Австралияда олтин билан озиқланувчи замбуруғлар аниқланди
Олимлар Ғарбий Австралиянинг йирик Боддинтон кони атрофида ноодатий организмлар — ўз ҳаёти давомида олтин истеъмол қилувчи замбуруғларни учратди.
Тадқиқотчилар бундай боғлиқликдан ҳайрон қолди. Чунки олтин инерт металл ҳисобланиб, тирик жонзотлар ундан фойдаланмайди.
Аниқланишича, Fusarium oxysporum TA_pink1 номли замбуруғлар олтинсиз ҳам яшаши мумкин. Лекин бунда олтин эритмасини истеъмол қилувчи замбуруғларга нисбатан ривожланишдан ортда қолади.
Тадқиқот сифатида олтин мавжуд бўлган махсус муҳитда ўстирилган замбуруғлар колонияси иккинчи куниёқ тез ўсишни бошлаган, олтинсиз муҳитдагилари эса шундай натижага 9 кунда етган.
Маълум бўлишича, замбуруғлар водород переоксиди ёрдамида эритмадан олтинни ўзлаштириб олади ва ўз тўқималарида тўплайди. Бундай йўл билан тўйинган замбуруғлар ўзига хос нурланишга эга. Бироқ бундай жараённинг биологик аҳамияти олимлар учун ҳали ҳам жумбоқлигича қолмоқда. Бундан чиқди, замбуруғлар олтинни ўз эҳтиёжлари учун ўзлаштириб олган, лекин унга бутунлай қарам эмас ва таркибида олтин бўлган эритмасиз ҳам яшайверади.
Геологлар олтин истеъмол қилувчи ва ўзлаштирувчи бундай ўзига хос организмлардан геологразведка ишларида асқотиши мумкин, деган фикр киритди.