдир.

Шунга кўра,  ӯтган ҳафта давомида Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлигининг Ўзбекистондаги идораси ва Давлат бошқаруви академияси ўзаро англашув меморандумини имзолашган.

Ушбу меморандум ахборот алмашинуви, илғор тажриба ва сув захираларини бошқариш ҳамда томонларнинг бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги бӯладак ҳамкорлигига пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Ххххххххххххххххххххххххх

12 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой Ташқи ишлар вазири Ван I билан учрашди

Музокаралар давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон–Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида умумий кун тартибининг барча масалалари бўйича ҳамкорлик, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги муносабатларни ривожлантиришга икки томон ҳам интилаётгани қайд этилди. Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ОАВ вакиллари олдида нутқ сўзлади. 

Хххххххххххххххххххххххх

Наманганда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Диана Франка Феррари ва Шейн Кёнг Ан ўз миссиясини бошлади. 

Кузатувчилар Президент сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг раиси Пахриддин Маткаримов билан учрашди. Унда кузатувчилар миссия сайловни баҳолашда ЕХҲТ мажбуриятларига, демократик сайлов ўтказишнинг халқаро стандартлари ва талабларига ҳамда миллий қонунчиликка таянишини таъкидлади.

 

Кузатувчилар сайлов жараёнида бўлиб ўтадиган тадбирларни, сайлов маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар фаолиятини, қонунчиликка риоя қилинишини кузатади ва сайловга тайёргарлик, сайлов кунги тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини мониторинг қилади.

Мен Ўзбекистондаги сайловларда мазкур миссия кузатувчиси сифатида иккинчи марта иштирок этмоқдаман, — деди Диана Франка Феррари. — Аввало, биз Ўзбекистондаги шундай муҳим сиёсий тадбирда иштирок этаётганимиздан мамнунлигимизни, ўзбек халқининг маданиятига чуқур ҳурмат билан қарашимизни айтмоқчимиз. Ҳар бир сайлов алоҳида жараён ва бир-бирини такрорламайди, шунинг учун уларни солиштириб бўлмайди. Биз Наманганда сайлов участкалари фаолияти билан танишамиз, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашамиз».

Кузатувчилар округ ва участка сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти, Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тадбирлари, уларга қонунчилик талаблари асосида тенг шароитлар яратиб бериш масалалари билан қизиқди. Кузатувчиларга вилоятда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ххххххххххххххххххххххх

Ӯтган ҳафтанинг энг қайғули воқеаси бу улуғ ӯзбек шоири Абдулла Ориповнинг вафоти эди.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов   5 ноябр куни оғир хасталик туфайли 75 ёшида вафот этди.

Абдулла Орипов ӯзбек совет даври шеъриятида янги бир жараённи бошлаб берган ва минглаб издошларга эга бӯлган устоз шоир эди. Бугунги кунда кимдир уни маддоҳликда, яна кимдир ижтимоий ҳаётга нисбатан бефарқликда айблашади. Аммо ҳеч ким, шоирнинг дӯстлари ҳам, душманлари ҳам унинг Худо берган истеъдодини рад этолмайди.

Биз Эрон ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги радиоси ижодкорлари марҳум устоз шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига, ӯзбек халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.