ноябр 24, 2016 11:45 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 25-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 5-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил сафар ойининг 25-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 25-чи кунидир.

  • Бундан 456 йил илгари милодий 1562 йил озар ойнинг 5-чисида:  Испаниялик машҳур адиб ва ёзувчи Лопе Вега Мадрид шаҳрида таваллуд топди. У ҳаракатчан,  зукко ва ажойиб бола эди. Айтишларича у беш ёшлигидан бошлаб лотин тилини испан тилидек  урганган эди. Вега 14 ёшлигида  Салтанат илмлар академияси  ва мазҳабий мактабда таҳсил олди. Кейинги йилларда  бир неча воқеалар юзага келганидан сӯнг ӯзи ижод этган  пьесаларини саҳналаштирди ва Испаниянинг барча муҳим шаҳрларида яхши кутиб олинди. Вега шунингдек 16 -чи асрнинг охирида  "Аркария " романини нашр этдиким бу роман Веганинг шоҳасарларидан бири унвонида эътироф этилади. Умумий қилиб айтганда Лопе де Вега асарлари достон,  эпик шеърияти ва эпик пародия ва бошқа жанрларида ижод этган. Веганинг асарларини 1800 -та пьесалар ва юздан ортиқ мазҳабий достон ва шеърлар ташкил этади деб зикр этишади. Вегани Испания миллий театрининг асосчиси деб билиш мумкин.
    Веганинг пьесалари уни комил бир ҳунарманд ва санъаткор унвонида дунё аҳлига таништиради.
    У театрда ӯзига хос мавзӯ ва услубларидан фойдаланадиким халқнинг кенг қизиқиши ва аҳамиятига қарор олади. Лопе Феликс Де Вега охири 1635 йил август ойнинг 28 -чисида 63 ёшлигида оламдан кӯз юмди.
  • Бундан 136 йил муқаддам милодий 1880-чи йил ноябрь ойининг 25-чисида:
  • Шарл Лаверон номли франциялик табиб томонидан малерия касаллигини келтириб чиқарадиган омил кашф этилди. Доктор Лаверон ушбу беморликни кашф этиши билан ушбу касалликни илдизидан йўқ қилиб ташлаш йўли топилди. Доктор Лаверон тиббиёт илмида кўрсатган хизматлари учун милодий 1907 йилда Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди.

Бундан 74 йил олдин ҳижрий шамсий 1321 йил озар ойнинг бешинчи кунида:  Эроннинг таъсирчан ва катта собиқага эга бӯлган сиёсатчи Зуко ул Мулк номи билан танилган  Муҳаммад Али Фуруғий вафот этди. У шамсий 1254 йил Теҳронда дунёга келди. Фуруғий ибтидо тиббиёт илмини урганишни бошлади,  аммо бир неча вақтдан сӯнг фалсафа, адабиёт ва таърихга юз қаратди.
Ҳижрий шамсий 1285 йил Эронда Машрутият инқилоби вужудга келганлиги сабабли Фуруғининг сиёсий фаъолиятлари кенг авж олди ва у миллий парламент намояндалигига,  ҳамда бир қатор вазирликнинг вазирлигига сайланди.
Ризохон давлат тунтаруви ва Қожор хонадонининг зайифланиши оқибатида Муҳаммад Али Фуруғий шамсий 1304 йилида парламентда тасдиқланган асосий қонуннинг бир неча моддаларини ӯзгартириш билан қудратни Қожор хонадонидан Паҳлавийлар хонадонига расмий равишда топшириш заминасини вужудга келтиришди ва ӯзи эса Ризошоҳнинг биринчи бош вазири унвонида ӯз ишини бошлади. Аммо бир неча муддатдан сӯнг истеъфо беришга мажбур бӯлди. Бир неча  йил турли вазирликларнинг масъулиятларини,  айниқса ташқи ишлар вазирлиги унинг зиммасига юклатилди.
Шамсий 1312 йилда Фуруғий Ризошоҳ томонидан бош вазирлик симматига тайинланди. Аммо икки йилдан сӯнг ишдан бӯшатишди. Фуруғий бу муддат давомида адабий ва маданий фаъолиятлар билан шуғулланди.
Иккинчи Жаҳон урушида иттифоқчилар томонидан Эрон ишғол этиш натижасида катта собиқага эга бӯлган ушбу сиёсатчи шамсий 1320 йил шаҳривар ойида яна бир маротаба бош вазирлик вазифасининг мансабига эришди ва Ризошоҳдан унинг уғли Муҳаммадризо Паҳлавига қудратни олиб бериш заминасини ижод этди.
Муҳаммад Али Фуруғий кӯп китобларни таржума этди. У ёзган китоблар "Таърихи  Эрони қадим "яъни Қадимий Эроннинг тарихи ",  "Сайри ҳикмат дар Аврупо " "Европада ҳикматнинг сайри "ва "Сосонийлар тарихи " дан иборатдир.

Бундан 37 йил олдин ҳижрий шамсий 1358 йил  озар ойнинг бешинчисида:  Ислмий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний (р)  Эронда 20 миллион нафардан иборат "Басижи мустазафин " армиясини ташкил этишга буйруқ бердилар.Бу халқ ташкилоти имонли фидокор ва халқнинг ӯртасидан чиққан интилувчи кучларга эга бӯлиши билан Исломий Инқилобнинг барча саҳналарида,  айниқса Ироқ режими тажовузи баробарида Эрон халқининг муқаддас мудофаа даврида тақдирни белгиловчи рол ӯйнаган. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний (р)  бу ташкилот хусусида  "Басиж Исломий олий ахлоқнинг тажаллийгоҳи ва Худо ошиқларининг миодгоҳи ва Худонинг ҳақиқий хизматгорлари " дея таъкидланганлар.
бу "Басиж " ҳозирда ҳам исломий Эроннинг ҳарбий,  маданий ва ижтимоий арсаларида уша шижоат ва устуворлик билан фаол ҳузур топиб келмоқда.