Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади
(last modified Thu, 29 Aug 2019 10:24:43 GMT )
август 29, 2019 15:24 Asia/Tashkent
  • Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

Олимлар 2016 йилда Эфиопияда топилган қадимги одам аждодининг бош суяк қолдиқларига қараб унинг юз тузилишини тиклашга эришди.

Тахминларга кўра, Афар Австролопитеки қадимги одам яшаган давр ва ҳудудда яшаган. Аммо у маймун ва одам ўртасидаги ўтиш давридаги тур бўлган.

Реконструкция натижасида ҳосил бўлган юз тузилиши кўпроқ шимпанзени эслатган. Катта ва олдига силжиган бурун ҳамда олдинга туртиб чиққан жағ бир неча олимларнинг у ибтидоий кўринишда экан, деган хулосага келишига сабаб бўлган.

Шунга қарамай, Смитсон табиий тарих музейи олими Ричард Поттс Эфиопиядаги топилма одамлар насаби ҳаддан ташқари хилма-хиллигидан далолат бериши, маймундан одамга айланиш босқичида эса Люси каби онгга эга бир неча жонзотлар ҳам учраганлигини таъкидлаган. Люси 1974 йилда аниқланган бўлиб, олимлар уни Шарқий Африкада топилган биринчи одам қолдиғи деган фикрда.

Тахминларга кўра, Афар Австролопитеки 3,8 миллион йил аввал ғорларда яшаган. Унинг реконструкциясида АҚШ, Германия ва Буюк Британиядан бўлган бир неча олимлар иштирок этган.

Ёрлиқ