Қайнатилган сувнинг соғлиқ учун хавфли хусусиятлари аниқланди
Январ 29, 2020 17:09 Asia/Tashkent
Қайнатилган сув оддий филтрланган сувларга қараганда одамларга кўпроқ зарар келтириши мумкин экан. Бундай хулоса Цюрих олимлари томонидан қабул қилинди
Тажрибалар давомида асосий хавф хлор эканлиги маълум бўлди.
Сув қайнатилганда ундаги хлор чўкади ва бошқа моддалар билан ўзаро реакция беришни бошлайди. Натижада саратон касаллигининг катализаторига айланадиган токсик канцероген бирикмалар ҳосил бўлади.
Шу билан бирга, вируслар, нитратлар, оғир металлар ва нефть маҳсулотлари ҳам қисқа вақт қайнаганда ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, деб ёзади Федерал Пресс.
Салбий таъсирни камайтириш учун олдиндан филтрланган сувни фақат бир марта қайнатиш керак. Хом ва қайнатилган сувни асло аралаштирманг.
Ёрлиқ