Коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри
(last modified Sun, 23 Feb 2020 09:54:48 GMT )
феврал 23, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • Коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Тўққизта давлатнинг олимлари гуруҳи, улар ичида АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Нидерландия, коронавируснинг янги тури сунъий равишда яратилганлиги ҳақидаги миш-мишларни қоралашди.

Тўққизта давлат олимлари, улар ичида АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Нидерландия, коронавируснинг янги тури сунъий равишда яратилганлиги ҳақидаги миш-мишларни ва фитна назариясини қоралашди.

 “Биз COVID-19 ғайритабиий келиб чиқишга эканлиги тўғрисидаги фитна назарияларини кескин қоралаш учун бирлашдик.  Бир қатор мамлакатлар олимлари коронавирус 2 нинг ўткир оғир нафас олиш синдромини (SARS-CoV-2) касалликнинг қўзғатувчи геноми нашр этди ва таҳлил қилди ва уларнинг кўплари коронавирус кўплаб бошқа патогенлар каби, табиатда пайдо бўлган деган хулосага келишди”, - дейилган олимлар мурожаатида, у Lancet тиббиёт журналида чоп этилди.

Мурожаатни тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи 27 та, хусусан АҚШ, Германия, Испания, Буюк Британия, Нидерландия, Малайзия, Италия, Австралия ва Хитойнинг таниқли олимлари имзолашди. Хусусан, Wellcome Trust Британия хайрия жамғармаси директори Жереми Фаррар, АҚШдаги юқумли касалликлар миллий марказининг собиқ директори Жим Хюз ва АҚШ Миллий илмий жамғармасининг собиқ раҳбари Рита Колуелл имзо чекишди.

Илгарироқ, Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети ва Гуангдундаги замонавий қишлоқ хўжалиги лабораториясида бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказиб, панголинлар коронавируснинг янги турига оралиқ эгаси бўлиши мумкинлигини аниқлашган. Кейинчалик, Хитой Фан ва технологиялар вазирлигининг илмий-техник ривожланиш бўлими бошлиғи У Юанбин кўршапалаклар коронавируснинг асосий манбаси деган фикр билдирган.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей) Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ бу касалликни халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олди ва бу касалликка расмий ном - COVID-19 берди. ХХРнинг Хубеи вилоятида қурбонлар сони 2029 гача етди, 10 337 киши тузалди, 62 мингдан ортиқ киши касалланди.