Кардиолог ўз юрагини соғлом сақлаш учун берган маслаҳатлари
Focus нашри га кўра, Германиянинг Дюссельдорф шаҳридаги клиника бош шифокори, кардиолог Торстен Дилл юрагини соғлом сақлаш учун нималарга амал қилиши ҳақида сўзлаб берди.
Диллнинг таъкидлашича, у об-ҳаво қандайлигидан қатъи назар, ҳафтада уч марта бир соатдан сайр қилади, чунки юрак учун мунтазамлик муҳимдир.
Унинг айтишича, у лифтдан фойдаланишдан воз кечиб, зинапоялардан фойдаланади.
Кардиолог жисмоний машқлардан ташқари, вазнни барқарор сақлаш учун овқатланишда маълум қоидаларга амал қилишини айтган. Мисол учун, у гўшт ўрнига балиқ ва сабзавотларни афзал кўради.
Шифокорнинг эътибор қаратишича, юрак касалликларининг асосий омили стресс ҳисобланади, чунки у кўпинча уйқу билан муаммолар ва тамаки чекиш, спиртли ичимлик ичиш ва кўп ширинлик ейиш каби зарарли одатларга сабаб бўлади.