Россияда коронавирус инфекциясини аниқловчи тест яратилди
«Роспотребнадзор» Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти олимлари COVID-19 коронавирус инфекциясини аниқловчи янги реагентлар жамланмасини яратди.
«АмплиСенс Cov-Bat-FL» жамланмаси клиник синовлардан ўтган бўлиб, 25 март куни Россияда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтказилган.
«Роспотребнадзор»нинг маълум қилишича, мазкур тест COVID-19’ни келтириб чиқарадиган SARS-CоV-2 коронавирусини аниқлашга, шунингдек, уни атипик пневмония ва Яқин Шарқ респираторли синдромини келтириб чиқарадиган бошқа вируслардан ажратишга ёрдам беради.
Таъкидланишича, тест жуда сезгир бўлиб, инсондаги бошқа эпидемик коронавирус намуналари билан ёлғон-ижобий реакция бермайди.
Аввалроқ Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича 2 та янги тест тизими яратилгани ҳақида хабар берилганди.