АҚШ номаълум учар жисмларни янгича кузатишни бошлайди
(last modified Sat, 27 Apr 2019 08:59:18 GMT )
апрел 27, 2019 13:59 Asia/Tashkent
  • АҚШ номаълум учар жисмларни янгича кузатишни бошлайди

CNN хабарига кўра, АҚШ ҳарбий денгиз кучлари номаълум учар жисмлар (НУЖ)ни аниқлаган учувчилар учун ҳисобот шаклини ишлаб чиқмоқда.

Ушбу янги директив маълумот тўплаш жараёнини тартибга солиш ва аниқланмаган кузатувларни таҳлил қилиш имконини беради.

ҲДК вакили сўзларига кўра, ҳарбийлар ўзга сайёраликлар билан алоқалари ҳақида маълумот бермайди, аммо сўнгги йилларда АҚШ ҳаво майдонида пайдо бўлган номаълум самолётлар ҳақидаги бир неча ҳодисалар хабар қилинди. Расмийларнинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан, ҲДК ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ушбу ҳодисаларни текширмоқда.

Манбага кўра, НУЖ атамаси ўрнига «ноаниқ ҳаво феномени» (НҲФ) атамаси киритилади. Янги тизим барча мавжуд ахборотларни таҳлил қилиш имконини беради.