Эрон қиссалари ва афсоналари
Азиз тингловчилар, бугун ҳам ўтган дастуримизда Эрон Халқ оғзаки ижодиётнинг бошқа жанрларидан бири бўлмиш "наққолик", яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатимизни давом этамиз. Сўнгра сиз билан биргаликда "Жавзар ва Шамардал ганжи" номли эртакимизнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Азиз тингловчилар, бугун ҳам ўтган дастуримизда Эрон Халқ оғзаки ижодиётнинг бошқа жанрларидан бири бўлмиш "наққолик", яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатимизни давом этамиз. Сўнгра сиз билан биргаликда "Жавзар ва Шамардал ганжи" номли эртакимизнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азизлар ўтган дастуримизда айтган эдикки аждоддан аждодга ўтган ривоятлар ва достонлар каби оғзаки халқ ижодиёти ҳар бир халқ ва эллатлар тарихининг бир қисми саналади. Бу достонлар наққол, яъни ривоятчи шахслар томонидан ривоят этилган. Ривоятчилар деҳқон синфидан эдилар. Бу деҳқонлар эса ерга эга бўлган ашрофлардан ҳисобланиб ўз аждодларининг достонларига боғланиб қолишган эдилар. Ҳамда айтган эдикки паҳлавий тилига ёзилган ва бизга етиб келган “Минг афсона” ва “Худойнома” каби асарлар Эронда ривоятчилик расм-русумининг қадимий бўлишидан далолат беради. Шунингдек бу асарлар бизларга шуни кўрсатадиким, ривоятчилар уша замонларда жамиятнинг энг маданиятли шахсларидан саналиб шойиста бир ўринга эга бўлишган эдилар.
Эронда исломдан олдинги ривоятчилик тарихидан жуда оз маълумотлар бизларга етиб келган. Жумладан “Сафарнома”-лар, тарихий асарлар ва бир неча зардуштий мазҳабий китоблар бизга етиб келган. Айрим достонлар ориёнлар замонидан аждоддан аждодга ўтиб келган.
Ҳижрий –қамарий 14 асрнинг Эрон донишмандларидан бўлган Ибн Надим “Ал-Феҳраст” китобида шундай айтади: “Эронликлар биринчи афсоналарни ижод этган эдилар ва уларни китоб шаклида киритиб ўз хазиналарида сақлаб келишган. Ривоятчилар ҳайвонлар тилидан ривоят қилишарди. Ундан сўнг Ашконийлар сулоласининг подшолари бу қисса-афсоналарга айрим нарсаларни қўшдилар ва ундан сўнг араблар эса уларни ўз тилига таржума қилишган.”
Тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, қўлга киритилган қадимий меросларга аҳамият қаратсак шуни англаб етамизки, достонларни ривоят этиш мусиқа билан бирга амалга оширилган.
Парфиянлар замонига бориб тарқаладиган “Вис ва Ромин “- каби достон икки жойда “Гусон” атамасига ишора этган. Гусон парфиян атамаси ҳисобланадиким, навозандаларга нисбат беришади. “Вис ва Ромин” дастлаб оғзаки тарзда ва ушбу гусонлар томонидан ривоят этилган ва кейин ёзма тарзда нашр этилган. Бу гусонларнинг аксарияти дарборларда фаъолият олиб боришарди ва бошқалари эса бир шаҳардан бошқа шаҳарларга сафар қилиб халқ учун ривоятчилик қилишарди.
Лондон университетининг Эрон тарихини тадқиқот этувчи устоди бўлмиш Мари Бойс парфиялик гусонлар ҳақида муфассал тадқиқотни амалга оширди ва “Эронда парфиялик гусонлар ва чолғувчиларнинг расм-русумлари“ номли китоб бу устод тадқиқотининг маҳсулидир. Мари Бойс эътиқодига кўра: “Эрон подшолари доим навозандаларга эга бўлишган ва улар мусиқа билан ўз буш вақтларини ўтказишарди. Ривоятчилар ва чолғувчилар дарбор байрамларида иштирок этишган ва кўпинча улар шоир ҳам бўлишган.”
Гусонлар Ашконийлар ва Сосонийлар дарборларида ўз ҳузурлари билан катта таъсир етказиб, оддий халқ ва подшоҳларни ўзларига жалб этиб келишган. Гусонларнинг энг муҳим хусусиятлари шундан иборат эдиким, улар ривоятчиларга ўхшаб ўз замонларининг воқеа-ҳодисаларини нақл этишарди.
Азиз тингловчилар, сўҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса “Жавзар ва Шамардал ганжи” қиссамизнинг давомини тинглашга сиз азизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азизлар, қиссамизнинг шу жойига етиб келган эдикки Жавзарнинг ака-укалари бир кема бошлиғидан Жавзарни ўзи билан олиб боришини илтимос қилишди. Бу режа амалга оширилганидан сўнг улар Жавзарнинг жодули хуржинини топиб, бу хўржин устида ихтилофга дуч келишди. Охирида бу сеҳрли хуржин подшоҳ қўлига тушди . Жавзар ҳам уша кема бошлиғининг қўлидан қутилди ва Маккага сафар қилиш пайтида ўз дўсти Абдусамад билан учрашиб қолди. Абдусамад Жавзарга сеҳрли бир ўзукни бердиким унинг эгаси Раъд номли хизматгор эди. Жавзар Абдусамад берган ушбу сеҳрли ўзик билан уйига қайтди. Жавзар онаси билан нима воқеалар юз берганини эшитиб сеҳрли ўзикнинг нигинини суртди ва Раъд номли хизматгор унинг олдида пайдо бўлди. Жавзар Раъддан Салим ва Солимни олиб келишни илтимос қилди. Ҳайратга қолган онасининг қаршисида бирданидан ер чукиб кетди ва Раъд бу чуқурга кириб бир неча муддатдан сўнг Салим ва Солимни елкасига кўтариб келди. Салим ва Солим Жавзарни кўрганлариданоқ ундан кечирим сўрашди. Жавзар эса уларни янада кечирди .
Жавзар тушундиким унинг жодули хуржини шоҳ хазинасида экан. У Раъддан бу хазинани олиб келишни сўради. Раъд бу ишни бажарди. Жавзар хуржинни олди ва Раъдга унга ҳашаматли ва хизматкорлари учун бир қасрни тайёрлашга буюрди. Раъд бу ишни ҳам бажарди ва Жавзар бу қасрни ўз онасига тақдим этди.