Хитой олимлари коронавирус мавсумий касалликка айланишини маълум қилди
(last modified Thu, 30 Apr 2020 12:54:56 GMT )
апрел 30, 2020 17:54 Asia/Tashkent
  • Хитой олимлари  коронавирус мавсумий касалликка айланишини маълум қилди

Хитой Тиббиёт фанлари академиясининг патоген биология институти олимлари коронавирус йўқ бўлиб кетмаслиги ва у мавсумий грипп каби ҳар йили қайталанишини маълум қилди, деб хабар беради The New York Post.

Олимларнинг сўзларига, COVID-19 17 йил олдин тарқалган SARS (атипик пневмония) каби йўқ бўлиб кетмайди. Таъкидланишича, SARS’ни юқтириб олганлар касалликни оғир ўтказган, уларда касаллик белгилари ҳам аниқ ажралиб турган. Карантин жорий этилганидан сўнг касаллик тарқалиши тўхтаган.

Аммо COVID-19 кўп ҳолларда белгиларсиз тарқалмоқда, шу сабабли уни тўлиқ тўхтатишнинг имкони йўқ. Хитойда ҳозирга қадар ҳар куни ўнлаб касалликнинг белгиларисиз ҳолатлари қайд этилмоқда.

«Бу инсоният билан узоқ вақтдан бери яшаб келаётган касалликлар каби мавсумий эпидемияга айланиши мумкин», — дейди Патоген биология институтит директори Цзинь Ци.

Аввалроқ хитойлик олимлар коронавирусдан кўпроқ эркаклар вафот этаётганини аниқланган бўлса, ҳиндистонлик шифокорлар COVID-19’нинг 10 та мутациясини аниқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, коронавирус инсон умрини 10 йилга қисқартиришини мумкин.