Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди
декабр 16, 2019 13:47 Asia/Tashkent
ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади.
ФА хабарига кўра, Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда турли хом-ашёлардан олинган 80 дан ортиқ маҳаллий воситалар ўрганилган ва шулардан 2 таси истиқболли бўлиб, дори воситалари ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда биринчи марта қорақиз экстрактининг флавоноид фракциясидан ажратилган аллергияга қарши “Аллергодаф” ҳамда қорақиз экстрактининг полисахаридлари асосида янги иммунитетга таъсир этувчи “Иммунокор” дори воситалари ишлаб чиқилди. Ҳозирда улар клиник синовлардан ўтказилмоқда.
Ёрлиқ