Яратилиш жилвалари
Қуръони карим кӯрсатмаларидан бири, бу инсонни борлиқ синоатига таважжуҳ нигоҳи билан боқишга даъват эишидир. Агар яратилиш китоби саҳифаларига диққат билан боқсак, бу дунёда барча мавжудотнинг ҳар бири ажойиб мӯъжизаларга тӯла бир дунё эканлигига англаб етамиз.
Қуръони карим кӯрсатмаларидан бири, бу инсонни борлиқ синоатига таважжуҳ нигоҳи билан боқишга даъват эишидир. Агар яратилиш китоби саҳифаларига диққат билан боқсак, бу дунёда барча мавжудотнинг ҳар бири ажойиб мӯъжизаларга тӯла бир дунё эканлигига англаб етамиз.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам ҳайвонот ва ҳашарот олами ҳақида суҳбатлашаб, эшиттиришимизда чумолилар ҳақида тӯхталамиз. Чумолилар ер юзида кеенг тарқалган ҳашаротлар бӯлиб, баъзида уларнинг митти таналари бизларнинг оғир қадамларимиз остида эзилиб кетади. Уларнинг тузилиши ва яшаш тарзи кишини ҳайратга солади. Ҳазрат Али (а) буюрмишлар: Чумолининг яратилишига диққат қилинг. Унинг оғзи, унинг ички аъзолари, кӯзи, қулоғи ва бошқа аъзоларига синчковлик билан боқинг.
Чумоли жисмининг тузилишида ажойиб синоат бор. Шунингдек унинг яшаш ва фаолияти Яратувчи қудратини исботлайдиган мӯъжизаларга тӯла.
Соҳа мутахассислари олиб борган тадқиқотларга кӯра, чумолилар турмуш тарзини миллионлар йиллар ӯтганига қарамай ӯзгартирмай келишган.
Чумолилар ӯзларидан бир неча баробар оғир бӯлган нарсаларни ҳам кӯтара олишади.
Биологлар чумоли ўз вазнидан юз марта оғир юкни кўтара олишини айтишади. Огайо штати университети муҳандисларининг фикрича, чумолилар бўйин бўғими танаси вазнидан беш минг марта оғир юкни кўтарар экан.
Қуръони каримда Сулаймон (алайҳиссалом) ва чумолилар ўртасида бўлиб ўтган ибратли воқеа суранинг айнан шундай (чумоли) номланишига сабаб бўлган.
Қуръони карим Намл муборак сураси 18 ояти каримада шундай марҳамат қилинади: “То улар чумолилар водийсига етганларида, бир чумоли: “Эй чумолилар! Уяларингизга киринг, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни эзиб кетмасинлар!” деди”. Ояти карима орқали Аллоҳ таоло жажжи махлуқотларни ўзига хос, ҳайратланарли хусусиятга эга қилиб яратганини билдирмоқда. Келинг, ушбу митти жонзотлар ва улар устида олиб борилган текширувлар натижаси билан яқиндан танишамиз.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Чумолилар бир тану жон бўлиб ҳаёт кечиришади. Сонлари қанча бўлишидан қатъи назар, фақат битта йўлакдан юришади. Улардан бири юролмаса ёки касал бўлиб қолса, уни кўтариб инига олиб боришади.
Агар тўда кичикроқ ариқ устидан чиқса, чумолилардан бир қисми ҳеч иккиланмасдан ариқ узра кўприк ҳосил қилади. Бу ҳолатда баъзи чумолилар сувда оқиб кетиши ҳам мумкин. Лекин иноқлик ва фидойилик сабаб тўданинг катта қисми омон қолади.
Яна бир мисол. Чумолиларга ўзларидан катта ҳашарот ҳамла қилса, жамоат бўлиб бир-бирларини ҳимоялайди. Бунда ҳар бир чумоли ўз жонини асраш учун эмас, балки тўда омон қолиши учун ҳаракат қилади.
Бу жонзотлар митти бўлишига қарамасдан барча ишни режа асосида амалга оширади. Улар орасида бекорчиларга асло ўрин йўқ. Эрта тонгдан то кечга қадар терга ботиб меҳнат қилишади. Қоронғи тушиши билан уйга кириб ухлашади.
Мазкур маълумотларни ўқиган ҳар бир инсон Аллоҳ таоло ушбу жажжи махлуқотларни Ўзининг ҳикмати ила яратганига амин бўлади. Чунки Қуръони каримда келган ҳар бир оят инсон учун жуда кўп панду насиҳат ва ибратга эга. Шу митти чумолилардан ҳам кўп ижобий сифатларни ўрганиш мумкин. Ҳатто уларнинг бир-бирига меҳр-оқибати, инсонларнинг иноқлигидан ҳам мустаҳкамроқдир.