Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломни зиёратгоҳлари
Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломнингпок ва мутаҳҳар зиёратгоҳлари ҳақиқат томон ҳидоят этувчи дарвоза дир.
Ушбу муборак ва муқаддас макон роз , ниёз , умид ва орзу , пок ният билан келадиган инсонлар учун бошпанаҳ бўла олади.
Ҳар куни ушбу муборак зиёратгоҳни минглаб инсонлар зиёрат этиб, Ҳазрат Али Мусарризо алайҳиссалом рўҳ –арвоҳига дуолар айтишади ва ушбу пок ва мутаҳҳар маконда туриб Худо даргоҳидан истак хоҳишлари ва муродлари ҳосил бўлиши учун намоз ўқийдилар- дуолар қиладилар.
Айтиш керак ким, Имом Ризо алайҳиссаломнинг зиёратгоҳлари бугунги Машҳад шаҳри ва қадимий Тўс сарзаминида жойлашиб кўпгина ошиқ –шайдоларини ўзига томон жалб этади. Дунёнинг турли мамлакатлари ва бурчакларидан келган зиёратчилар дин аҳли, озода инсонлар ушбу пок ва рўҳ бағишловчи муқаддас маконда роз-ниёз билан келиб, пайғамбаримиз невараларидан бири, вилоят ва имомат осмонининг 8 чи юлдузи ҳарамларини зиёрат этишади.
Шу тўғрида "Остони Қудс Разавий", яъни Имом Ризо алайҳиссалом зиёратгоҳининг мажмуаси зиёратчилардан яхши истиқбол этиб олиб, яхши шарт шароитларни муҳайё этиш учун барча саъй ҳаракатларини ишга соладилар.
Шунингдек зиёратчилар ҳам жаннатнинг ушбу қитъасидан маънавий озуқа ва рўҳий қувонч олишади. Зеро ки ушбу муқаддас макон энг олий даражада ва исломий меъморчилик билан қурилиб эроний –исломий ҳунуармандчиликининг энг олий тимсоли саналади.
Муқаддас ҳарамни қайта таъмираш, зиёратчига йўл кўрсатиш, музейлар, кутубхоналар, газеталар, университет ва мактаблар, касалхона ва поликлиникалар, парҳез таомлар ва маҳсулотларнинг барчалари, бир қарашдан "Остони Қудси Разавий" –яъни Имом Ризо алайҳиссалом мажмуаси томонидан хизмат ва ёрдамларининг бир қисми ҳисобланади.
Бошқа хизмат ва кумаклари сифатида ятим ва бечораларга таом бериш, Имом Ризо алайҳиссалом зиёратгоҳи марказига ислом дунёсининг шиилари ва бошқа мазҳабдаги мусумлонлар қалбларини яқинлаштириш нияти билан маданий фаолиятлар ўтказиш, исломий Инқилоб ва Эрон ислом жумҳуриятининг тараққиёти ва ривожланиши учун бошқа кўпгина иқтисодий фаолиятларига ишора этиш мумкин.
Ушбу мажмуа шунингдек маданият буйича олий кенгаш назорати остидаги 15 ижтимоий ва маданий жамғармалар ва муассисалар ташаббуси билан Имом Ризо алайҳиссалом зиёратгоҳини ободонлаштириш жиҳатида 1 иқтисодий ташкилот, 50 ортиқ ширкатлар ва 6 бўлим кумаклари тариқасидан айрим ҳаракатларини бошлаган