июл 26, 2016 10:15 Asia/Tashkent

Жоми Жам, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Жоми Жам газетаси Эрон ташқи ишлар вазирининг Африка мамлакатларига қилган сафарига ишора этиб шундай ёзади, Африка дипломатик арсаларда  юқори имкониятларга эгадир ва ҳатто катта сиёсий ва ҳарбий қудратга эга бўлган буюк мамлакатлар ҳам ушбу имкониятларга эҳтиёж сезишади. Исломий Инқилобнинг ибтидосидан бошлаб Африка мамлакатлари билан яхши муносибат  ҳамда Африка халқи ва давлатлари ўртасида ўзига хос яхши мавқега эга бўлган Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам ушбу қоидадан мустасно эмас ва африкалик мамлакатларнинг имкониятларидан фойдаланиши лозим. Агарчи ушбу сафар иқтисодий мақсадларни ўзига қамраб олган бўлсада, аммо терроризм халқаро бир ҳодисага айланиб қолгани ва Африка мамлакатларида, айниқса Нигерияда террористик гуруҳлар, жумладан Боко Ҳаром  ва Ал-Қоида террористик гуруҳларининг фаолиятларини эътиборга олган ҳолда, ушбу мамлакатлар терроризмга қарши кўраш олиб бориш учун муҳим ҳамкорлик қилиш арсаларидан саналади. Эрон Ислом Жумҳурияти Ироқ ва Сурия мамлакатларида ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўрашишда ортирган ўз тажрибаларини Африка мамлакатлари, жумладан Нигерия билан алмашиши мумкин.   

                                       *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, агарчи Риёз ва унинг реакцион иттифоқчиларининг сиёсатчилари Эронни Араб мамлакатларининг чики ишларига дахолат этияпти деб айбласаларда, аммо улар яхши баладиларким, ишга ярайдиган, иш кўзини биладиган ва ғамхўр эронлик маслаҳатчилар Ироқ ва Сурия давлатларининг истак-хоҳишлари билан ушбу иккита мамлакатда ҳузур топишган ва ҳар иккала мамлакатнинг етакчи расмийларининг таъкидлашларига кўра, агар Эроннинг масъулиятли ҳамкорликлари, самимий ва садоқатли кўмаклари бўлмаганида, ҳозирги кунда Димишқ ва Бағдод ислом дини номи билан ёвузликлар билан шуғулланаётган ИШИД террористик гуруҳининг ихтиёрида бўларди. Араб реакцион мамлакатларининг эътирозлари ва аксуламал кўрсатишлари ИШИД террористик гуруҳининг мағлубиятга юзмаюз бўлганига боғлиқдир ва улар нимага уларнинг шайтаний лойиҳалари мағлубиятга учради ва мувафаққиятсиз қолди ҳамда ИШИД террористик гуруҳ инқироз ҳолатида қарор олган деб эътироз қилишади. Ол-Саъуд ва унинг иттифоқчилари нима учун 34 мамлакатдан ташкил топган коғаз устидаги коалиция нафақат террористларга қарши энг кичик ҳаракатни кўрсата олмади, балки амалиёт майдонидан  террористларнинг ҳомийси ва улар билан ҳамжиҳат бўлиб қолганларини Араб дунёсининг оммавий афкори олдида жавоб беришлари лозим. Бунга қўшимча Ол-Саъуд ўзининг барчатомонлама расвочиликлари билан энди муҳофазат ва оқлаб бўлмайдиган уларнинг фаолиятлари ҳаттоки ғарблик иттифоқчилари ва ҳомийларининг эътирозларига юзмаюз бўлган ва улар очиқ-ойдин Арабистонни "ИШИД террорчи гуруҳининг онаси" унвонида тилга олишади. Шунингдек қонхўр режимнинг нафратли таърихида Ол-Саъуднинг амалга оширган энг шармандали сайъ-ҳаракати бу нафақат сионистик ишғолгарлар билан душманлик қилмади, балки Эрон ва исломий муқовимат жабҳасига қарши коалицияда сионистларни бир  ҳамроҳ ва иттифоқчига айлантириб қуйди.      

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади Америка Қўшма Штатлари президентининг референдумдан ва Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан хавотирланиши шундай осонлик билан айланиб ўтадиган бир масала эмас. Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Англия Европада қолиш қарорини қабул қилиши мумкин деб эълон қилиши бесабаб эмас. Ҳақиқат шундан иборатким, Америка Нато ташкилотида референдумнинг оқибати ва таъсир етказишига нисбатан шиддат билан  хавотирланмоқда. Америка Қўшма Штатлари Европа Иттифоқидан Англия чиқишининг таъсири ва оқибати ҳамда Нато ташкилотида Англиянинг қудратига ушбу ҳодисанинг таъсир етказишидан хавотирга тушган. Бу масала шу даражада америкалик расмийларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этганким, ушбу мавзўнинг инъикосини уларнинг сўзларида мушоҳида этишимиз мумкин. Табиийким, Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши Нато ташкилотида ушбу мамлакатнинг бўлган қудратига бевосита таъсир етказади. Бу уша масала ва мавзў саналадиким,  Америка Қўшма Штатларини шиддат билан хавотирлантирмоқда.