Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i44000-Вазнни_тезроқ_ташлашда_нима_ёрдам_бериши_маълум_қилинди
Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
март 05, 2019 16:36 Asia/Tashkent
  • Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди

Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди

Америкалик олимлар кундалик вазн ўлчаш озишга ёрдам беришини исботлашди. 

Тадқиқотда мингдан кўпроқ одам иштирок этган. Олимлар бир йил давомида кўнгиллилар қанча кўп марта вазн ўлчашгани ва уларнинг вазни ўзгаришини қайд қилиб боришган. 

Иштирокчилар орасида мунтазам равишда вазн ўлчайдиган ва буни мустақил қилмайдиганлар бўлган. Вазн ўлчашлар сонига кўра синалувчилар бир неча гуруҳга бўлинган. 

Аниқланишича, ҳафтасига бир марта вазн ўлчаганлар йил давомида умуман озмаганлар. Бу орада ҳафтасига вазнини 6-7 марта ўлчаганларда вазн камайгани кузатилган. Ваҳоланки, олимлар тадқиқот давомида синалувчиларга овқатланиш ёки машқ қилиш бўйича ҳеч қандай тавсиялар беришмаган. 

Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижалари самаралироқ озиш учун вазнни мустақил назорат қилиш муҳим роль ўйнашини кўрсатади.