Хитой апрел охирига қадар коронавирусни назоратга олиши кутилмоқда
(last modified Sat, 29 Feb 2020 08:48:08 GMT )
феврал 29, 2020 13:48 Asia/Tashkent
  • Хитой апрел охирига қадар коронавирусни назоратга олиши кутилмоқда

Хитой коронавирус эпидемиясини апрел ойи охирига қадар назоратга олиши мумкин.

Бу ҳақда Хитойнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитасининг махсус эксперт комиссияси раҳбари Чжун Наншан пайшанба кунги матбуот анжуманида маълум қилди деб хабар берди РИА Новости.

Чжун Наншаннинг сўзларига кўра, унинг жамоаси аввалроқ эпидемиянинг ривожланишини прогноз қилиш моделини яратган.

“Биз ҳозирда бошқа давлатлардаги эпидемия тарқалишини ҳисобга олмаяпмиз. Аммо Хитой ҳақида ишонч билан айта оламан: апрел ойининг охирига келиб биз эпидемияни назорат қилаётган бўламиз”, — деди Чжун Наншан.

Коронавирус 2019 йилнинг декабридан бошлаб бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. Айни дақиқаларда 82 минг ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган (Хитойнинг ўзида 78.5 минг), 2804 киши вафот этган.

Коронавирус юқтириб олган 33 минг киши бутунлай соғайиб кетган.