Коронавирусга камроқ чалинадиган одамлар тоифаси айтилди
Эҳтимол, вирус болалар учун у қадар хавфли эмасдир, аммо бу ҳақда маълумот ҳозирча етарли эмас", - деди мутахассис.
Янги коронавирус болалар ва ўсмирларга камроқ юқади. ХХР касалликлар назорати ва профилактикаси бўйича маркази таҳлиллари асосида тайёрланган статистика шундан далолат бермоқда, деб хабар қилди "Известия" нашри РИА Новости хабари асосида.
Экспертлар 2020 йилнинг 11 февралига қадар COVID-19га чалинган 70 мингдан зиёд касалликларни ўрганиб чиқишди. Ушбу маълумотларга кўра, нол ёшдан ўн ёшгача ва ўн ёшдан 19 ёшгача бўлганларда касалланиш ҳолатлари бир фоизга тўғри келган.
Сеченов университети қошидаги Е.И. Марциновск номли тропик ва трансмиссив касалликлар тиббий паразитологияси институти директори Александр Лукашевнинг фикрига кўра, ушбу масала батафсил ўрганилиши лозим.
Эҳтимол, вирус болалар учун у қадар хавфли эмасдир, аммо бу ҳақда маълумот ҳозирча етарли эмас", - деди мутахассис.
Нижегородск давлат университети биология ва биотиббиёт институти директори Мария Ведунованинг фикрича, болалар ва ўсмирлар ҳақиқатда янги коронавирусдан яхшироқ ҳимояланган. Аёлнинг сўзларига кўра, кекса ёшдаги кишилар хатар гуруҳига киради.
"Инсоннинг иммун тизими ёш ўтиши билан заифлашади ва инфекцияларга таъсирчан бўлиб қолади. Сурункали касалликлар мавжудлиги кўпинча инсон ҳолатини тобора оғирлаштиради", - деди Ведунова.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ташқарисида 72та давлатда янги коронавирусга чалинганлар умумий сони 10 566 кишига етди, охирги 24 соатда 1792 та вирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўлим ҳолатлари 166тага ўсган (суткасига 37 та).
ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, Хитойнинг орол қисмида коронавирусга чалинганлар сони 80 304 кишини ташкил этади, 2946 киши вафот этган. бутун дунёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 90 870 кишини ташкил қилади.