декабр 01, 2016 14:40 Asia/Tashkent

Азизлар ўтган дастуримизда “Жавзар ва Шамардал ганжи” номли эртакимизни эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан ушбу қиссамизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

 

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

  Азизлар ўтган дастуримизда “Жавзар ва Шамардал ганжи” номли  эртакимизни  эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан ушбу қиссамизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

 Азизлар, эслатиб ўтамизки  Жавзарнинг ака-укаси бир кема бошлиғидан Жавзарни ўзи билан олиб боришини илтимос қилишди. Бу режа амалга оширилганидан сўнг улар Жавзарнинг жодули хуржинини топиб, бу хўржин устида ихтилофга дуч келишди. Охирида бу сеҳрли хуржин подшоҳ қўлига тушди . Жавзар ҳам уша кема бошлиғининг қўлидан қутилди ва Маккага сафар қилиш пайтида ўз дўсти Абдусамад билан учрашиб қолди. Абдусамад Жавзарга сеҳрли бир ўзукни бердиким унинг эгаси Раъд номли хизматгор эди. Жавзар Абдусамад берган ушбу сеҳрли ўзик билан уйига қайтди. Жавзар онаси билан нима воқеалар юз берганини эшитиб сеҳрли ўзикнинг нигинини суртди ва Раъд номли хизматгор унинг олдида пайдо бўлди. Жавзар Раъддан Салим ва Солимни  олиб келишни илтимос қилди. Ҳайратга қолган онасининг қаршисида бирданидан ер чукиб кетди ва Раъд бу чуқурга кириб бир неча муддатдан сўнг Салим ва Солимни елкасига кўтариб келди. Салим ва Солим Жавзарни кўрганлариданоқ ундан  кечирим сўрашди. Жавзар эса уларни янада кечирди .

Жавзар тушундиким унинг жодули хуржини шоҳ хазинасида экан. У Раъддан бу хазинани олиб келишни сўради. Раъд бу ишни бажарди. Жавзар хуржинни олди ва Раъдга унга ҳашаматли ва хизматкорлари учун бир қасрни тайёрлашга буюрди. Раъд бу ишни ҳам бажарди ва Жавзар бу қасрни ўз онасига тақдим этди.

Энди подшоҳнинг қасрида юз берган ҳодисани эшиттинг!

Шоҳ хазинасининг масъули амборни буш кўрди. Қичқириб подшоҳнинг олдига борди ва унга амборни ўғирлаб кетганлари ҳақида хабар берди. Ҳамда сеҳрли хўржинни ўғирлаб кетишипти деб айтди. Подшоҳ қўшун ва қамондонлари ҳузур топишларига дастур берди. Барчалар ўтган можародан хабарлари йўқ эди. Хуржиннинг борлиги ҳақида хабар етказган шахс бу можародан хабари бор эди. У айтди: “Эй подшоҳ! Кеча мен бир маҳалладан ўтаётганимда қаср қураётган шахсларни кўрдим. Бугун қаср тайёр бўлганини кўрдим. Суриштириб кўрдимки қасрнинг эгаси Жавзар номли бир шахс экан. Яқиндан сафардан қайтган ва ўзи билан кўп бойлик олиб келган. Ҳамда иккита ака-укасини қамоқдан озод этган. “.

Подшоҳ дод-фарёд этди: “Менинг душманим маълум бўлди. Салим ва Солимни озод этган шахс менинг амборимни ўғирлаган шахсдир. Ва бу ишни Жавзардан бошқа ҳеч ким қилгани йўқ. Сўнра Жавзарни қўлга олиш учун буйрйқ берди.

Доно ва ҳушёр бўлган вазир айтди:”Бир кечада қаср қурган шахс албатта катта қудратга эгадир. Шунинг учун бирон бир чора –тадбир кўриш лозим. Яхшиси унинг зайифлиги ва кучли эканлигини аниқлаш ва унга муносиб чора-тадбир кўриш учун уни қасрга даъват этайлик.

Вазир оқ либос кийиб фақат бир ўзи Жавзарнинг қасрига борди ва  салом берди. Ёш қаровул унинг саломига жавоб қайтариб шундай деди: “Эй одамизот! Сен кимсан ва нима ишинг бор?

Вазир қаровулнинг одамизот деб мурожаат этишини эшиттиб қурқувидан қалтираб кетди ва қаровул жин эканлигини тушунди. Вазир айтди: “Мен шоҳнинг вазириман. Шоҳ қасрига меҳмончилик қилиш учун арбобингни даъват этиш учун келдим. Жавзар ижозат берганидан сўнг қаровул вазирни қасрнинг ичкарисига олиб борди. Вазир салом ва таъзим бериб шундай деди: “Подшоҳ сизни меҳмончиликка даъват этмоқда. “

Жавзар деди: “Мен подшоҳнинг қасрига бормайман. Подшоҳ агар менинг дидоримга муштоқ бўлса, бу ерга келсин”.

Сўнгра Раъдни чақирди ва подшоҳнинг вазири учун дунёда энг гўзал кийимни келтиришларига бўйруқ берди. Вазир подшоҳнинг қасрига қайтди ва танасида бўлган гўзал кийимларни подшоҳга кўрсатди. Ҳамда Жавзарнинг қасрида кўрган ва эшитган нарсаларни таърифлаб берди. Подшоҳ Жавзар билан дийдор кўриш қарорига келди. У қўшунлари билан бирга Жавзар қасри томон йўл олди.

Жавзар подшоҳ ўз қўшунлари билан келаётганини эшитиб Раъддан кўп жинларни қасрга олиб келишини сўради. Уларга уруш кийим-кечакларини кийдириш ва қасрда саф тортишларига бўйруқ берди. Подшоҳ ўз қўшунлари билан Жавзарнинг қасрига етиб келди. Саф тортган қўшунларини кўриши биланоқ, Жавзарнинг қудрати ундан мустаҳкам эканлигини тушунди.

Жавзар қасрнинг шукўҳли бир хонасида тахтга ўтирган эди. Салим ва Солим икки вазирдек унинг икки томонидан турган эдилар. Шоҳ олдинга борди ва салом берди.Жавзар ўз жойидан туриб шоҳнинг саломига жавоб берди. Шоҳона дастурхон тайёрлади. Кечқурунга утириб еб сўҳбатлашдилар. Подшоҳ кетиши учун азм қилганида Жавзар шоҳнинг қўшунларига қийматбаҳо совғалар беришга буйруқ берди. Сўнгра подшоҳ билан хайрлашди ва ундан яна меҳмон бўлиб келишини сўради. Шоҳ бу таклифни қабул қилди ва бундан сўнг бир неча маротабаЖавзарнинг қасрига борди.