ноябр 27, 2016 15:44 Asia/Tashkent

Масжиднинг энг асосий вазифаларидан бири бу жамоат намозининг иқомасини ӯтказиш саналади

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Масжиднинг энг асосий вазифаларидан бири бу жамоат намозининг иқомасини ӯтказиш саналади. Жамоат намозида ҳозир бӯлган шахсларнинг олдида турган шахс имом деб номланади. Имомнинг орқасида турган шахслар унга иқтидо қилишади. Исломий тафаккурда бир жамиятнинг раҳбарлиги ва имоматини ӯз зиммасига олган шахс бир неча фазилатлар ва имтиёзларга эга бӯлиши лозим. Жамоат намозининг имоми ҳам  илм, амал, тақво ва адолатда бошқалардан устун туриши лозим. Чунки Расули Акрам (с)  шундай марҳамат қиладилар:  "Ҳар бир жамоат намозининг имоми Парвардигор олдида бу жамоанинг намояндаси ҳисобланади. Бас,  жамоат намозини ӯтказиш учун энг афзал хулқ -атворга эга бӯлган шахсни танлашингиз лозим. "
Жамоат намозининг
шарт -шароитларидан бири бу жамоа томонидан уни қабул қилишлари  ва ҳурмат -эҳтиром зоҳир этишлари ҳисобланади. Яъне жамоат намозини бажарувчилар уни бир пешво ва имом сифатида қабул қилишлари ва хотиржамлик билан унга иқтидо қилишлари лозим. Айниқса,  жамоат намозининг имоми ӯзининг ҳурмат -эҳтироми ва обрў-эътиборини илм,  адолат, яхши ахлоқ, камтаринлик ва поклик билан киритган  бӯлса мақсадга мувофиқ бӯлади.
Жамоат намози имомининг илмий даражаси қанчаки юксак бӯлса
, шу даражада диний ва мазҳабий эҳтиёжларга жавоб берувчи сифатида жамоанинг кенг ишончи ва ҳурмат-эҳтиромига сазовор бӯлади. Ва шу нарса имомнинг меҳр -муҳаббат қозонишига фурсат яради. Жамоат намози имомининг ахлоқий фазилат ва илмий юксак мартабага эга бӯлиши намоз уқувчиларнинг диний маърифатлари ва қарашларининг юксалишига сабаб бӯлади.
Агар масжиднинг имом хатиби  Қур
ъони Карим ва Аҳли байт (а)-нинг ҳадисларни яхши дарк этган бӯлса ва билимни ӯз мухотабларига аниқ ва чиройли тарзда етказиб берса, уша вақти ӯзининг диний ва асосий мақсадига яқинроқ бӯлади. Шунингдек Парвардигорнинг меҳр -муҳаббатига сазовор бӯлиб, унинг даргоҳига яқинлашади.
Жамоат намози имомининг энг асосий ва муҳим шартларидан бири бу адолатли бӯлишидир. Адолат ички ҳолат бӯлиб инсоннинг катта гуноҳларни содир этишдан қайтариб, сағира -гуноҳларни такрор этишдан қайтаришга тӯғон бӯлади.
Агарчи адолатга эга бӯлиш ва гуноҳларни  тарк этиш куч -қудрати инсоннинг бойлиги бӯлсада, аммо инсоннинг ҳаёти ва амалида намоён бӯладиган белгилардан қай даражада адолатнинг борлиги ёки йӯқлигини англаш мумкин.
Имом Содиқ (а)  ҳақида келтирилган ҳадислардан бирида "Ул ҳазратдан сӯрадилар: Инсоннинг адолатини қандай аниқлаш мумкин?
Ул ҳазрат жавоб бердилар:  "Кимки ҳаё ва иффатга эга бӯлса,  ейиш, сӯзлашиш ва шаҳватда гуноҳларга гирифтор бўмаса ҳамда Қуръоннинг таҳдиди остида қарор олган зино, рибо, ичимлик ва уруш майдонидан қочиш каби катта гуноҳлардан парҳиз қилса ва мусулмонлар жамоасида қатнаша олмаслиги учун кечиримли сабаби бӯлса,  шундай инсон адолатлидир ва унинг айбини қидириш ва уни ғийбат қилиш халқ учун ҳаромдир "

  • Расули Акрам (с)-нинг ҳадисларидан бирида адолатли ва шижоатли инсон шундай тавсиф этилади:  "Кимки одамлар билан муомала қилишда уларга зулм қилмаса,  ёлғон айтмаса ва ваъдасига хилоф қилмаса адолати ошкор ва муруввати комил бӯлган инсонлардандир. "
  • Масжидда ижро этиладиган муҳим масалаларидан бири бу жамоат намозини ӯз вақтида бажо келтириш саналади. Ҳамда намозни бажо келтиргандан сӯнг суханронлик қилиш ва ӯзоқ дуоларни ӯқиш лозим. Жамоат намозида ҳозир бӯлганларнинг куч –қудратлари фарқ қилиши ва турли гуруҳ ва синфлардан ташкил топганлари сабабли имом хатиб ҳам бу нарсаларга эътибор қаратиши лозим.Ҳадислардан бирида шундай марҳамат қилинади: "Сизларнинг ӯрталарингиздан имом хатиб бӯлган шахс намозни қисқартиришга сайъ -ҳаракат қилиши лозим, чунки иқтидо этувчилар ӯртасида зайиф,  кекса ёшда бӯлган ва касал, ӯспирин ва шахсий мушкулотларга эга бӯлган шахслар ҳузур топишган. Аммо ӯзинг ёлғиз намозни бажо келтираётганингда агар моил бӯлсанг намозни ӯзоқ ӯқишинг мумкин.

Расули Акрам (с)  бир куни пешин ва аср намозини бажо келтирдилар ва намознинг охирги икки ракаатини тез ӯқидилар. Намоздан сӯнг саҳобалар ул ҳазратдан сӯрадилар:  "Ё Расулуллоҳ!  Намоз пайтида бирон бир ҳодиса юз бердими? Расули акрам (с) йўқ деб жавоб бердилар. Саҳобалар охирги икки ракъатни тез ўқидингиз деб сўрадилар.
Пайғамбари Акрам (с)  шундай марҳамат қилдилар:  "Боланинг йиғилишини эшитмадингизларми? "
Пайғамбар (с)-нинг бу амаллари намоз пайтида атрофда юз бераётган ҳодисаларга аҳамият қаратиш ва жамоат намозининг имомига юклатилган масъулиятдан далолат беради.

Азиз тингловчилар, бугун дастуримиз давомида Ҳижозда қарор олган Хайф масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз. Мино минтақасида жойлашган Хайф масжиди катта ва аҳамиятга эга бўлган таърихий масжидлардан ҳисобланади. Хайфнинг луғавий маъноси тоғ сатҳидан пастда ва сув сатҳидан баландликда бўлган маконни билдиради. Хайф масжидида намоз уқувчилар фаровон фазилатларга эга бўлишган  ва бу ҳақда  кўп таъкидлаб ўтилган: “Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун 75 пайғамбарлар келганлар ва Минодаги масжид Хайфда намоз ўқиганлар. Бас, агар Хайф масжидида намоз ўқишни истасангиз ундан ғафлатда қолманг.