Нур томон йўл (1025)
Муборак Қалам сурасининг 42-47-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Қалам сурасининг 42 ва 43-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«یَوْمَ یُکْشَفُ عَنْ سَاقٍ وَیُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا یَسْتَطِیعُونَ»، «خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ وَقَدْ کَانُوا یُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ وَهُمْ سَالِمُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
42 - Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар.43 - Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
Бу оятлар мушрикларнинг қиёмат кунидаги ҳолатига ишора қилиб, шундай дейди:Мушрикни қўрқув ва даҳшат шу қадар енгадики, араб мақолига кўра, оёғи очилгандек бўлади. Яьни, пичоқ суягига етиб, иши қийинлашди. У ҳолда мушриклар шунчалик уяладилар ва афсусланадиларки, кўзлари тушиб, бутун вужудлари хор бўлади.
Ўша оғир ва даҳшатли шароитларда иймон аҳли Аллоҳ таолонинг буюклигига сажда қиладилар; Лекин мушриклар ва кофирлар сажда қила олмайдилар. Чунки улар бу дунёда саломатлик ва фаровонлик ҳолатида Аллоҳ таолога намоз ва сажда қилишга чақирилганларида, кибр ва осийлик туфайли оламларнинг Роббисига сажда қилишни истамас эдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Бу дунёда Аллоҳга ва Унинг амрларига осий ва саркаш бўлиб, ўзини қудратли ва ишда бошқарувчи деб ҳисоблаган кимсалар қиёмат кунида шундай хор ва залил бўлиб қоладиларки, ҳатто бошларини кўтариб, олдинга ҳам қарай олмайдилар.
2. Қиёмат - бу дунёда инсоний хатти-ҳаракатларнинг намоён бўладиган куни. Бу дунёда Аллоҳ таолога сажда қилишга тайёр бўлмаган одам Аллоҳ таолога сажда қилиб, бўйсуниш ва тавозени намоён эта олмайди.
3. Соғлом ва фаровон бўлишимиз учун келинг, соғлиғимизни қадрлайлик ва буюк Аллоҳга хизмат қилишда ва унга итоат қилишда ғайратли бўлайлик.
Энди муборак Қалам сурасининг 44 ва 45-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«فَذَرْنِی وَمَنْ یُکَذِّبُ بِهَذَا الْحَدِیثِ سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَیْثُ لَا یَعْلَمُونَ»، «وَأُمْلِی لَهُمْ إِنَّ کَیْدِی مَتِینٌ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
44 - Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз. 45 - Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
Бу оятларда Аллоҳ таолонинг исёнкор ва мутакаббир кишилар билан қандай муносабатда бўлиши баён қилиниб, шундай дейилади: Баъзи одамлар ўжарлик ва такаббур туфайли Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг топшириғини, Қуръон ва илоҳий оятларнинг ҳақлигини инкор этадилар. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло уларни дунёда ғазаби ва азоби билан тузоққа туширмайди, балки Ўз неъматларини ёғдиришда давом этади. Бу инкорчилар Аллоҳ уларни унутган ёки бу неъматлардан фойдаланишга лойиқ деб ўйламасликлари керак. Бу аслида дунёда бир хил илоҳий жазо бўлиб, Аллоҳ таоло бу одамларни дунё лаззатларига бутунлай маст бўлишлари ва хато ва жиноятлари кўламини оширишлари учун ёлғиз қолдиради. У ҳолда уларни ўзи сезмаган ҳолда қадамма-қадам тубсизликка яқинлаштиради. Кейин бирдан улардан неьматни олади ва улар неъматни қўлдан бой берганликларига афсусланиб ёнадилар ва жазоланадилар.
Имом Содиқ (а.с.) айтдилар:"Агар гуноҳ қилинган бўлса ва гуноҳкор ҳали ҳам фаровонлик ва баракада бўлса, бу жазога илоҳий аралашувнинг белгисидир"
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қуръон Аллоҳнинг каломидир, ким уни инкор этса, унинг рақиби Аллоҳдир ва Аллоҳ таоло бундай кишилар учун катта азобни режалаштириб қўйган.
2. Фосиқлар ва ҳақиқатни инкор этувчиларга неьмат берилиши, албатта, Аллоҳнинг уларга бўлган марҳаматини англатмайди, балки баъзан Аллоҳ жиноятчи ва гуноҳкорларга муҳлат бергани учундир.
3. Аллоҳга ва Унинг оятларига эътиборсизлик инсонни дунё неъматлари ва ўткинчи лаззатларга васвасага солиб, маст бўлишига сабаб бўлади ва натижада ўзи тайёр бўлмаган ва кутмаган азобга тушиб қолади.
Сўнгда муборак Қалам сурасининг 46 ва 47-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْرًا فَهُمْ مِنْ مَغْرَمٍ مُثْقَلُونَ»، «أَمْ عِنْدَهُمُ الْغَیْبُ فَهُمْ یَکْتُبُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
46 - Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботиб қолдиларми?68:47 - Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми?
Бу оятларда савол шаклида иккита савол туғилади:Улардан бири, мушриклар Расулуллоҳни ва Қуръони Каримни инкор қилдилар, чунки Расулуллоҳ улардан ўз рисолати учун пул сўраганлар, бу уларга тўлаш оғир бўлган?!
Пайғамбарларнинг иши жамиятнинг устозлари ва мураббийлари каби бўлса ҳам; Ваҳоланки, ҳеч бир пайғамбар мухолифларга баҳона келтириш учун халқдан пул талаб қилмаган.
Иккинчи савол, мушриклар руҳонийлар орқали ғайбга эриша оладиларми? Уларнинг ўзлари илоҳий ваҳий ва ғайб сирларини ёзиб қўйганлар, шунинг учун ўзларини Қуръонга муҳтож эмас деб ҳисоблайдиларми?
Маълумки, ҳар икки саволнинг ҳам жавоби салбий бўлиб, мушрикларнинг Аллоҳнинг китобига қарши чиқишлари учун узр йўқ.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Расулуллоҳга ўхшаб одамларга диний таълимот ўргатаётганлар, дин тарғиботи учун улардан пул сўрамасликлари керак. Албатта, одамларнинг ўзи ҳам манфаат кўриб бирор нарса совға қилса, буни қабул қилишда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди.
2. Ғайб нарсаларни тушуниш ва инсон билими ва тажрибасидан яширин бўлган нарсаларга киришнинг ягона ишончли йўли фолбинлар ва башоратчиларнинг сўзлари ёки турли одамларнинг тушлари эмас, балки пайғамбарлар ва саҳиҳ самовий китоблар орқали илоҳий ваҳийдир.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.