Коронавирус қайси қон гуруҳидагилар учун хавфлироқ эканлиги маълум қилинди
(last modified Sat, 06 Jun 2020 11:04:45 GMT )
июн 06, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Коронавирус қайси қон гуруҳидагилар учун хавфлироқ эканлиги маълум қилинди

"Газета" нашри ёзишича, олимлар иккинчи қон гуруҳидаги одамлар бошқа одамларга қараганда коронавирусга кўпроқ таъсирчан деган хулосага келишди.

Тадқиқотчилар бунинг сабаби иккинчи гуруҳ қонининг ивишини оширадиган мутациялар билан боғлиқ деб ҳисоблашмоқда.

Аниқланишича, тажриба давомида мутахассислар деярли икки мингта Covid-19 билан касалланган беморларнинг генетик маълумотларини таҳлил қилган.

Бунгача хитойлик олимлар худди шундай хулосага келган эди. Кейин улар иккинчи қон гуруҳи бўлган одамлар учун коронавирус қолганларга қараганда бироз хавфли деган хулоса беришган.

Ёрлиқ