Олмани пўчоғи билан истеъмол қилиш фойдалими ёки зарарли?
Олмани пўчоғи билан истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади, аммо...
Олма — бу рациондаги энг оддий ва шу билан бирга энг зарур мевалардан бири, аммо баъзи одамлар уни нотўғри истеъмол этишади. Гап шундаки, бу меванинг пўчоғини артиш шарт эмас. Чунки унинг пўчоғида организмни тозалашга ёрдам берадиган озуқа толалари мавжуд. Шундай экан, олманинг пўчоғидан тозаласангиз, ахлатга меванинг фойдали қисмини ташлаган бўласиз.
Парҳезшунослар фикрича, инсонлар саломатлигидаги энг катта муаммолардан бири бу — ошқозон-ичак трактининг ёмон ишлаши. Овқат ҳазм қилиш тракти — табиий детоксификация қилувчи орган. Агар у яхши ишласа, у ҳолда организм ўзини — ўзи тозалайди. Олма пўчоғидаги толалар ичакда ҳеч нарса тўпланиб қолмаслигини таъминлайди. Озуқа толасининг иккинчи вазифаси — ичимиздаги микробиотани тўйдириш. Пўчоғини тўлиқ ҳазм қилмаймиз, бактериялар эса уни ҳазм қилади. Бу жараёнда бактериялар организм учун жуда кўп фойдали моддаларни ажратади.
Шу ўринда бир нарсани унутмаслик керак: Мевага янада чиройли кўриниш бериш учун савдо тармоқларида олмага мум билан ишлов бериш ҳам оммалашган. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилишдан олдин, уларни илиқ сув билан ювиб, сочиқ билан артиш керак. Мум бутунлай ювилмайди, лекин ҳеч бўлмаганда қисман олиб ташланади. Мум соғлиқ учун жиддий хавф туғдирмаса-да, организмда аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.