Коронавирус беморларига "гидроксихлорохин" доруси синови самара бермади
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i53305-Коронавирус_беморларига_гидроксихлорохин_доруси_синови_самара_бермади
ЖССТ коронавирус билан касалланганларга гидроксихлорохин дорусининг синови натижа бермагани боис ундан фойдаланишни тўхтатди.
(last modified 2020-07-05T09:00:17+00:00 )
июл 05, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Коронавирус беморларига

ЖССТ коронавирус билан касалланганларга гидроксихлорохин дорусининг синови натижа бермагани боис ундан фойдаланишни тўхтатди.

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ЖССТ шанба куни коронавирус билан касалланган беморларни даволашда гидроксихлорохин дорусининг тасир кўрсатмагани сабабли Ковид-19 -га касалланганларга бу дорини ишлатишни тўхтатди,-деб эълон қилди. 

Америка президенти Дональд Трамп бундан олдин коронавирусни даволаш ва унинг олдини олиш учун малярияга қарши ишлатиладиган гидроксихлорохин дорисидан фойдаланишни тарғиб этганди ва ҳатто ҳар куни ўзи ҳам ундан фойдаланади деб айтганди. 

Трамп ўзининг мантиқсиз ва ажойиб изҳоротида, коронавирус билан қарши курашиш учун дезинфекция қилувчи моддалардан фойдаланишни тавсия берганди ва унинг бу изҳороти Америка тиббий ҳамжамиятининг салбий аксиламал  кўрсатишига юзмаюз бўлди.