Немис онкологи саратонга қарши курашнинг энг самарали усулни айтди
(last modified Sat, 22 Feb 2020 07:15:46 GMT )
феврал 22, 2020 12:15 Asia/Tashkent
  • Немис онкологи саратонга қарши курашнинг энг самарали усулни айтди

Германиялик онколог Ёханнес Брунс саратонга қарши курашнинг энг самарали усулни айтди. Бугунги кунда онкологияда энг самаралиги иммун онкология.

Бугунги кунда саратон касаллигига қарши курашнинг энг самарали усули - бу иммунотерапия ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Новости Германия Саратон касаллиги жамияти бош котиби Ёханнес Брунсга асосан хабар қилди.

Брунс пайшанба куни Россия онкологлари уюшмаси, Германия онкологик жамияти ва Кох-Мечников форуми Германия онкологлар конгресси (Deutscher Krebskongress 2020) доирасида уч томонлама ҳамкорлик шартномасини имзолашда иштирок этди.

"Бугунги кунда онкологияда энг самаралиги иммун онкологиясидир, бу дори-дармонлар, шунингдек, ўзгартирилган Т-ҳужайралар ёрдамида амалга оширилади. Бу мутлақо янги нарса, фақат ўтган йилдан бери мавжуд", - деди Брунс.

Унинг таъкидлашича, ушбу усулнинг самарадорлиги "(даволаниб чиққанлар-таҳр) фоизи билан боғлиқ эмас, аксинча, баъзи илгари даволаб бўлмаган лимфомалар эндиликда даволаниши мумкинлигида". Гап "ҳамма касалланганлар ҳақида эмас, балки илгари ўлимга маҳкум бўлган ёки узоқ терапияга муҳтож бўлган кўплаб беморлар тўғрисида", - деди Брунс.

"Саратон – гомоген касаллик эмас, у кўплаб аъзоларга зарар етказади ва биз аллақачон саратоннинг айрим турларини, масалан, Т-ҳужайралари қўлланиладиган қон саратонини даволашда муваффақият қозонмоқдамиз", - деди ташкилотнинг бош котиби ва "ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп" деб қўшиб ўтди.

Германиянинг Саратон касаллиги бўйича Конгресси ҳар йили ўн мингдан ортиқ олимлар, шифокорлар, сиёсатчилар ва вазирликлар ва идораларнинг вакилларини тўплайдиган кенг миқёсли форумдир. 22 февралга қадар давом этадиган конгрессда саратон касаллигини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш соҳасидаги сўнгги ютуқларга бағишланган 300 дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтади.