ноябр 29, 2016 12:25 Asia/Tashkent

Семнон вилояти

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги сўҳбатларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, умуман олганда, Эрон вилоятларининг ўртача йиллик ҳароратининг  энг иссиқ ҳавоси билан Бандар Аббосга тегишли (плюс25.5 даража) ва ўртача йиллик  энг совуқ ҳарорат Ардабилга  тааллуқли(минус 8.5 даража) бўлиб, улар ўртасидаги фарқ 18 даражани ташкил қилади.Эронда  бундай фарқли  ҳароратни  нафақат йилнинг тўрт фаслида, балки баъзида куннинг     муайян  вақтларида  тўртта фасл  ҳавосини Эроннинг  тўртта марказида кузатиш мумкин.Масалан, Ардабилда қор ёғиб  турган бир пайтда Гилонда ёмғир ёғишини, Теҳронда ўртача  илиқ ҳавони, мамлакат жанубида эса ёз иссиғини кузатиш мумкин.Бошқача айтганда, Ардабил аҳолиси  иситиш мосламаларидан фойдаланаётган  бир  пайтда мамлакат жанубидаги одамлар  бемалол денгизда чўмилишлари мумкин.Умуман олганда, Эрон қуруқ ҳаво иқлимига эга минтақа бўлиб, у ердаги йиллик ёғин сочин миқдори 250 мм.ни ташкил этади.Эрон тақвими ҳижрий қуёш йили календарига асосланади.Йил боши бўлган фарвардин ойи баҳорнинг бошланиши ва Наврўз 21 мартга тўғри келади.Таъкидлаш лозимки, то ҳижрий 1300-  йилгача Эрон тақвими қамарий ой календари асосида олиб борилган.Эронда ҳафтанинг боши шанба куни, дам олиш куни эса  жума кунидир.Баъзи корхона ва ташкилотларда  пайшанба  ҳам дам олиш куни ёки ярим иш куни ҳисобланади.Эрондаги асосий таътил кунлари  Наврўз байрами кунларидир.Кўҳна йилнинг охирги куни ва янги йилнинг  биринчи тўрт куни  дам олиш кунлари ҳисобланади.Умуман, агар Наврўзнинг байрам кунлари ҳафтанинг охирига тўғри келиб қолса, ундай ҳолда байрам таътили бир ҳафтагача чўзилади.Ўқувчиларнинг таътил  кунлари 13 фарвардин кунигача давом этади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Эроннинг муҳим вилоятларидан бири Семнондир.

Семнондан Теҳронгача бўлган масофа 128 км.ни ташкил этади. Бу  шаҳар тарихи Ахамонийлар даврига бориб тақалади. Шаҳарнинг қадимий номлари Кумишан, Кумес ва саҳро орқали Исфаҳонга олиб борадиган  йўллар чорраҳасида жойлашганлиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ашконийлар даврида бу давлат пойтахти юз дарвоза  маъносини англатувчи  Сад Дарвоза шаҳри бўлиб, Семноннинг ёнида  ва Домғондан унча узоқ бўлмаган маконда жойлашган шаҳар эди.

Семнон шаҳрига Оғо Муҳаммадхон алоҳида эътибор қаратган, Фатҳалишоҳ Қожор эса ушбу шаҳарда туғилган эди. Айнан шунинг учун уларнинг ҳар бири Чашмаи Али деб номланган жойда (Домғондан 35 км. шимолда ) ўзларининг саройларини барпо этишган. Мазкур саройлардан бири кўл ичида, бошқа бири эса унинг ёнида жойлашган.

Сиёҳкуҳ тоғи чўққисининг шимолий этагида, Гармсарнинг  жанубида, учта йўлнинг эски чорраҳасида Исфаҳон саҳросидаг ўтувчи  карвон йўлининг ёқасида, Кошон ва Гармсардан 1024 метр баландликда "Шоҳ Аббос" нрми билан машҳур ташландиқ бир бинони кўриш мумкин.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ