Саломатликка зиён етказмасдан қанча туз истеъмол қилиш мумкин?
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i47442-Саломатликка_зиён_етказмасдан_қанча_туз_истеъмол_қилиш_мумкин
Тузни меъёрида истеъмол қилиш инсон юрак-қон томир тизимига кўп салбий таъсир қилмайди. Бу ҳақда Европа кардиологлар уюшмаси ҳисоботида айтилган.
(last modified 2019-09-11T11:17:51+00:00 )
сентябр 11, 2019 16:14 Asia/Tashkent
  • Саломатликка зиён етказмасдан қанча туз истеъмол қилиш мумкин?

Тузни меъёрида истеъмол қилиш инсон юрак-қон томир тизимига кўп салбий таъсир қилмайди. Бу ҳақда Европа кардиологлар уюшмаси ҳисоботида айтилган.

“Тадқиқотларимиз натижалари тузни истеъмол қилиш ва юрак-қон томир касалликлари ёки ўлим ўртасидаги боғлиқликни ўрганган кўпгина илмий изланишларга тўлиқ мос келди, шунингдек улар озгина тузнинг зарарли эканлиги ҳақидаги кенг тарқалган салбий фикрни қўллаб-қувватламайди", - деди Канадаги Макмастер университети профессори Салим Юсуф.

Унинг сўзларига кўра, кунига 6 граммдан ортиқ туз истеъмол қилиш саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган фойдали моддалар нафақат мева ва сабзавотларда, балки ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва гўштда ҳам мавжудлигини таъкидлади.