Турли халқларда Ошуро ва муҳаррам ойининг нишонланиши
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Афғонистонда муҳаррам ойи азодорлигининг расм-русумлари билан ошно бўлишни мақсад қилдик. Афғонистон Марказий Осиёнинг қуриқлик билан ўралган мамлакати ҳисобланади. Бу мамлакат Ўрта Шарқ, Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиё билан қўшни мамлакат бўлиб, унинг пойтахти эса Кобул шаҳри саналади.
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Афғонистонда муҳаррам ойи азодорлигининг расм-русумлари билан ошно бўлишни мақсад қилдик. Афғонистон Марказий Осиёнинг қуриқлик билан ўралган мамлакати ҳисобланади. Бу мамлакат Ўрта Шарқ, Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиё билан қўшни мамлакат бўлиб, унинг пойтахти эса Кобул шаҳри саналади. Афғонистоннинг қўшнилари жануб-шарқда Покистон, ғарбдан Эрон ва шимолдан эса Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамда шимол-шарқдан бўлса Хитой ҳисобланади. Афғонистоннинг масоҳати 652, 864 (олти юзу эллик икки мингу саккизюзу олтмиш тўрт) квадрат километр ва унинг аҳолиси 2015 йилда 32 миллион нафарга етган эди. Афғонистоннинг расмий дини бу ислом динидир. Афғонистоннинг шиа мусалмонлари ушбу ўлка бутун жамиятининг 25 -30 фоизини ташкил этади.
Афғонистонда муҳаррам ойининг азодорлик маросимини ўтказиш қадимий собиқага эгадир. Аммо охирги йиллар давомида ушбу маросимларни ўтказиш шаклида кўп ўзгаришлар вужудга келган. Ўтмишда бу маросим Ҳусейния маконларида ўтказиларди ва халқ Ҳусейния маконларига келиб руҳонийларнинг нутқларини эшитардилар ва Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг мусибатларига бағишланган равзахонликларни эшитиб, азодорлик қилишарди. Шу тартиб билан Муҳаррам ойи маросимларини ўтказиш, айниқса унинг биринчи ун кунлигини ўтказиш фақат Ҳусейния маконларида чегараланиб қоларди. Бу 13 кунлик азодорлик маросими оддий бир равишда ўтказиларди. Аммо бугунги кунда муҳаррам ойида Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн алайҳиссаломнинг азодорлик маросимлари Афғонистоннинг турли шаҳарларида ҳусейний азодорларнинг кенг ҳузур топишлари билан ўтказилади. Ва ушбу мамлакатнинг шиа мусалмонлари, айниқса Тосуо ва Ошуро кунларида турли азодорлик ҳайатлари билан иштирок этиб Карбало чўлида шаҳидлар султони қиёмининг дарсларини эсга келтиришади.
Азодорлик маросими муҳаррам ойининг биринчи кунларида бошланади. Хиёбон, кучалар ва умумий яшаш маконларининг диворлари "Ё Аббос", "Ё сораллоҳ " , "Ё Або абдуллоҳ " ва "Ё Ҳусейн " шиорлари ва Имом Ҳусейн алайҳисалом олий шахсияти ҳақида Пайғамбари Акрам (с) дан келтирилган ҳадислар ёзилган қизил, яшил ва қора матолар ўрнатилади. Бунга қӯшимча аҳли байт алайҳимсаломларнинг ошиқлари Ҳусейний шиорлар ёзилган яшил ва қора байрақларни ӯзларининг мотоцикллари, автомобиллари ва уйларининг деворларига ўрнатишади. Муҳаррам ойининг биринчи ун кунлигида Афғонистоннинг турли минтақалари, айниқса Кобул, Мазори Шариф, Бомиён, Парвон, Майдони Вардак, Буғлон, Балх, Ҳирот ва Афғонистоннинг шиа мусулмонлари яшайдиган паштун айрим минтақалари бошқача ранг тус олади. Тахминан ҳама жойларда аҳли байт алайҳимсаломлар ва Ошуро воқеасининг мусибатини зикр этиш қулоққа эшитилади.
Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг ошиқлари ва ёшлар бу кечаларда ушбу мамлакатнинг халқи "такяхона " аталмиш Ҳусейния маконларида тўпланиб равзахонлик, марсияхонлик ва азодорлик билан шуғулланишади. Шунингдек диний уламолар муҳаррам ойининг бешинчи кунидан бошлаб Ҳусейния маконларида фосид Язид ҳукуматига қарши Карбало қиёмининг мақсадларини шарҳ -эзоҳ бериш ва Имом Ҳусейн (а) ва 72 нафар ёронларининг қиёми мусулмон умматини ислоҳ этиш, халқни ӯйғотиш ва уларни Имом (а) нинг бузургвор боболари Ҳазрат Расуллулоҳ (с) нинг динига ҳидоят этиш мақсади билан амалга оширилганини шарҳ -эзоҳ бериш билан шуғулланишади .Муҳаррам ойида турли ахборот воситалари ҳам ӯзларининг дастурларида умумий ӯзгартиришларни ижод этишади. Радио ва телевидения мусиқий дастурларни эфирга ӯзатмасдан Қурьон тиловатлари, маддоҳлик ва мамлакатнинг машҳур масжид ва Ҳусейния маконларидан олинган хабарлар ва курсатувларни эфирга ӯзатишади. Агарчи Афғонистон давлати ва хавфсизлик кучлари муҳаррам ойи ва Ҳусейний Ошуро азодорлик расм -русумларини яхши даражада ӯтказиш учун халқ билан ҳамкорлик қилсаларда, аммо афсўски террористик гуруҳлар доим ваҳима ва қурқувни ижод этиш йӯлида ӯзларининг ноинсоний ва ёвуз аьмоллари билан муҳаррам ойининг азодорлик маросимини қонга буяшади ва Ҳусейний азодорларини шаҳодатга етказишади.Таьрихий далилларга кӯра Афғонистоннинг диндор ва мусулмон халқи, айниқса ушбу мамлакатнинг шиа мусулмонлари ҳамиша қайси қимматга тушмасин Ошуро маросимини тирик сақлаб ушбу йӯлда оғир босимларни ӯз бошларидан ӯтказишган. Ҳамда диний уламолар ва шужоатли диндорлар ушбу йӯлда шаҳодатга етишган.