ноябр 19, 2016 15:15 Asia/Tashkent

Рибо, яъни судхўрлик – барча шариатлар унинг ҳаромлигига ижмоъ қилган ва Аллоҳ таоло у билан шуғулланувчига қаттиқ азоб ваъдасини берган бир ишдир. Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвассиз ортиқча мол олишга айтилади. Рибо–судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик ортиришдан иборатдир.

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда қашшоқликни бартараф этиш йӯлларидан бири, яъни рибохӯрликни бартараф этиш ҳақида суҳбатлашамиз. Рибохӯрлик шахсий ва ижтимоий ҳаётга кӯрсатадиган салбий таъсири билан бирга жамиятда юқори ва пастги қатламлар вужудга келиши омилларидан биридир.

Рибо, яъни судхўрлик – барча шариатлар унинг ҳаромлигига ижмоъ қилган ва Аллоҳ таоло у билан шуғулланувчига қаттиқ азоб ваъдасини берган бир ишдир. Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвассиз ортиқча мол олишга айтилади. Рибо–судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик ортиришдан иборатдир.

Исломда ҳаром билинган даромад касб этиш йӯлларидан бири, бу судхӯрлик ва унга боғлиқ ҳар қандай муомала саналади. Судхӯрлик деб бир киши бошқа бир кишига қарз бберади ва уни қайтариб бериш пйтида унинг устига бир миқдор пул ҳам тӯлаши лозим. Бошқача қилиб айтганда пул эгаси ҳеч бир иш қилмасдан пулини кӯпайтираверади. Рибо, яъни судхўрлик – барча шариатлар унинг ҳаромлигига ижмоъ қилган ва Аллоҳ таоло у билан шуғулланувчига қаттиқ азоб ваъдасини берган бир ишдир.

Аллоҳ таоло қуръони карим қатор ояти шарифаларида рибохорни жиноятчи деб атади. Чунки, судхўр моддий ва ахлоқий жиноятларга ботган жиноятчидир.

Жумладан Қуръони карим Бақара муборак сураси 275 ояти каримасида судхӯрларга ишора этилган: Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Шунингдек Бақара муборак сураси 278-279 ояти карималарида ӯқиймиз:

Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг.

Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас.

Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвассиз ортиқча мол олишга айтилади. Рибо–судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик ортиришдан иборатдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Судхӯрликда инсоният учун манфаат келтирадиган касб-ҳунарлар, тижоратлар ва тирикчилик йўлларини йўқотиш бор. Чунки, судхўр ҳеч қандай ҳаракат ва меҳнатсиз молига мол қўшилиб боришини кўргач, меҳнат билан пул топиш йўлларидан воз кечади. Аллоҳ таоло одамларнинг тирикчиликдаги ўзаро муомала йўлини ҳар бир киши бошқа бир кишидан фойдаланиши у учун адо этадиган бир амал муқобилига ёки унинг молига тўлайдиган ҳақ эвазига қоим бўладиган қилди. Рибо бу нарсалардан холидир. Чунки, у молни бир киши тарафидан бошқа бир кишига ҳеч қандай амал ва пулдан бўлган муқобаласиз ва эвазсиз берилишидир.

 Ислом динида бандаларни ҳалол-пок ризқ талабида меҳнат қилишга тарғиб қилинган. Мўмин банда пок ният билан касб-ҳунар орқали кўплаб ажр-савобларни қозониши мумкин.Касб-ҳунар ва меҳнат билан дунё обод бўлади, гуллаб яшнайди.

Судхӯрлик иқтисодга катта зарар етказади. Чунки пулдан келган даромад меҳнатсиз ҳосил бӯлади. Бу ҳолатда пул қарз берган киши фойида кӯриб, пул олган зарар кӯради. Натижада пул қарз берган киши муфт келадиган пулга одатланиб, пулини бошқаларга ҳам қарз бериб юраверади.